Фармацевтика соҳасидаги божхона божига оид имтиёзлар 2026 йилдан кучга кирадими? Мурожаатчидан (обуначидан) келган хабар:
Маълумки, Президентнинг 28.01.2025 йилдаги ПФ-13-сонли
фармонининг 4-иловаси 1-банди ва 8-бандларига кўра фармацевтика соҳасига оид товарлар импортига божхона божидан имтиёзлар 2028 йилга узайтирилган, бу норма 29.01.2025 йилда расмий эълон қилинган ва шу кундан кучга кирган.
Аммо шу бугунга қадар системага керакали тузатишлар киритилмаганлиги сабали
имтиёз қўллаган ҳолда декларация жўнатишнинг имконияти бўлмаяпти. Божхона қўмитасининг тўловлар бошқармасига кўнғирок килиб гаплашганимизда, қуйдаги жавобни олдик:
Божхона қўмитаси Молия Вазирлигига ушбу имтиёзнинг муддатини узайтириш бўйича мурожаат килган, улар
Бюджет кодексининг 5 прим 1-моддасига ҳавола қилиб,
ушбу имтиёзнининг амал килишини кейинги молия йилининг 1 январидан амалга киритилади деган жавоб олибди ва
2025 йилда имтиёзларни узайтиришнинг
имкони йуклигини айтиб ўтишди.
Бу иккала норманинг бир-бирига зидлигини таъкидлаганимда, "ха шунақа, буни тушуняпмиз, аммо қўлимиздан ҳеч нима келмайди" деган жавобни олдик.
Божхона кодексининг 4-моддасига асосан,
"Божхона тўғрисидаги қонунчиликдаги барча бартараф этиб бўлмайдиган қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар ташқи иқтисодий фаолият иштирокчисининг фойдасига талқин қилинади."Нима сабабдан бу бир бирига зид бўлган қонунчилик нормаси тадбиркор фойдасига талқин қилинмаяпти?
PS. Ҳурматли масъуллар, Божхона кодексининг 4-моддасини қўллаб, масалани тадбиркор фойдасига ҳал қилиб беришингизни сўраб қолардик. Президент фармонида янги имтиёз берилган йўқ, балки мавжуд имтиёзнинг муддати 2028 йилга қадар узайтириляпти ва бу ҳолатда Бюжет кодексига ҳавола қилишга ҳожат йўқ назаримда.
🕊
@rastamojka_uz