Postlar filtri


Маълумот учун: бир жисмоний шахсга бир йилда фақатгина бир марта мувофиқлик сертификати асосида енгил автомобил олиб кириш, олиб кирилаётган барча автомобилларни Пискент полигонида синовдан ўтказиш ва бир қанча шундай турдаги таклифлар ташаббускори бу Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳисобланади.

👉 @autodeklarant


davletovuz dan repost
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги 1 млрд 270 млн сўмга учта BYD Song Plus Champion автомобили;

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг назорат инспекцияси эса 1 млрд 180 млн сўмга битта BYD Song Plus Champion ва 4 та BYD Seagull автомобилини харид қилибди

6.5k 0 16 12 118

🕋 Juma ayyomi muborak bo'lsin Jumaning fayzi va barokati sizga bo'lsin azizlar 🤲

Shu bilan birgalikda barcha musulmonlarga kirib kelayotgan Ramazon oyi muborak bo'lsin!

Alloh taolo Ramazon oyida qiladigan ibodat, duo va barcha solih amallarimizni qabul etsin, ajr-mukofotlarini ko'paytirsin.

Yaratgan xalqimizga tinchlik, barqarorlik va ofiyatni nasib qilsin Ramazon muborak!

Saharlik duosi — Navaytu an asuma sovma shahri ramazona minal fajri ilal mag‘ribi, xolisan lillahi ta’ala. Allohu akbar.

Iftorlik duosi — Allohumma laka sumtu va bika amantu va a’layka tavakkaltu va a’la rizqika aftartu, fag‘firli ya g‘offaru ma qoddamtu va ma axxortu.

👉 @autodeklarant


🤑Ўзбекистонда енгил автомобиллар импорти жараёнини қийинлаштириш ва қимматлаштириш бўйича ўйлаб топилган чора-тадбирлар ўз “самараси”ни бера бошлаган.

Ёзишларича, 2025 йилнинг январь ойида 31 млн долларлик 1796 та автомобиль импорт қилинган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,6 баравар камдир. Ўтган йили январда 221 млн долларлик машина олиб келинган.

Бунда бензин автомобиллар 6,7 бараварга, электоракарлар 2,5 баравар, гибрид автомобиллар импорти эса 31 бараварга қисқарган.

👉 @autodeklarant

15k 2 60 30 143

⚡️ДИҚҚАТ: Юк ташувчи “фура”лар учун божхона имтиёзлари яна 3 йилга узайтирилади!

✔️Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

❗️Йиғилишда “Евро-5” ва ундан юқори экологик талабга мос юк автомобиллари яна 3 йилга божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилиниши белгиланиши келтириб ўтилди.

Маълумот учун: тегишли Президент қарори ёки Фармони имзоланганидан ва эълон қилинганидан сўнг ушбу имтиёз амалга киради.

👉 @autodeklarant

33.3k 3 945 48 133

Сизлар эса ҳали ҳам Жаҳон савдо ташкилотига қўшилсак растаможка пасайишига ишониб юрибсизлар, растаможка ҳеч қачон пасаймайди !

👉 @autodeklarant

21.1k 0 119 31 294

❗️Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-443 сонли Қарорига мувофиқ расмий диллер ("ишлаб чиқарувчи") - "BYD Uzbekistan Factory" ташкилоти электромобиллар ва Plug-in гибрид автомобиллар импортида божхона божи ва утилизация йиғимидан озод этилган.

Бошқа "ишлаб чиқарувчилар" Қарорда белгиланган талабларни бажарса улар хам ушбу имтиёздан фойдаланса бўлади (талабларни бажара олмаса керак бошқа тадбиркор).

👉 @autodeklarant

20.9k 1 266 18 174

‼️ДИҚҚАТ: Электромобиллар импортидаги тўловлар оширилди!

Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 31-январдаги 52-сонли қарори билан электромобиллар импортидаги утилизация йиғими ставкалари оширилди, жумладан:

1) Ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган электромобиллар учун - БҲМнинг 120 баравари (45 млн сўм)
⚡️Аввал - БҲМнинг 30 баравари (11,25 млн сўм) эди;
➖ Фарқ: 33,75 млн сўм ошди.


2) Ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошган электромобиллар учун - БҲМнинг 210 баравари (78,75 млн сўм)
⚡️Аввал - БҲМнинг 90 баравари (33,75 млн сўм) эди.
➖ Фарқ: 45 млн сўм ошди.


Оширилган утилизация йиғими ставкалари 2025 йил 1 майдан кучга киради.

👉 @autodeklarant

31.6k 6 968 52 247

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
40 дақиқада Mercedez Benz GLS 450 ни растаможка қилса бўладими ?!

AutoDeklarant” жамоаси билан бу мумкин!

✔️Растаможкаси ва бошқа маълумотлар батафсил видеода👆

👉 @autodeklarant


❗️Иш вақтидан ташқари декларацияни расмийлаштириш арзонлашади.

Энди иш вақтидан ташқари (яъни иш кунлари 18:00 дан кейин, дам олиш ва байрам кунлари) божхона юк декларацияси расмийлаштиришингиз керак бўлса арзонроқ тўлайсиз. Олдин иш вақтидан ташқари божхона декларациясини расмийлаштириш учун қўшимча 2 БҲМ (750 минг сўм) ундирилган бўлса, энди бу БҲМнинг 25%и (93,75 минг сўм) бўлди.

✔️Божхонанинг иш жойидан бошқа жойларда (ўзингизнинг омборларингизда) товарларингизни божхона кўригидан ўтказиш учун йиғим ўзгармади, яъни:
- иш вақтида бўлса - БҲМ 25 %и;
- иш вақтидан ташқари бўлса - БҲМнинг 2 баравари ундирилади.

👉 @autodeklarant

12.3k 0 104 10 26

✅ 2025 йил 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида” 55-сон қарори қарори қабул қилинди.

❗️Асосий ўзгартиришлар:

✔️товарларни "экспорт" ва "импорт" божхона режимларига расмийлаштириш учун ундириладиган божхона йиғимлари ставкалари ўзаро мувофиқлаштирилди (энди экспорт учун пасайтирилган божхона йиғимлари ставкалари йўқ);

✔️божхона органларининг иш вақтидан ташқари божхона расмийлаштируви учун йиғим миқдори 8 баробарга камайтирилди. Яъни, БҲМнинг 2 бараваридан 25 фоизига туширилди;

✔️транзит божхона режими учун БҲМнинг 25 фоизи миқдорида йиғим белгиланди (чегарадан кираётган барча авто ва темир йўл транспорти учун тўлдириладиган транзит декларация учун йиғим);

✔️халқаро курьерлик жўнатмаларининг 1 кг. учун БҲМнинг 2 фоизи миқдорида йиғим белгиланди.

Мазкур қарор расмий эълон қилинган санадан эътиборан 3 ойдан сўнг кучга киради (Жадвалнинг 1-позицияси “а” кичик банди ва 3-позицияси 2026-йилдан амал қилади)

👉 @autodeklarant


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Қозоғистонда картошка экспортига сунъий тўсиқлар ўрнатилмоқда, бу эса Ўзбекистонда картошка нархи ошишига сабаб бўлиши мумкин.

Батафсил видеода👆

❗️Шунингдек, бугун четдан олиб келинадиган уруғлик картошка уч йилга божхона божидан озод қилиниши ҳақида хабар берилди.

Аслида эса ҳозир амалда картошканинг ҳар қандай турига импорт божхона божи белгиланмаган, яъни ўзи нол ставкада импорт қилинаётган эди.

Иқтисодий жиҳатдан озиқ-овқат маҳсулотларига божхона божлари белгиланмаслиги керак бўлсада бизда божхона божи белгилаб, кейин имтиёз бериш амалиёти давом этмоқда.

👉 @autodeklarant


❗️Тягач ва прицеплар учун божхона имтиёзлари қайта тикланмади (муддати узайтирилмади).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-28-сон қарори қабул қилинди.

❗️Ушбу Президент қарори транспорт-логистика тизимини ривожлантиришга оид асосий ҳужжатлар бири бўлсада, қарорда тягач ва прицеплар импортига тақдим этилган, 2025 йил 1 январдан муддати тугаган божхона имтиёзларини узайтириш назарда тутилмаган.

👉 @autodeklarant

25.4k 3 493 21 67

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
👮‍♂️ 26-январь “Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни” билан жамоамиз номидан барча ўз касбининг фидоий вакилларини самимий муборакбод этамиз !

👉 @autodeklarant


🎉 Байрамингиз муборак бўлсин, азиз Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари!

⚡️ Тадбиркорлар, божхона брокерлари ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ("декларантлар") номидан касб байрамингиз билан самимий табриклаймиз !

👉
@autodeklarant


O'zbekiston 24 ǀ Rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
no comment | Bojxona qo'mitasining «Masofaviy elektron deklaratsiyalash» bojxona postidagi xizmat jarayonlari
#24jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram


❗️Мувофиқлик сертификати олмасдан туриб автомобилни божхонадан олиб чиқиш имконияти (НД-40) қайта тикланди.

Аввалроқ хабар берилгандек, автомобиллар учун тегишли мувофиқли сертификати олмасдан туриб шартли чиқариб юбориш (НД-40) тартиби чекланган эди.

22-январдан бошлаб ушбу тартиб бекор қилинди. Энди автомобил учун мувофиқлик сертификати олинмасдан туриб, автомобилни божхонадан шартли олиб чиқиш мумкин (божхона тўловларини тўлаган ҳолда). Шундан сўнг 60 кун ичида божхонага мувофиқлик сертификати ва бошқа сертификатларни тақдим этиш шарт ва шундан сўнггина автомобил тўлиқ ихтиёрингизга ўтади.

Бундан ташқари, мувофиқлик сертификати олмасдан автомобилни божхонада шартли чиқариш фақатгина жисмоний шахсларга рухсат берилган, юридик шахслар учун чеклов олиб ташланмаган.

👉 @autodeklarant

17.4k 1 255 35 61

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Пискент автополигонида автомобилларни текширишдаги саргузаштлар …

Ичкарига ҳеч кимни киритишмайди, автомобилни ўзлари олиб кириб кетишади (ўзи текширишадими ёки фақат пул қилиш учун қилинганми бу ?!).

20 минутда 8 та автомобилни текшириб бўлишди. Хитой ҳам ҳайратланса керак бизни текширувчиларни кўрса 😂

Батафсил видеода

👉 @autodeklarant

22.1k 1 157 67 194

mydeklarant.pdf
775.2Kb
⚡️Божхона расмийлаштируви билан боғлиқ хизматларимиздан фойдаланинг!


Мурожаат:
👉
@autodeklarant_uz
Тел:
+99888-877-77-97



📍Канал:
@autodeklarant


❗️Импорт автомобилларнинг мувофиқлигини баҳолашдаги муаммолар …


👉 @autodeklarant

25.8k 0 75 16 109
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.