Postlar filtri


Mahmudxo‘ja Behbudiyning 150 yillik yubileyiga bag‘ishlangan Respublika ilmiy-amaliy konferensiyasi boishlanish arafasida!


Вебинарда кимлар қатнашди.


Соат 11.00 да


"The Beginning of Evils (Herodotus 5.97) from a Persian Perspective"

Prof. Bruce Lincoln
University of Chicago

Friday, 17 January 2025, 1:00 p.m. EST

Zoom Registration Link:
https://utoronto.zoom.us/meeting/register/tZYsce6upjIqHNdBYK-2nrTg-8Emwy8hYBU8

After registering, you will receive a confirmation email containing information about joining the meeting.




Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси маркази dan repost
🔎Бухорода Ўрта Осиёдаги энг қадимий металл қуроллар топилди

Бухоронинг Қоракўл туманидаги Пойкент масканидан милоддан аввалги I ва милодий I-IV асрларга оид қурол-аслаҳалар топилди.

Қадимий Пойкент шаҳри Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, уни ўрта аср тарихчилари “Савдогарлар шаҳри” ёки “Мис шаҳар” дея таърифлаган. Таъкидланишича, у Бухородан ҳам қадимийдир.

Қазиш ишлари давомида яқинда Пойкентдан қадимий қурол-аслаҳалар, металл жиҳозлар, шунингдек, ибодатхона маросимларида қўлланилган қўнғироқлар ва исириқдонлар топилди. Бу буюмлар эрамиздан аввалги I аср ва эрамизнинг I асрига тегишли бўлиб, саклар ва массагетлар давридан қолган.

Реставраторлар ушбу топилмаларни асл ҳолатига келтириш устида ишламоқда. Бу жараён ўта мураккаб ва катта билимни талаб қилади. Ушбу топилмалар Сўғд даври деворий суратларида ҳам учрайди. Археологик топилмалар сайёҳларнинг диққатини жалб қилиш билан бирга, юртимизнинг бой тарихи ҳақида чуқурроқ тасаввур беради.

Маълум бўлишича, шунингдек, изланишлар натижасида узунлиги 13,7 метр бўлган катта зал ёки ҳовли атрофида супалар топилган. III-IV асрларда у қўшни ибодатхонадан пастда жойлашган, шунинг учун унга шимол томондан 12 поғонали, кенглиги 3,4 метр зинапоя ва пандус тушган.

Батафсил

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site


TARIX INSTITUTINING RASMIY TELEGRAM KANALI dan repost
#Qutlov!

Bugun Tarix instituti direktori, akademik Azamat Ziyo institut katta ilmiy xodimi Nizomiddin Gulboyevga Tarix fanlari bo‘yicha falsafa doktori diplomini topshirdi.
Ushbu yutuq bilan Nizomiddin Gulboyev ilmiy rahbari Gulchehra Agzamovani Tarix instituti jamoasi nomidan tabriklaymiz!

https://t.me/tarixchivijdoni


#yangi_nashr

Ustozimizning navbatdagi kitoblarini o‘z qo‘llaridan olish nasib etdi. Akademik Ahmadali Asqarovning 90 yillik hayot yo‘li, 70 yillik ilmiy faoliyati aks etgan asar. Ustozning bosib o‘tgan zaxmatli, ammo sharafli yo‘li yosh tadqiqotchilar uchun ibrat maktabi hisoblanadi. Chinakam vatanparvar, halol va vijdonli, sobitqadam tarixchi, fan fidoyisi bo‘lishga undaydi.

Shavkat Bobojonov fb sahifasidan olindi.




TARIX INSTITUTINING RASMIY TELEGRAM KANALI dan repost
Gvardiya № 2_2025.pdf
13.1Mb
#GVARDIYA

"Gvardiya" gazetasining navbatdagi sonida Tarix instituti kichik ilmiy xodimi Islom Boʻriyevning "Mahmud Gʻaznaviyning Xorazmga qarshi harbiy yurishlari" mavzusidagi maqolasi chop etildi.

https://t.me/tarixchivijdoni


Кутубхонамиз янги китоб билан бойиди!!!

2022 йилда эълон қилинган инглиз тилидаги машҳур асар 2024 йил декабрда рус тилида чоп этилди.

Китоб ҳақидаги маълумот билан бўлишгани учун дўстимиз Мария Бажатарникка ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!






Ассалому алайкум, ҳурматли археологлар!

Тарих институтининг Ўзбекистон тарихи журналига обуна бўлишни тавсия этамиз.

Сурхондарё вилояти ёки Термиз давлат университетидан обуна бўлишни хоҳловчилар
+998996711028 телеграм рақамига бемалол мурожаат этишингиз мумкин.

Журналларни вилоятимиз ва университетимизга етказтиришга ўзимиз масъул бўламиз!

Асосий мақсад Ўзбекистон тарихи бўйича билимларимизнинг барча хонадонларига етиб боришига хизмат қилиш!

Раҳмат!


TARIX INSTITUTINING RASMIY TELEGRAM KANALI dan repost
O'zbekiston tarixi jurnali - 2023-1-son.pdf
18.1Mb
Tarix instituti tomonidan chop etiladigan "Oʻzbekiston tarixi" jurnalining 2023-yil 1-soni mutolaa uchun havola qilinadi.

Jurnalning ushbu sonida:

✅ Tarix fanlari doktori, professor Qahramon Rajabovning "Turkiston ayol qoʻrboshilari";

✅ Tarix fanlari doktori, professor Oʻktambek Sultonovning "Aholi qoʻlidagi tarixiy hujjatlarni raqamlashtirish muammolari va istiqbollari";

✅ Tarix fanlari boʻyicha falsafa doktori Jumaniyoz Sangirovning "Oʻzbek davlatchiligi ashtarxoniylar davri tarixi Turkiston yozma manbalarida";

✅ Qishloq xoʻjaligi fanlari nomzodi Orif Sharipov va tarix fanlari boʻyicha falsafa doktori Shahzod Ahmedovning "Mustaqillik yillarida chorva naslchiligi islohotlari: moʻljallar va natijalar";

✅ Tarix fanlari boʻyicha falsafa doktori Mashhuraxon Darmonovaning "Ozodlik va maʼrifatchilik uchun ayblanganlar" mavzusidagi maqolalari chop etilgan!

"O‘zbekiston tarixi" jurnaliga 2025-yil uchun obuna (yilligi –272 000 so‘m) davom etmoqda.Murojaat uchun: +998 71 233 54 70

https://t.me/tarixchivijdoni


Россия ФА Моддий маданият тарихи институтининг «Археологические вести» журнали 45-сони билан тўлиқ танишиб чиқдим. Сизга 45-сон тўлиқ электрон шаклини ҳавола қилмоқдамиз. Институт сайтида ҳам бор.

Ушбу нашрда Ўрта Осиё тематикасига оид мақолалар кам учрайди. Аммо В.Алекшиннинг 80 йиллигига бағишланган хабар биз учун муҳим. Бевосита олимнинг илмий фаолияти Ўрта Осиё энеолит ва бронза дафн маросимларига боғлиқ. Ўқишни тавсия қиламан.

Шунингдек, дафн маросимлари, манзилгоҳлардаги қабрлар мавзусига бағишланган бўлимда ҳам бевосита дашт бронза даври ёдгорликларига оид маълумотлар учрайди.

Нашрда, шунингдек, институт илмий котибининг институтнинг 2023 йилдаги фаолиятига бағишланган ҳисоботи илмий-тадқиқот муассасасининг фаолияти ҳақида бизга кўпроқ маълумот беради. Унда шунингдек, А.В.Фрибуснинг «Бронза даврининг протошаҳар маркази Гонурдепе (Туркманистон) «кичик пекрополлари» даври ва дафн маросимлари»(«Погребальный обряд и хронология „малых некрополей“ протогородского центра эпохи бронзы Гонур-тепе (Туркменистан)») ҳақида хабар берилган.


АВ-2024-45.pdf
15.8Mb
Археологические вести, Институт истории материальной культуры РАН. — Вып. 45 / [Гл. ред. Н. В. Хвощинская]. — СПб., 2024. — 176 c.: ил.


Тожикистонлик археолог Фируз Аминовнинг фб саҳифасида АРТ нинг 45-сони муқоваси ва Г.Каримованинг Фируз Шарифовичнинг 35 йиллигига бағишланган мақоласи саҳифаси билан бўлишилди.

Мундарижасини кутяпмиз!!!

Фируз Шарифовични эса чин дилдан табриклаймиз!!!


Фейсбукдаги маълумотларга кўра, Тожикистон ФАнинг машҳур ва нуфузли «Археологические работы в Таджикистане» даврий нашрининг навбатдаги сони чоп этилган.

Тожикистонлик археолог ҳамкасбларимиздан кўпроқ маълумот олишга ҳаракат қиламиз.



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.