LIDERLAR


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Барча лидерлар учун. Фикрларингизни шу ерга жўнатинг @Liderfeedback_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


​​Ҳар тонг, уйқидан туриб, фикрла: «Бугун менинг омадим келди, - мен уйғондим. Мен ҳаётман, менда мана бу бебаҳо инсон ҳаёти бор ва мен уни беҳуда сарфламайман».
© Далай Лама

3.4k 1 115 1 53

ФОРДНИНГ КУТИЛМАГАН ҚАРОРИ

Бир куни «Ford Motor Company» асосчиси Генри Форд ёрдамчисини ёнига чақирибди:
– Барча директорлар билан боғланиб, кейинги ҳафтанинг бошида меҳнат таътилига чиқишини айтасиз. Улар учун Кариб денгизи бўйлаб саёҳат уюштирасиз. Сайёҳлик компаниялари билан гаплашиб, энг яхши кема, энг нуфузли меҳмонхоналардан жой буюртиринг. Ходимларимиз бунга арзийди.
– Хўп бўлади, сэр, – деди ёрдамчи итоаткорлик билан. – Фақат бир нарсага тушунмаяпман, нега ҳамма раҳбарларни бирдан жўнатмоқчисиз? Бу ишлаб чиқариш суръатига таъсир қилиши...
– Илтимос, тезда ишга киришинг, – деди Форд.
Ёрдамчи шу заҳоти ишга киришди. Саёҳат бир ой давом этди. Бу муддат ичида компания раҳбар ходимлари Мексика, Колумбия, Ямайка, Гондурас, Аруба, Никарагуа, Гаити сингари ўнлаб мамлакатларда бўлишди. Беш юлдузли меҳмонхоналарда тунаб қолишди. Бу давлатларнинг энг диққатга сазовор масканлари, қадимий обидалари билан танишишди.
Хуллас, бир ойлик саёҳат тугаб, ҳамма ўз иш жойига қайтгач, Генри Форд яна ёрдамчисини ҳузурига чорлади.
– Хўш, ходимлар саёҳатдан мамнунми? – сўради у яна ҳужжатлардан бошини кўтармай.
– Улар сиздан бениҳоя миннатдор, – деди ёрдамчи. – Саёҳат жуда зўр бўлди, дейишяпти. Ҳар бирининг...
– Мана сизга иккита буйруқ, – деди у икки варақдаги рўйхатни ёрдамчисига тутқазиб. – Ишга киришинг.
Ёрдамчи иккита буйруққа кўз ташлаб, қотиб қолди. Уларнинг бирида саёҳатга чиққан ходимлардан бир гуруҳининг маошини икки баравар ошириш, иккинчи рўйхатга киритилган ходимларни эса ишдан бўшатиш белгиланганди. Бу қанақаси бўлди? Уларнинг барчаси бирдек ишлаган, саёҳат пайтида бирортаси хатога йўл қўймаган бўлса?
– Фақат, битта нарсани тушунмаяпман, сэр...
– Мен ҳаммасини тушуниб турибман, буйруқларнинг ижросини тезлик билан таъминланг!
Бу билан Форд қўл остидаги раҳбар ходимлар ишни қандай йўлга қўйганини текширмоқчи эди.
Бошлиқ йўқ пайтда ҳам яхши иш кўрсатган бўлимларнинг раҳбарларини мукофотлаган, қолганларини ишдан бўшатган.


​​​​Энг муҳими, муваффақиятга эришиш учун ҳеч бўлмаганда бирор нарса қилиш ва буни ҳозир қилиш керакдир...
Ҳар кимнинг ўз ғоялари бор, лекин одамлар уларни амалда қўллаш учун ҳеч нарса қилмайдилар ва ҳозир ҳам ҳеч нарса қилмаябдилар...

Ҳаракатни сиз эртага эмас, бир ҳафтада кейин эмас, балки, ҳозирдан бошлашингиз керак!

8.2k 0 166 2 81

Otabek Hasanov dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Vatan bayrog‘i — shu xalq timsoli!

Qayerda bo‘lmaylik, bayrog‘imiz boshimiz uzra hilpirab tursin!

@otabek_khasanov


👉Инсон ҳаёти давомида кўплаб босқичлардан ўтади. Болалик, ёшлик ва етуклик давримизда кўплаб инсонлар билан учрашиб, ажрашамиз.

👉Ҳаёт улар билан бизни маълум мақсадда тўқнаштиради. Лекин бир умр биз билан бирга қолувчи – бу ўзимиздир.

👉Ҳаракат қилингки, ўзингизга кўпроқ шодлик ва қувонч бахш этишга. Буни бошқалардан кутишнинг ҳеч кераги йўқ.

👉Сиз ўзингизни, хоҳиш-истак ва дидингизни яхши биласиз, шунинг учун ҳар бир  имкониятдан фойдаланиб, ўзингизни хурсанд қилинг.


Otabek Hasanov dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Xorazmning Ichan qal’asi Buxoroning Arki uzra mag’rur hilpiragan bayrog‘imiz Samarqandning Registoniga ulug‘vorlik bilan yetib keldi.

Bayrog‘imizda o‘tmishimiz qudrati, bugunimiz sharafi, ertamiz umidi bor!

U doim Vatan uzra baland hilpirayversin!


@otabek_khasanov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish

10.4k 4 66 10 186

Otabek Hasanov dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Diqqat 📚

⚡️"Siyosiy ma’rifat soati"

Vazirlik va idoralar, Qoraqalpog‘iston Respublikasi Jo‘qorg‘i Kengesi, viloyatlar, Toshkent shahri, shuningdek, tuman, shahar hokimliklari rahbar va mas’ul xodimlari diqqatiga!


Bugungi kunning eng muhim va dolzarb mavzulari haqida ma’lumot berib boruvchi "Siyosiy ma’rifat soati" haftaning har juma kuni Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi, Prezident huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi hamda O‘zbekiston Mahallalari uyushmasi tomonidan taqdim qilinadi.

Navbatdagi o‘quvni youtubedagi https://youtu.be/7i279wNjwXs?si=yjR8HEEHpaD48q1k sahifasida tomosha qilishingiz mumkin.

@otabek_khasanov


​​Агар сизда қуйидаги аломатларнинг ҳаммаси кузатилса, ўзингизни лидер санашингиз мумкин...

1️⃣Янги билимларни эгаллашга тайёрсиз ва эгаллай оласиз.
Ҳақиқий лидер доим ўзига етишмайдиган билимни ўрнини тўлдириш ҳаракатида бўлади.📌

2️⃣Сиз гапни моҳиятини тушуниш учун эшитишни биласиз.
Диққат билан тинглаганингиздан сўнг, "сизни тўғри тушунган бўлсам.. "деб суҳбатни давом эттирасиз.📌

3️⃣Сиз ҳаммага очиқсиз. Ўз кабинетингизга қамалиб олмайсиз. Фикрларингизни ходимларга очиқ баён қиласиз ва улар билан чин кўнгилдан суҳбат қурасиз. 📌

4️⃣Қайта алоқа учун сиз имконият берасиз. Албатта ҳеч бир инсон идеал эмас. Лекин яна алоқа қилишга имкон қолдирмаган инсон ўсмайди ва ривожланмайди.📌

5️⃣Ҳақиқий лидер ҳар қандай вазиятда ўзини табиий тутади ва ўзи маълум бир “мукаммал инсон” ниқобини ўйлаб топмайди. 📌

6️⃣Ўзингиз ва атрофдагиларга инсоний муносабатда бўласиз. Ўз хатоларингизни тан оласиз ва уни қандай тўғирлашни биласиз.


​​“Сиз келажагингизни ўзгартира олмайсиз. Аммо одатларингизни ўзгартиришингиз мумкин. Сизнинг одатларингиз келажагингизни ўзгартиради. “
©Абдул Калам

“Бизнинг энг катта камчилигимиз таслим бўлишдир. Муваффақиятга эришишнинг энг аниқ усули - ҳар доим яна бир бор уриниб кўриш.“
©Томас Эдисон

“Одат занжирлари жуда енгил, уларни синдириш жуда оғир“.
©Уоррен Баффет


​​Олманинг дарахтидан ерга узилиб тушганини миллионлаб кишилар кўришган, лекин фақат Ньютонгина ўзидан ўзи сўраган - «Нима учун?»

✍️Бернард Б.


​​КУН ҲИКМАТИ

Қуёш бўлолмаслигинг аниқ, ҳеч қурса фонус бўл!
Милтиллаб бўлса ҳам, тутаб бўлса ҳам, ён!
Қандай ёнганинг муҳим эмас.
Сени эслашганда "У ёнар эди" дейишсин...

Кичкина бўлса ҳам, боғинг ва кутубхонанг бўлса – сен бошқа ҳеч нарсага муҳтож эмассан.

13k 0 236 5 182

Otabek Hasanov dan repost
Aziz kanalimiz kuzatuvchilari, ajoyib yangilik!

“Liderlar” kitobini endi “Mutolaa”(
https://mutolaa.com/uz) platformasi orqali online o‘qishingiz mumkin. Tez orada audio varianti ham joylashtiriladi.

Kitobxon millatni tarbiyalash yo’lida loyiha ishiga omad va muvaffaqiyatlar tilayman!



@otabek_khasanov

9.3k 0 47 15 123

Bugun Liderlar kanali tashkil topgan kun!!! Bundan 6 yil avval shu kuni kanalni yuritishni boshlaganman! Ko’pchilik shunda ishonmagandi. Barchaga raxmat biz bilan birga bo’lganiga!!! Tez kunda katta yangiliklar bo’ladi!!!

8.1k 0 1 29 363



Otabek Hasanov dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Diqqat 📚

⚡️"Siyosiy ma’rifat soati"

Vazirlik va idoralar, Qoraqalpog‘iston Respublikasi Jo‘qorg‘i Kengesi, viloyatlar, Toshkent shahri, shuningdek, tuman, shahar hokimliklari rahbar va mas’ul xodimlari diqqatiga!


✍️ Bugungi kunning eng muhim va dolzarb mavzulari haqida ma’lumot berib boruvchi "Siyosiy ma’rifat soati" haftaning har juma kuni Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi, Prezident huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi hamda O‘zbekiston Mahallalari uyushmasi tomonidan taqdim qilinadi.


@otabek_khasanov


Муваффақиятли инсонларнинг ўзига хос 20 та хислати:

1. Бошқалар қила олмаган ишни, улар йўлини қидиришади шунчаки қўл силтаб кетишмайди;

2. Бошқалар омадсизлик деб билган нарсаларни, улар ҳаёт сабоқлари деб ҳисоблашади;

3. Улар аниқ ўйланган режаларни қабул қилишади;

4. Бошқалар омадни кутиб ўтирса, улар омадни ўзлари қидиришади;

5. Бошқалар каби уларда ҳам қўрқув бор. Лекин қўрқув уларни бошқаришига йўл қўйишмайди. Улар қўрқувни шунчаки хавотирланиш деб ҳисоблашади;

6. Улар шундай саволлар берадики, жавоби инсонни чуқур ўйлашга мажбур қилади;

7. Улар арз қилмайди – арз қилиш ортиқча куч сарфлаш деб ҳисоблашади;

8. Улар бошқаларга айб юклашмайди. Аксинча барча қилган ҳаракатлари ва уларнинг натижалари учун тўлиқ маъсулиятни ўз бўйнига олишади;

9. Уларда ғайритабий талант бўлмаслиги мумкин, лекин улар ҳар доим муоммони ҳал этиш учун максимал ечим топа оладилар. Улар ўзларидан кўпроқ нарсани талаб этишади;

10. Улар жуда банд, самарали ва пунктуал инсонлардир. Қаерда бўлмасин улар атрофдагиларнинг ўзларини худди ишлаётгандек тутиб вақт ўтказишаётганини муҳокама қилмасдан, чин дилдан берилиб ишлашади;

11. Улар ўз мақсадларига етишишда атрофига энг самарали таъсир кўрсатадиган бир фикрли инсонларни йиғишади;

12. Улар ўзларига "нега энди мен эмас" деган саволни беришади. Бу эса оқим бўйича сузмасликга ёрдам беради;

13. Бошқалар ўз ҳаётини четдан кузатаётган бир пайтда, улар ҳаётларини қандай бўлишини аниқ тасаввур қила оладилар ва шундай бўлишига ҳаракат қиладилар;

14. Улар тақлид қилмайдилар, балки ўз йўлларини кашф қиладилар;

15. Улар ўз ишларини ортга сурмайдилар, бундан кўринадики, улар ҳаётда бирор нарсани кутиб яшашмайди;

16. Улар бутун умр ўрганишда чарчамайдилар. Ҳар қандай ҳаётий тажриба улар учун дарсдир;

17. Улар оптимист одамлар, шу сабабли ҳар нарсани фойдали томонини кўра олишади;

18. Улар ўзларини қандай ҳис қилишларидан қатъи назар, қилишлари керак бўлган ишни қиладилар;

19. Улар молиявий, ҳиссий, касбий ва руҳий томонлардан таваккал қилишдан қўрқишмайди;

20. Улар муаммолардан қочишмайди, аксинча уларга тик қарашади.


​​Қаттиқ меҳнат эвазига энг катта мукофот – инсон уни эвазига нима олишида эмас, балки уни қилгандан сўнг кимга айланишидадир...

©Жон Раскин


​​Мен инсон табиатни қадрлай билиши, ундан завқ, баҳра олиши кераклигини биламан. Шуни ҳам тушуниб етиш керакки, инсон – табиатнинг бир парчаси, табиат унга яшаш учун берилган макон, яшаганда ҳам фақат бир марта ақл ва завқ билан яшаши керак.
©Ч.Айтматов

Нима учун кўча ҳаракати қоидасини бузган кишига милиция ҳуштак чалади-ю, бутун бир тилни бузаётган одамларга ҳеч ким ҳуштак чалмайди?
©Абдулла ҚАҲҲОР


Муассаса раҳбарининг инқирози нимада?

- Бировни ёмонлаб кирган кишига қулоқ солганида;
- Ўзини ҳаммадан кўпроқ биламан, деб ўйлаганида;
- Маддоҳларни олқишлаб, ҳақ талаб қилувчиларни ёмон кўрганида;
- Кибрланиш ва манманликка берилиб кетишида;
- Ходимларни нафсониятига тегишида;
- Ўтирган жойи унинг учун деб билишида;
- Кўпчилик олдида шахсий хулоса ёки муносабатини айтиб юборганида;
- Ортиқча мактовни ҳазм қилишида;
- Йил бошида йил охиридаги аҳволни тасаввур этмаганида;
- Маҳаллийчилик ва таниш-билишчиликка берилганида;
- Ходимлар билан ўчакишганида;
- Фидойиларни рағбатлантиришни унутганида;
- Нафақага чиққач, нима иш қила олишини аниқ билмаганида;
- Ўзини арз қилувчининг ўрнига қўя олмаганида.

17.7k 1 461 17 165
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.