Andijon davlat texnika instituti | Rasmiy kanali


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Ta’lim


Andijon davlat texnika instituti/
Андижанский государственный технический институт/
Andijan State Technical Institute
Rektor qabulxonasi:+998-74-223-43-67.
Taklif va murojaatlar uchun:
@media_andmi
Reklama:@andmirek

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#Qonunchilikdagi_yangiliklar

❗️Voyaga yetmaganlar o'rtasida huquqbuzarliklar profilaktikasi tizimi yanada takomillashtiriladi


Qonun (O'RQ-1024-son, 06.02.2025 y.) bilan Ma'muriy javobgarlik to'g'risidagi kodeksiga o'zgartirishlar kiritildi

🔰 Unga ko'ra, Milliy gvardiyaning Bolalar bilan ishlash boshqarmasi hamda uning hududiy bo'linmalari harbiy xizmatchilari va xodimlarining ma'muriy huquqbuzarliklar to'g'risidagi ishlarni ko'rib chiqishga hamda ma'muriy jazo choralarini qo'llashga doir vakolatlari belgilanishini nazarda tutuvchi o'zgartirishlar kiritilmoqda.

📌Qonun rasmiy e'lon qilingan kundan e'tiboran kuchga kiradi.
✅ Bizni kuzatishda davom eting!
📱Telegram |📱 Facebook | 📱Instagram | 📱YouTube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Milliy liboslar – milliy qadriyatlar bezagi

Yoshlarda milliy va umuminsoniy qadriyatlarga hurmat tuyg‘usini yuksaltirish, o‘zbekona kiyinish madaniyati, milliy libos va  an’analarimizni keng targ‘ib etish maqsadida viloyatimizdagi – korxona, tashkilot, muassasalarda haftaning har juma kunini  "Milliy liboslar kuni"  sifatida o‘tkazish an’anaga aylanmoqda.

Ushbu kunda Andijon davlat texnika institutining barcha xodimlari va talabalariga muassasaga milliy liboslarda kelishi tavsiya etilmoqda. 

Shu munosabat bilan Iqtisodiyot hamda Arxitektura va qurilish fakultetida “Milliy liboslar – milliy qadriyatlar bezagi” shiori ostida ko‘rgazma o‘tkazildi.

Tadbirda liboslar – har bir xalq tarixi bilan uzviy bog‘liq bo‘lib, u milliy o‘ziga xoslikni aks ettirishi ta’kidlandi. 

Doimiy o‘tkazib boriladigan bu kabi tadbirlar yoshlar qalbida milliy libos, qadriyat va urf-odatlarimizga hurmat tuyg‘ularini mustahkamlashga, kiyinish madaniyatini yanada yuksaltirishga xizmat qiladi. 

✅ Bizni kuzatishda davom eting!
📱Telegram |📱 Facebook | 📱Instagram | 📱YouTube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Andijon davlat texnika institutida “Talaba” sport klubi tomonidan professor-o‘qituvchilar, ishchi xodimlar va talabalar ishtirokida sport musobaqalari tashkil etildi.

Musobaqalarda ishtirokchilar o‘zlarini voleybol, basketbol, futbol, stol tennisi, arqon tortish, kamondan o‘q otish, shaxmat va boshqa yo‘nalishlarda mahoratini sinovdan o‘tkazdi.
#bobur
#542yilligi

✅ Bizni kuzatishda davom eting!
📱Telegram |📱 Facebook | 📱Instagram | 📱YouTube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Talabalar turar joyida Boburxonlik kechasi bo‘lib o‘tdi

Andijon davlat texnika institutining 1-son talabalar turar joyida Zahiriddin Muhammad Bobur tavalludiga bag‘ishlab adabiy kecha o‘tkazildi.

✅ Bizni kuzatishda davom eting!
📱Telegram |📱 Facebook | 📱Instagram | 📱YouTube


Talabalar turar joyida Boburxonlik kechasi bo‘lib o‘tdi

Andijon davlat texnika institutining 1-son talabalar turar joyida Zahiriddin Muhammad Bobur tavalludiga bag‘ishlab adabiy kecha o‘tkazildi.

Tadbirda so‘zga chiqqan Andijon mashinasozlik instituti rektori Umid Turdialiyev, O‘zbekiston yoshlar ittifoqi viloyat Kengashi raisi Shohruxbek Abdusamatov, institut yoshlar bilan ishlash, ma’naviyat va ma’rifat bo‘limi boshlig‘i Muhtaramxon Haliqovalar Zahiriddin Muhammad Boburning ijodi va hayoti haqida so‘zlab, “Navoiy hamda Bobur asarlarini o‘qigan, g‘oya va qarashlarini anglagan odam hayotda kam bo‘lmasligini”, ayniqsa, talabalik davrida bunga alohida g‘ayrat qilish kerakligini alohida ta’kidladilar.

Tadbir davomida Mudofaa vazirligi tizimidagi Andijon shahrida joylashgan harbiy qism orkestri hamda Otabek Odilov tomonidan ijro etilgan kuy-qo‘shiqlar barchaga bayramona kayfiyat ulashdi.

Shuningdek, talabalar tomonidan tayyorlangan badiiy dastur ham namoyish etildi. Ayniqsa, talabalar ulug‘ shoirning ruboiy va g‘azallarini turli tillarda o‘qib bergani barchaga manzur bo‘ldi.

✅ Bizni kuzatishda davom eting!
📱Telegram |📱 Facebook | 📱Instagram | 📱YouTube


Musobaqalar qizg‘in va murosalarga boy bo‘ldi

O‘zbek adabiyotining buyuk namoyandalaridan biri, olim va davlat arbobi Zahiriddin Muhammad Bobur nafaqat adabiyotshunos olim, balkim mohir davlat boshqaruvchisi va sarkarda ham bo‘lganligi barchamizga ma’lum.

Shu munosabat bilan Andijon davlat texnika institutida “Talaba” sport klubi tomonidan professor-o‘qituvchilar, ishchi xodimlar va talabalar ishtirokida sport musobaqalari o‘tkazildi.

Musobaqalarda ishtirokchilar o‘zlarini voleybol, basketbol, futbol, stol tennisi, arqon tortish, kamondan o‘q otish, shaxmat va boshqa yo‘nalishlarda mahoratini sinovdan o‘tkazdi.

Har bir yo‘nalish bo‘yicha o‘tkazilgan musobaqa qizg‘in, murosasiz bahslar bilan o‘tdi.

✅ Bizni kuzatishda davom eting!
📱Telegram |📱 Facebook | 📱Instagram | 📱YouTube


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Президент бугун ёшлар тадбиркорлигида мутлақо янги даврни бошлаб берадиган 3 та катта ҳужжатга имзо чекканини эълон қилди.

Биринчи ҳужжатга мувофиқ, Ёшлар агентлиги ҳузурида Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 100 миллион доллар маблағ ажратилди.

Энди тадбиркор ёшларга 2,5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар берилади, ташаббускор ёшларнинг стартап лойиҳаларига 2 миллиард сўмгача инвестиция киритилади.

Бугунги кунда олийгоҳларни тугатаётган 90 минг ёшлар мутахассислиги бўйича иш топишда қийналмоқда.

Шу боис, иккинчи қарор билан олийгоҳ битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича янги тизим яратилмоқда. Бунинг учун Миллий банкка 100 миллион доллар ресурс берилади.

Банк Олий таълим вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда олийгоҳ битирувчиларининг ташаббус ва ғояларини лойиҳага айлантириш бўйича янги банк хизматлари пакетларини жорий этади.

Шунингдек, битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича ҳокимлар, банк ва корхона раҳбарларидан иборат комиссия тузилади. Комиссия иш ўринларини яратиш, кадрларга эҳтиёж, бўш ўринларга ёшларни жойлаштириш масалаларини ҳал этади.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Илмий даражали ёш олимларимиз сони 2 карра ошиб, 4 минг 357 нафарга етди. Айниқса, фарзандларимиз орасида чет тилларни ўрганишга қизиқиш кескин кучайди.

Ана шу имкониятлардан фойдаланиб, яқинда билимдон ва интилувчан Парвиз Туксанов SAT имтиҳонидан энг юқори – 1 минг 600 балл тўплади. Президентимиз уни ушбу натижа билан қизғин табриклаб, ота-онаси ва ўқитувчиларига миннатдорлик билдирди.

Яна бир ибратли мисол – “Китобсевар миллат” ғояси асосида ёшларда мутолаа маданиятини шакллантириш умуммиллий ҳаракатга айланди. Анъанавий тарзда ўтказилаётган “Ёш китобхон” танловидаги иштирокчилар сони 6 карра ошиб, 3 миллион нафарга етди.

Бир гуруҳ фаол ёшлар томонидан яратилган “Мутолаа” лойиҳаси орқали 1 миллиондан ортиқ ёшлар китобхонлар қаторига кирди.

Ҳозирги тезкор ахборот алмашинуви даврида ёш авлод, айниқса, болажонларимиз учун миллий контентларни яратиш долзарб вазифадир. Бундай контентни боғча ва мактабдаги таълим жараёнларида намойиш этиш орқали янада оммалаштириш зарурлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Илгари олий таълимда 1 та ўрин учун камида 10 нафар йигит-қиз кураш олиб борар эди. Қисқа даврда олийгоҳлар сони 3 баробар оширилди. Тизимда қамров 42 фоизга етди.

Хотин-қизларга контракти давлат томонидан қоплаб берилаётгани ҳисобига талаба қизлар сони 11 карра кўпайди.

Мен бир ҳаётий фикрни такрорлашдан чарчамайман: битта қизни ўқитсак, бутун оилани ўқитган бўламиз. Оила билимли, маърифатли бўлса, бутун жамият билимли, маърифатли бўлади. Бу борадаги ишларни янада жадал давом эттирамиз”,

- деди Президент.

Ўтган 25 йил ичида давлат ҳисобидан 800 нафар ёшлар хорижга ўқишга юборилган бўлса, биргина “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали сўнгги 7 йилда 3 баробар кўп ўғил-қизларимиз бундай имкониятга эга бўлди.

Энди, Ёшлар агентлиги хорижда ўқиётган ҳар бир талабага бош-қош бўлиб, эҳтиёжларини аниқлаши, Ватанга қайтиб, ўз ўрнини топиши, муваффақиятли карьера қилиши каби масалаларда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан тенг масъул бўлиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Ҳар йили меҳнат бозорига 600 мингдан ортиқ ёшлар кириб келмоқда. 2030 йилга бориб бу кўрсаткич 1 миллион нафарга етади.

Бу давлат ва жамият зиммасига катта масъулият юклаши таъкидланди.

Бу борада ёшларни қўллаб-қувватлаш тизими яратилди. Биргина “Ёшлар дафтари” орқали ўтган йили 180 минг нафар ёшларга 345 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилди.

Ўтган 8 йилда ёш тадбиркорлар сони 3 карра кўпайиб, бугун бизнес вакилларининг салкам 40 фоизини ёшлар ташкил этмоқда.

Ишсиз ёшлар 2 карра камайди. Ишсизликдан холи маҳаллалар сони 1 минг 889 тага етди.

Шу билан бирга, Шўрчи, Бувайда, Фурқат, Касби, Фориш туманларида ишсиз ёшлар кўплиги у ердаги раҳбарларнинг масъулиятсизлигидан далолатлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Ёшларимиз турли соҳалардаги ютуқлари билан тенгдошларига ўрнак бўлаётгани таъкидланди.

Ҳозирги вақтда дунёдаги "топ" олийгоҳларда 1,5 мингдан зиёд талабаларимиз таҳсил олмоқда. Бу Ўзбекистон учун тарихда кузатилмаган воқелик.

Яқинда Бирлашган Араб Амирликларида ўтган катта форумда Тошкент шаҳридаги Президент мактаби глобал даражада энг нуфузли номинацияда ғолиб деб топилди.

Бунинг бош омили нимада, деб сўрасангиз, мен аввало ёшларга муносабат давлат миқёсида бутунлай ўзгарганида, деб жавоб берган бўлардим. Ўғил-қизларимиз ёшлар масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланганини сезиб, ўзларига беқиёс куч олмоқда”,

- деди Президент.

Бундан беш йил олдин Сенат ва Қонунчилик палатасида Ёшлар парламенти ташкил этилган эди. У ерда ёшлар сиёсий етакчилик, демократия мактаби, парламентаризм мактаби қандай бўлишини амалда кўрди. Охирги сайловда ана шу ёшларимиздан икки нафари Қонунчилик палатасига, 250 нафари кенгашларга депутат бўлиб сайланди.

Энди барча тизимдаги раҳбарлар ёшларнинг баралла овозини эшитишга мажбур. Ёшлар буюк келажагимизнинг асосий бўғини эканлигини тушунмаган раҳбар бизнинг сафимизда бўлишга ҳаққи йўқ”,

- деди Президент.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан мулоқот қилмоқда.

Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида азму шижоатли, навқирон ёшлар билан учрашиб турганидан мамнунлигини билдириб, уларнинг тимсолида Янги Ўзбекистоннинг бугунги ва эртанги бунёдкорларини кўраётганини таъкидлади.

“Буюк шоиримиз Эркин Воҳидов айтганидек, ёшлик – бу қалбнинг олтин сози. Бунга қўшимча қилиб, ёшлар – халқимизнинг, Ватанимизнинг олтин фонди, десак тўғри бўлади.

Аҳолимизнинг 60 фоизини айнан ёшлар ташкил этиши ҳам бу фикрни тасдиқлайди.

Бугунги кунда биз мард ва матонатли халқимизга, серғайрат ёшларимизга ишонганимиз учун ўз олдимизга катта-катта мақсадлар қўймоқдамиз, маррани баланд олмоқдамиз.


Келгусида Учинчи Ренессанс пойдеворини яратадиган янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоийлар қаердан пайдо бўлади? Бу улкан вазифаларни ким бажаради?

Мен қайта-қайта такрорлашдан чарчамайман. Албатта, бу эзгу ғояларни сизлар – бугунги Янги Ўзбекистон ёшлари амалга оширасизлар
,

- деди Президент.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Бироздан сўнг Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз ёшлари билан мулоқоти бошланади. Учрашувда ёшлар билан ишлаш натижадорлигини янада ошириш, уларга янада кенг имкониятлар яратиш чора-тадбирлари муҳокама қилинади, фаол ёшларнинг таклифлари эшитилади.

Вскоре в резиденции Куксарой начнется диалог Президента Шавката Мирзиёева с молодежью нашей страны. На встрече будут обсуждены меры по дальнейшему повышению эффективности работы с молодежью, созданию для нее еще более широких возможностей, а также будут рассмотрены предложения активной молодежи.

Facebook|Instagram|X


Edu.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Eslatma

☄️“Mirzo Ulug‘bek vorislari” respublika tanlovi uchun ro‘yxatdan o‘tishga shoshiling! Arizalar qabuli tugashiga 6 kun qoldi!

Iste’dodli yoshlarni qo‘llab-quvvatlash “Ulug‘bek” jamg‘armasi hamda Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi yurtimizdagi iqtidorli yoshlarni kashf qilish maqsadida “Mirzo Ulug‘bek vorislari” respublika tanlovini e’lon qilgan.

Tanlovda ishtirok etishni istagan yoshlar joriy yilning 20-fevral kuniga qadar https://vorislar.uz/ sayti orqali ro‘yxatdan o‘tishlari yoki o‘zi tahsil olayotgan OTM mas’ullariga murojaat qilishlari mumkin.

Tanlovda o‘zining ilmiy-innovatsion ishlanma va loyihalari mavjud bo‘lgan yoshlar (16-25 yosh) ishtirok etadi.

Tanlov 3 bosqichda tashkil etiladi va har bir bosqich g‘oliblari tegishli miqdorda bir martalik pul mukofotlari bilan taqdirlanadilar.

☎️ Qo‘shimcha ma’lumot uchun telefonlar: +99894 128-92-62, +99855 520-08-08 (ichki raqam 357).

Bizni kuzating

Facebook
| Instagram | YouTube | Telegram

14 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.