Фармон ижроси амалда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш юзасидан Қорасув шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходимларига семинар йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш Қорасув шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Х.А.Халилова, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Андижон вилояти бўлинмаси бош мутахассиси А.М.Арипов бошчилигида бўлиб ўтди. Семинарда бўлим бошлиқлари, КТМП ходимлари, шифокорлар, бош ҳамшира, катта ҳамширалар IT-оператор ҳамширалар ва маҳалла фаоллари иштирок этиб, “Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-311-сон қарори ижросининг мазмун-моҳияти тўғрисида тиббиёт ходимлари аҳолига етказилиши тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди. Шундан сўнг, йиғилишда иштирок этган тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Х.А.Халилова, бошлиқ ўринбосари, шифокорлар қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.