Andijon viloyat sog'liqni saqlash boshqarmasi rasmiy sahifasi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Tibbiyot


Andijon viloyat sog'liqni saqlash boshqarmasining rasmiy telegram kanali.
Bizning web saytimiz www.andijon.ssv.uz
Ishonch telefoni 74-228-42-84 murojaatlar 24/7 qabul qilinadi

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#emlash_kalendari
#saqlab_qoying

‼️Siz bo'lajak ota-onamisiz? Ushbu Milliy emlash kalendarini saqlab qo'ying va farzandlaringizni o'z vaqtida emlating
@andijonvssb, @andijonssb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🖥Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон давлат тиббиёт институтининг талабалари билан учрашди. Учрашув давомида талабалар билан дилдан суҳбатлашиб, уларнинг талаб ва истакларини, фикр ва мулоҳазаларини тинглади.


#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:


🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Биласизми

❗️Туҳмат қилганлик учун қандай жавобгарлик бор?

☑️ Туҳмат,
яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Шахснинг бирор ҳаракатларини чамалаб, асоссиз баҳолаб ҳамкасблари билан муҳокама қилиш туҳмат деб баҳоланади.

❕Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда туҳмат қилган шахсга нисбатан 7 млн 500 минг сўмдан 22 млн 500 минг сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

⏩ Агар ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, 66 млн сўмгача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

🔰Туҳмат нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернетда жойлаштириш орқали амалга оширилса, ушбу ҳаракат жиноят ҳисобланади ва айбдор:

▫️75 млн сўмдан 150 млн сўмгача миқдорда жарима;
▫️300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️1 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланиши мумкин.

✅ Агарда туҳмат:

➖ оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб;
➖ оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда;
➖ хавфли рецидивист томонидан;
➖ ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинса:

▫️112.5 млн сўмдан 187 млн сўмгача миқдорда жарима;
▫️
360 соатдан 400 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️
1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинланиши мумкин.
@andijonvssb, @andijonssb


Қўрғонтепа ҳокими Алишер Халилов тиббиёт бирлашмаси бўлимларида бўлиб, муассасанинг қишки мавсумга тайёргарлиги ҳолатини ўрганди.

Ташриф давомида ҳоким томонидан иссиқлик таъминоти тизими, шифокорларнинг иш фаолияти ҳамда биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган дори-дармонлар захираси текширилди. Шунингдек, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни янада самарали ташкил этиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Бу каби текширувлар туман аҳолиси саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббиёт муассасаларининг тайёргарлик ҳолатини янада яхшилашга қаратилган.

@andijonvssb, @andijonssb


Ис гази - инсон соғлиғи ва ҳаёти учун жиддий хавф

Ҳаво ҳароратининг совиши муносабати билан иситишда эҳтиёт бўлиш шарт!


Viloyat sogʼliqni saqlash boshqarmasi tomonidan Аndijon shaxar Bekguzar mahallasida tibbiy-ijtimoiy tadbirlar oʼtkazilmoqda.

2024 yil 18-21 dekabrь kuni Bekguzar MFYda mahalla yettiligi aʼzolari bilan hamkorlikda 210 ta xonadonlardagi fuqarolar roʼyxati shakllantirildi. Ishchi guruhi tomonidan mahalla yettiligi aʼzolari oʼrganish savolnomasi va yoʼriqnomalar bilan tanishtirildi, hudud aholisi haqidagi umumiy maʼlumotlar oʼrganildi.
Boshqarma ishchi guruxi tomonidan 2024 yil 19 dekabrь kuni 49 - maktab hududida viloyat davolash-profilaktika muassasalarining 18 nafar malakali mutaxassislari (ginekolog, nevropatolog, pediatr, onkolog, dermatovenerolog,okulist,LOR, xirurg va boshqalar) va hudud aholisiga tibbiy xizmat koʼrsatuvchi Аndijon shahar tibbiyot birlashmasi 5-oilaviy poliklinikasining 25 nafar patronaj brigadasi xodimlari ishtirokida 250 nafar fuqarolarga tibbiy koʼriklar hamda maxsus tibbiy tekshiruvlari (UTT, EKG, laborator taxlillar) tashkil qilindi, koʼchma oftalьmologiya poliklinikasida oftalьmolog koʼruvi oʼtkazildi.
Oʼtkazilgan tibbiy koʼrik natijasida aniqlangan kasalliklari boʼyicha 21 nafar bemorlarga ambulator tartibda davolanishi tavsiya qilindi, 18 turdagi 5,6 mln soʼmlik dori vositalari taqdim etildi, 8 nafar bemorlarga statsionar sharoitda davolanishi uchun yoʼllanmalar berildi.
2024 yil 20 dekabrь kuni soat 16:00 da boshqarma boshligʼi raxbarligida 49 -maktabda 80 nafar fuqarolar bilan uchrashuv oʼtkazilib oila byudjetini oshirish, tadbirkorlik bilan shugʼullanish boʼyicha yoʼriqnomalar berildi.
Uchrashuvda qatnashgan 38 nafar fuqarolar muammolari bilan murojaat qildilar, muammolar tegishli idoralar bilan bartaraf etish uchun taqdim etildi.
@andijonvssb, @andijonssb




Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан Андижон шахар Бекгузар маҳалласида тиббий-ижтимоий тадбирлар ўтказилмоқда.

2024 йил 18-20 декабрь куни Бекгузар МФЙда маҳалла еттилиги аъзолари  билан ҳамкорликда 210 та хонадонлардаги фуқаролар рўйхати шакллантирилди. Ишчи гуруҳи  томонидан маҳалла еттилиги аъзолари ўрганиш саволномаси ва йўриқномалар билан таништирилди, ҳудуд аҳолиси ҳақидаги умумий маълумотлар ўрганилди.
Бошқарма ишчи гурухи томонидан 2024 йил 19 декабрь куни 49 - мактаб ҳудудида вилоят даволаш-профилактика муассасаларининг 18 нафар малакали мутахассислари (гинеколог, невропатолог, педиатр, онколог, дерматовенеролог,окулист,ЛОР, хирург ва бошқалар) ва ҳудуд аҳолисига тиббий хизмат кўрсатувчи Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 5-оилавий поликлиникасининг 25 нафар патронаж бригадаси ходимлари иштирокида 250 нафар фуқароларга тиббий кўриклар ҳамда махсус тиббий текширувлари (УТТ, ЭКГ, лаборатор тахлиллар) ташкил қилинди, кўчма офтальмология поликлиникасида офтальмолог кўруви ўтказилди.
Ўтказилган тиббий кўрик натижасида  аниқланган касалликлари бўйича  21 нафар беморларга амбулатор тартибда даволаниши тавсия қилинди, 18 турдаги 5,6 млн сўмлик дори воситалари тақдим этилди, 8 нафар беморларга стационар шароитда даволаниши учун йўлланмалар берилди.
2024 йил 20 декабрь куни соат 16:00 да бошқарма бошлиғи рахбарлигида 49 -мактабда 80 нафар фуқаролар билан учрашув ўтказилиб оила бюджетини ошириш, тадбиркорлик билан шуғулланиш бўйича йўриқномалар берилди.
Учрашувда қатнашган 38 нафар фуқаролар муаммолари билан мурожаат қилдилар, муаммолар тегишли идоралар билан бартараф этиш учун тақдим этилди.
@andijonvssb, @andijonssb




Янги йил келмоқда!

29 декабрь, 30 декабрь, 31 декабрь ва 1 январь кунлари дам оламиз.

Шартномага мувофиқ ва иш графигига кўра ишлашиш лозим бўлган тиббиёт ходимлари фаолиятини давом эттирадилар.


❗️2024 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

"2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ–213-сон, 22.12.2023 й.) қабул қилинди.

🔰Фармонга кўра, 2024 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

🔹барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):


▫️31 декабрь – сешанба.

🔹6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:

▫️30 декабрь – душанба.

🔘 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:

▫️14 декабрь – шанба кунидан 30 декабрь – душанба кунига.

Давлат муассасаларида Янги йил тадбирларини ўтказиш тавсия этилмаган.

@andijonvssb, @andijonssb

11 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.