Postlar filtri


#Жиззах_вилояти_Кенгаши

Коррупциясиз ёрқин келажак сари!

Ўзбекистоннинг барқарор тараққиёти ва адолатли жамият қуришда коррупцияга қарши муросасиз кураш муҳим ўрин тутади. Шу мақсадда, Ўзбекистон "Адолат" СДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Жиззах политехника институти қошидаги академик лицейида партиянинг "Ватан келажаги ёшлар қўлида" лойиҳаси доирасида "Коррупциясиз ёрқин келажак сари" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.


💬 Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/adolat_sdp_jizzax


#Жиззах_вилояти_Кенгаши
#Муаммо_билан_юзма_юз_лойиҳаси

Депутат халқ орасида

Депутат халқ вакили ва яқин маслакдошидир. У ишончни масъулият билиб, одамлар дардини тинглаши, муаммоларию ташвишларини ҳал этиши лозим.

Ўзбекистон "Адолат" СДП Зарбдор туман Кенгаши ҳамда Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгаши депутати Махфуза Исроилова тумандаги "Шарқ юлдузи" МФЙда партиянинг "Муаммо билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида аҳоли билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганди.


💬 Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/adolat_sdp_jizzax


#Жиззах_вилояти_Кенгаши

Ҳафтанинг ҳар жумаси "Миллий либослар куни"

Либослар – ҳар бир халқ тарихи билан узвий боғлиқ бўлиб, у миллий ўзига хосликни акс эттиради.

Узоқ тарихни босиб ўтган, аждодларимиз мафкураси ва дунёқараши ҳақида сўзлайдиган миллий либосларимизни сақлаб қолиш, тарғиб этиш ва миллийлигимизни унутмаслик мақсадида ҳафтанинг ҳар жумаси "Миллий либослар куни" этиб белгиланган. Ушбу кунда Ўзбекистон "Адолат" СДП Жиззах вилояти Кенгаши ҳам фаол иштирок этиб, аёл ходимлари ишга миллий либосда келишмоқда.


💬 Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/adolat_sdp_jizzax


Adolatt-3_.pdf
5.0Mb
⚖️ «Adolat» газетасининг 2025 йил 24 январь кунги 3 (1520)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.

✅ Ушбу сонда:


Миллий курашимизни жаҳон миқёсида оммалаштириш бўйича ҳаракатларни кучайтириш зарур.

50 киши партиямиз аъзоси бўлди

✅ Депутат сўрови:

✅Ногирон бўлиб қолган гўдак учун жавобгарлик кимнинг зиммасида?

✅Озиқ-овқатдан заҳарланишларга қачон барҳам берилади?

✅“Олтин олма” хиёбони ва “Ёшлар боғи” қайта реконструкция қилинади

✅БОЛА ҲУҚУҚЛАРИНИНГ КАФОЛАТИ

✅Адолатпарварлик мақомига эришган устоз

✅ Тиб илмини улуғлаган шоир

✅БИЗНИ КЕМИРГУВЧИ ИЛЛАТЛАР

✅ Таълим тизимидаги муаммолар: Уларни ҳал қилиш имкони борми?!


©️Газета таҳририят томонидан тақдим этилди.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Ўтган йилнинг ўзида 100 мингдан зиёд хонадонга эга 2 минг 44 та кўп қаватли уй барпо этилди. Жон бошига уй-жой ҳажми 19 квадрат метрдан ошди (2020 йилда 16 квадрат метр бўлган).
Умуман, 2024 йили юртимизда 21,4 миллион квадрат метр турар жой ва 19,1 миллион квадрат метр нотурар объектлар, жами 40,5 миллион квадрат метр бино-иншоот қурилди.
Ўтган йилда қурилган 100 минг хонадон ҳисобига пудратчилар, бошқарув ва сервис, қурилиш материаллари, транспорт каби соҳаларда 350 минг одам ишли бўлди. Мебель, электротехника, тўқимачилик, қурилиш материаллари соҳаларида қўшимча 11 триллион сўмлик бозор пайдо бўлди.
Қурилишни рағбатлантириш учун 2024 йилда 17 триллион сўм ипотека кредити ажратилди, қурувчи ва девелоперларга айланма учун жами 3 триллион сўм маблағ берилди.
Шу боис давлатимиз раҳбари ҳокимлар уй-жой қурилишига фақат ижтимоий ёки қурилиш масаласи деб эмас, балки ҳудудини иқтисодий ривожланишида асосий “драйвер” сифатида қараши зарурлигини таъкидлади.


#Жиззах_вилояти_Кенгаши

Ўзбекистон "Адолат" СДП Арнасой туман Кенгаши томонидан тумандаги касб-ҳунар мактабида "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоялаймиз" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.


💬 Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/adolat_sdp_jizzax


#ИҚТИБОС

🌐
Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


#Жиззах_овози_газетаси
#ОАВ

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Саид Донишевнинг "Муҳокама давом этмоқда" мақоласи "Жиззах овози" газетасининг 2025 йил 18 январь кунги сонида чоп этилди.



💬 Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/adolat_sdp_jizzax


#ИҚТИБОС

АДОЛАТ — СУВ КАБИ, ҲАЁТ БАХШ ЭТАДИ, АДОЛАТСИЗЛИК ЭСА — ОЛОВ

Жалолиддин Румий

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


#Жиззах_ҳақиқати_газетаси
#ОАВ

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Саид Донишевнинг "Давлат дастурининг бажарилишида матбуотнинг ҳам ўрни бор" мақоласи "Жиззах ҳақиқати" газетасининг 2025 йил 22 январь кунги сонида чоп этилди.



💬 Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/adolat_sdp_jizzax


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
"Ногирон бўлиб қолган гўдак учун жавобгарлик кимнинг зиммасида?"

Мазкур ҳолат юзасидан депутат сўрови юборилди


Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси депутати сўнгги кунларда ижтимoий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида турли муҳокамаларга сабаб бўлаётган ҳолат — Тошкент шаҳрида иситма билан мурожаат қилган чақалоққа нотўғри муолажа қўлланилиши оқибатида қўлида гангрена ривожланиб, кесиб ташланганлиги юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига депутатлик сўрови юборилди.

Маълум бўлишича, юқоридаги ҳолат пойтахтда жойлашган 1-сонли шаҳар клиник шифохонасида рўй берган. Боз устига яқинда ижтимоий тармоқларда шунга ўхшаш вазият, яъни Фарғона вилоятида чап оёғи кесилиши керак бўлган беморнинг ўнг оёғи кесиб ташланганлиги юзасидан ҳам хабарлар тарқалган эди.

Агар тиббий хизмат кўрсатиш жараёнида шу каби хатоликлар тез-тез кузатилиб, инсон ҳаёти ва саломатлигига жиддий зарар етказилаётган бўлса, бу тизимдаги назоратнинг заифлиги ва масъул шахсларнинг ўз вазифаларига бефарқлигидан далолат беради. Бундай вазиятларда масъул шахсларни аниқлаш, уларни жавобгарликка тортиш ва келажакда бундай ўта аянчли ҳолатларнинг олдини олиш бўйича қатъий чоралар кўриш зарур.


Шу боис, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирига бу каби мудҳиш ҳолатларнинг қайтарилмаслиги юзасидан қандай қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилаётгани, умуман, мамлакатимиз ҳудудида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳолати, нотўғри тиббий муолажа натижасида инсон саломатлигига зарар етказилишининг олдини олиш бўйича ҳолатлар устидан қай даражада тегишли назорат ўрнатилганлиги юзасидан ўз нуқтаи назарини баён этиш талаби билан депутатлик сўрови юборилди.

"Адолат" СДП
Матбуот хизмати


🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


#Жиззах_вилоят_Кенгаши
#Давлат_дастури_лойиҳаси_2025

Ўзбекистонда давлат бошқарув тизими “аҳоли манфаатларига хизмат қилиш” тамойили асосида йўлга қўйилмоқда

Сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг муҳим шарти ҳисобланган самарали фаолият юритувчи бошқарув тизимини шакллантириш бўйича кенг кўламли маъмурий ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, маҳаллий ҳокимликларнинг моддий-техник таъминоти ва уларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизими қайта кўриб чиқилиб, маҳаллий бюджетларни шакллантириш ва уларни бошқариш бўйича маҳаллий органларнинг мустақиллигини амалда таъминлашга эришилди.

Қолаверса, давлат функцияларини амалга оширишда хусусий сектор ҳамда фуқаролик жамияти институтларини жалб қилиш бўйича жорий этилаётган ислоҳотлар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти натижадорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.


Батафсил

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


#ИҚТИБОС

🌐
Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube



14 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.