Postlar filtri


#Жиззах_вилоят_Кенгаши

Ориф Шукуров, “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси:
- Илк маротаба бундай тарзда йиғилиш ўтказилиши коррупцияга қарши кучли сиёсий иродани намоён этди. Албатта бу йиғилишда таъкидлаб ўтилган камчиликлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар барчамизга катта масъулият юклайди. Хусусан, коррупцияга қарши курашишда аввало, жамоатчилик назоратини кучайтиришимиз, айниқса депутатлар томонидан жойларда коррупцияга қарши курашиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини кенг кўламда амалга оширишимиз, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизликни шакллантириш олдимизда турган долзарб вазифалардан биридир.



➡️БАТАФСИЛ

Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolat_sdp_jizzax


#Жиззах_вилоят_Кенгаши
#Муносабат

Коррупциясиз жамиятда адолат ва ривожланиш бўлади
Коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштиради ва халқнинг давлат сиёсатига ишончини кескин сусайтиради. Давлат ва жамиятда соғлом муҳитнинг қарор топиши, барқарорлиги, тинчлиги ва тараққиёти учун хавф солади.

Коррупцияга қарши ҳар ким ҳар доим курашиши, бу иллатнинг жамиятга, тараққиётга ва хавфсизликка катта таҳдид эканини ҳар бир онгли инсон чуқур англаши лозим. Унинг олдини олиш ва барҳам беришда фақат давлат ва ҳукуматнинг кучи билангина эришиб бўлмайди. Шунинг учун бу иллатга қарши бутун жамият, барча бирдек курашмоғи зарур. Ҳар қандай жамият учун ушбу жиноятга қарши курашиш энг долзарб масалалардан биридир.


➡️БАТАФСИЛ

Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolat_sdp_jizzax


#Жиззах_вилоят_Кенгаши
#Таваллуд_кун

📌Бугун 13 март партиямизнинг энг фаол аъзоси, Ўзбекистон "Адолат" СДП Жиззах вилоят Кенгаши хотин-қизлар ва ёшлар сиёсати бўйича раис ўринбосари (жамоатчилик асосида) Дилбар Ҳакимованинг таваллуд айёми.


🎉Шу муносабат билан Ҳакимова Дилбар Артикбаевнани таваллуд айёмлари билан жамоамиз номидан табриклаймиз! Сизга сиҳат-саломатлик, оилавий фаровонлик ва ишларингизга улкан зафарлар тилаймиз! Мартабангиз бунданда улуғ бўлсин!

🖋Ҳурмат билан, партиянинг вилоят Кенгаши жамоаси.


https://adolat.uz/news/944
Коррупцияга қарши курашиш - барчамизнинг вазифамиз - https://api.adolat.uz/media/images/poster_image_8RinIrE.webp


https://adolat.uz/news/934
Депутатимиз “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди - https://api.adolat.uz/media/images/poster_image_VQXGpLt.webp


🔹Елисей саройидаги олий даражадаги учрашув чоғида Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Эммануэль Макронга буюк француз ёзувчиси Виктор Гюгонинг ўзбек тилига таржима қилинган "Кулаётган одам" романининг илк нусхасини совға қилди.
🔹Франция президенти Эммануэль Макрон эса Шавкат Мирзиёевга XIX асрда француз фотографи Пол Надар томонидан Жиззахда олинган фотосуратни совға қилди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ўзбекистон_24

Коррупцияга қарши курашиш — умуммиллий вазифа, ҳар бир Ватанпарвар юртдошимизнинг виждон ишидир


Шухрат Якубов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, "Адолат" СДП фракцияси аъзоси

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube




https://adolat.uz/news/934
Депутатимиз “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди - https://api.adolat.uz/media/images/poster_image_VQXGpLt.webp


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
Масъулияти чекланган жамиятлар фаолияти такомиллаштирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида масъулияти чекланган жамиятлар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.


Батафсил

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


#Жиззах_вилоят_Кенгаши

Депутатимиз “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди
«Мўътабар аёл» кўкрак нишони жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ҳамда ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, шунингдек, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизларни муносиб тақдирлаш мақсадида таъсис этилган. Мазкур кўкрак нишони билан ҳар йили 8-март — “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами арафасида бир гуруҳ фаол хотин-қизлар тақдирланишади.

Бу йилги тақдирланганлар орасида партиямизнинг Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгаши депутати Шоира Акбарованинг ҳам борлиги кўплаб партиядошларимизни бирдек қувонтирди.

Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolat_sdp_jizzax


Шавкат Мирзиёев Эммануэл Макроннинг таклифига биноан Францияга жўнаб кетди.


#Жиззах_вилоят_Кенгаши
#Таваллуд_кун

📌Бугун 11 март Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгаши депутати Мурод Ориповнинг таваллуд айёми.


🎉Шу муносабат билан Орипов Мурод Суннатуллаевични таваллуд айёмлари билан жамоамиз номидан табриклаймиз! Сизга сиҳат-саломатлик, оилавий фаровонлик ва ишларингизга улкан зафарлар тилаймиз! Мартабангиз бунданда улуғ бўлсин!

🖋Ҳурмат билан, партиянинг вилоят Кенгаши жамоаси.


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
#Қўшма_йиғилиш

Коррупцияга қарши курашишда партия ва унинг фракцияси олдида турган устувор вазифалар белгиланди


Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда жорий йилнинг 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий Кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида белгиланган устувор вазифалар ва ташаббуслардан келиб чиқиб, партия ва унинг фракцияси олдида турган асосий йўналишлар белгилаб олинди.


Батафсил

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


https://adolat.uz/news/926
Коррупциясиз жамиятда адолат ва ривожланиш бўлади - https://api.adolat.uz/media/images/poster_image_dpyakom.webp

15 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.