❗️Суғурталовчилар рейтингини аниқлаш тартиби белгиланди
“Суғурталовчилар рейтингини аниқлаш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3601, 20.01.2025 й.)
🔍 Низом суғурталовчи ёки қайта суғурталовчиларнинг суғурта хизматлари кўрсатилиши сифати бўйича рейтингини аниқлаш ва юритиш тартибини белгилайди.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги мазкур соҳада ваколатли давлат органидир.
Рейтинг Агентликнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида шакллантирилади ва расмий веб-сайтида ҳар ойнинг 10 санасида янгиланган ҳолда эълон қилиб борилади.
✅ Суғурталовчи қуйидаги кўрсаткичлар асосида даврийликда баҳоланади:
▪️умумий кўрсаткичлар;
▪️балларни камайтирувчи кўрсаткичлар;
▪️қўшимча балл берувчи кўрсаткичлар.
Рейтинг маълумотлари бўйича суғурталовчининг эътирозлари мавжуд бўлганда, ўз шахсий кабинети орқали ваколатли давлат органига мурожаат қилади.
🗓 Суғурталовчи томонидан баҳолаш кўрсаткичи юзасидан билдирилган эътирозлар тақдим этилган кундан бошлаб ваколатли орган томонидан 5 иш куни ичида кўриб чиқилади.
📩 Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈