Уй сотгандим 3 йилдан сўнг 12% солиқ тўлашимни айтишди, шу тўғрими?
@Yurist_Xizmati 4878-савол:
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, солиқ тўловчиларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадлар, бироқ бундан ўттиз олти календар ойдан кам муддатда солиқ тўловчининг мулкида бўлган турар жойларни сотишдан олинган даромадлар мустасно.
Қоиданинг мазмунига кўра сиз уйни номингизга олган вақтингиздан бошлаб 3 йил ўтмасдан туриб сотсангиз, даромад солиғи тўлашингиз талаб этилади.
Бунда ушбу кодекс 375-моддасига мувофиқ мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади.
Мазкур қийматни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкни реализация қилиш қиймати, кўчмас мулк бўйича эса – кадастр қиймати ҳамда реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ даромад деб эътироф этилади.
Қоиданинг мазмунига солиқ суммаси олдинги олди-сотди шартномаси ва кейинги олди-сотди шартномасининг ўртасидаги фарқдан келиб чиқиб ҳисобланади.
💁♂ Мисол учун, уй-жой 2021 йилда 350 млн сўмга сотиб олинган ва 2023 йилда ушбу уй-жой 400 млн сўмга сотилса, унда ушбу қийматлар ўртасидаги фарқдан яъни 50 млн сўмдан ушбу Кодекснинг 381-моддасига биноан сиз даромаднинг 12 фоизини даромад солиғи сифатида тўлайсиз.
Энди сиздаги вазиятга келсак, агар уйни сотганингиздан сўнг 3 йил ўтган бўлса, унда сиз солиқ ундириш ҳақидаги солиқ органининг қарорини бекор қилишга ҳақлисиз. Бунда Солиқ кодексининг 88-моддасига биноан 3 йиллик даъво муддати белгиланган.
✅ Демак, сизлардаги ҳолатда ушбу муддат ўтган бўлсагина, фуқаролик суди орқали қарорни бекор қилиш мумкин.
@Yurist_Xizmati 4878-савол:
Assalomu alekum. Savolim 2021-yilda uy sotdi qilganmiz 12% daromad soliĝi bor ekan sotgan odamga bundan xabarimiz yòq edi. Endi 2024-yili muddat òtib ketgandan sòng soliq xodimlari xabar berishyapti shuni tòlamaslikning yoki kamaytirishning iloji bormi oilada yolĝiz maosh oluvchiman ikkita farzandimni oliy tàlimda shartnoma asosida òqityapman. Javob uchun oldindan rahmat
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, солиқ тўловчиларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадлар, бироқ бундан ўттиз олти календар ойдан кам муддатда солиқ тўловчининг мулкида бўлган турар жойларни сотишдан олинган даромадлар мустасно.
Қоиданинг мазмунига кўра сиз уйни номингизга олган вақтингиздан бошлаб 3 йил ўтмасдан туриб сотсангиз, даромад солиғи тўлашингиз талаб этилади.
Бунда ушбу кодекс 375-моддасига мувофиқ мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади.
Мазкур қийматни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкни реализация қилиш қиймати, кўчмас мулк бўйича эса – кадастр қиймати ҳамда реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ даромад деб эътироф этилади.
Қоиданинг мазмунига солиқ суммаси олдинги олди-сотди шартномаси ва кейинги олди-сотди шартномасининг ўртасидаги фарқдан келиб чиқиб ҳисобланади.
💁♂ Мисол учун, уй-жой 2021 йилда 350 млн сўмга сотиб олинган ва 2023 йилда ушбу уй-жой 400 млн сўмга сотилса, унда ушбу қийматлар ўртасидаги фарқдан яъни 50 млн сўмдан ушбу Кодекснинг 381-моддасига биноан сиз даромаднинг 12 фоизини даромад солиғи сифатида тўлайсиз.
Энди сиздаги вазиятга келсак, агар уйни сотганингиздан сўнг 3 йил ўтган бўлса, унда сиз солиқ ундириш ҳақидаги солиқ органининг қарорини бекор қилишга ҳақлисиз. Бунда Солиқ кодексининг 88-моддасига биноан 3 йиллик даъво муддати белгиланган.
✅ Демак, сизлардаги ҳолатда ушбу муддат ўтган бўлсагина, фуқаролик суди орқали қарорни бекор қилиш мумкин.
📩 Юристга савол юбориш
☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈