❗️ ЎҒЛИМ КЕЛИНИМНИ МЕНИ РУХСАТИМСИЗ "ПРОПИСКА"ГА КИРИТГАН...
⚡️САВОЛ:
Уй мени номимда. Ўғлим келинимни мени розилигимсиз уйга "прописка"га киритган. Қонунчилик бўйича ўғлим шунга ҳақлимиди ?
⚡️ЖАВОБ:
Уй-жой кодексининг 32-моддасига асосан,
➖ Уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар. Улар мулкдор берган турар жойга ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишга ҳақлидирлар, оиланинг бошқа аъзоларини эса, уй, квартира мулкдорининг розилиги билангина кўчириб киритишлари мумкин деб кўрсатилган.
✏️ Мазкур нормадан келиб чиқадиган бўлсак, ўғлингиз уйнинг мулкдори бўлмиш Сизнинг розилигингизсиз фақатгина вояга етмаган болаларини у уйга "прописка"га киритиши мумкин эди холос. Вояга етмаган болаларидан ташқари бошқа шахсларни, шу жумладан келинингизни хам фақатгина Сизни розилигингиз билан "прописка"га киритишга ҳақли эди. Қисқаси, агар келинингиз Сизни уйингизда "прописка"да туриши Сизга ёқмаётган бўлса ва Сиз тегишли жойга шикоят қилсангиз қонунчилик Сиз томонда.
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
👉 @Yurist_Blogerr