Давлатимиз раҳбарининг “
2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш борасида Хива тумани 1-сектор ҳудудидаги Гулшан, Дашёқ, Бўстон, Оқёп, Серчалли ва Қорақум маҳаллалари еттилиги ва бошқа алоқадор ташкилотлар вакиллари учун амалий семинар ташкил қилиниб, қарор талаблари етказилди.
Тадбир жараёнида асосий эътибор масъуллар ва маҳаллалар еттилигига қарор асосида ишни ташкил этиш, фаолият давомида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган таъсирчан, манзилли тарғибот ишларини бажариш, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш, бунда асосий эътиборни ишсиз фуқаролар, хотин-қизлар, ёшлар шунингдек пробация ҳисобидаги шахслар билан мунтазам иш олиб бориш каби вазифаларга қаратиш кераклиги таъкидланди