ЭЗГУЛИККА ИЛҲОМБАХШ ШОДИЁНА
Бу йил юртимизнинг барча гўшаларида халқимиз Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллигини “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” деган эзгу ғоя остида катта шодиёна билан кутиб олмоқда.
Ҳар бир ватандош қалбини меҳр ва ифтихорга тўлдирган ушбу шиор истиқлол аталмиш бебаҳо неъматнинг қадрига етиш, юрт ривожи ва тараққиёти йўлида садоқат билан хизмат қилишга ундаши Тўрткўл маҳалласидаги амфитеатрда бўлиб ўтган шодиёнада намоён бўлди.
Давлат мадҳияси янгради. Туман ҳокими ўринбосари Муҳиддин Холиқов мустақилликдан баҳра олган халқимиз ҳаёти ўтган қисқа даврда асрларга татигулик воқеаларга бой бўлиб, туман ижтимоий-иқтисодий соҳалари улкан ўзгаришларга юз тутганини мамнуният билан айтиб, барчани айём билан табриклади.
Оқшом пардасини ёйгач, ранго-ранг чироқлар билан безатилган давра янада файзли тус олди. Эстрада хонандаси Нилуфар Саидова ва туман Маданият уйи санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар рақсларга уланди.
@Urgutsadosigazetasi