#Кадровик
Педагагик йўналишда ўқимаётган талаба мактабда дарс бериши мумкинми?
Меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш – ҳар бир шахснинг конституцион ҳуқуқидир.
Олий ва ўрта-махсус таълим вазирининг 9-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Олий таълим тўғрисида”ги низомнинг 50-бандига мувофиқ кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар ўқишдан бўш вақтларида куннинг иккинчи ярмида олий ўқув юрти ва бошқа ташкилотларда меҳнат шартномаси тузган ҳолда ишлашлари мумкин.
Куннинг иккинчи ярмида ўқийдиган талабалар ишлай олмайди, деган қоида келиб чиқмаслиги керак. Бу тоифа талабалар ҳам ўқишдан бўш вақтларида ишлашлари мумкин. Бироқ педагагик фаолиятда бирқанча чекловлар бор.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрьдаги 275-қарори билан тасдиқланган ”Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг (https://www.lex.uz/docs/941876) 7-8-бандларига кўра:
Олий ёки ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлмаган шахсларни умумтаълим муассасаларига педагог лавозимига қабул қилишга йўл қўйилмайди.
Олий таълим муассасасининг кундузги, кечки, сиртқи таълим шаклларининг педагогика йўналишларида ўқиётган шахслар 3-курсдан бошлаб ўқишига халақит бермаган ҳолда педагоглик ишини амалга ошириш учун умумтаълим муассасаларида асосий иш жойи сифатида ишга қабул қилиниши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.
📌 Демак, бундан келиб чиқадики, агар талаба педагогик йўналишда таҳсил олса, таълим муассасасида дарс бериши мумкин.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g