#savolimbor
❓Ассалому алайкум! Бизда бир ходим 4 ойдан буён касалхонада кома ҳолатида ётипти ва унга 19.09.2024 йилда ногиронлик ҳам берилипти ТИЭК хулосаси ҳам бор. Саволим ушбу ходим билан меҳнат шартномани, ҳозир бекор қилишимиз мумкинки? Чунки ҳозирги эгаллаб турган лавозими бўйича соғлиғи кўтармайди.
✅Ва алайкум ассалом! 🚫Йўқ, бекор қилиб бўлмайди.
⚠️“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 43-моддаси 3-қисмига кўра ногиронлиги бўлган шахснинг меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги ва таътилларда бўлиши даврида иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйилмайди, бундан ташкилот тўлиқ тугатилган ҳоллар мустасно.
👉Энди, ходим билан меҳнат шартномани касаллик даврида бекор қилиб бўлмас экан, соғайиб ишга қайтгандан кейин, иш берувчига соғлиғи ҳолати бажараётган ишига тўғи келмайди деган хулоса мавжуд бўлса ва соғлиғи ҳолати эгаллаб турган лавозимига тўғри келайди деб ҳисобланса, ходимни бошқа ишга ўтказиш масаласи кўриб чиқилади. Бунда, Меҳнат кодексининг 143-моддасига кўра ходимнинг соғлиғи ҳолатига кўра бошқа ишга доимий ўтказиш чораси кўрилиши мумкин.
👉Бунда, иш берувчи бўш (вакант) иш ўрни мавжуд бўлган тақдирда, соғлиғининг ҳолатига кўра, тиббий хулосага мувофиқ енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсирини истисно этадиган, соғлиғининг ҳолати бўйича қарши кўрсатма бўлмаган ишга доимий ўтказишга муҳтож бўлган ходимни унинг розилиги билан шундай ишга ўтказиши шарт.
👉Ходим бошқа ишга ўтказилишни рад этган тақдирда, шунингдек агар иш берувчида ходим соғлиғи ҳолати бўйича қарши кўрсатма бўлмаган бошқа иш бўлмаса, ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ходим соғлиғи ҳолати бўйича қарши кўрсатма бўлмаган бошқа ишга ўтказилишни рад этганлиги ёхуд иш берувчида тегишли иш бўлмаганлиги муносабати билан ходимга МКнинг 173-моддасида назарда тутилган ишдан бўшатиш нафақаси тўланган ҳамда 100-моддасида назарда тутилган кафолатлар тақдим этилган ҳолда бекор қилиниши мумкин.
❗️Юқоридагилардан хулоса қилсак, демак, ходимга фақат ногиронлик берилиши меҳнат шартномасини бекор қилиш учун етарли сабаб бўлиб ҳисобланмайди. Қачонки агар тиббий хулосага кўра ходим ушбу ишни бажариши тўғри келмаса ёки меҳнат жамоаси аъзолари ёхуд улар хизмат қиладиган фуқаролар учун хавф туғдирсагина, меҳнат шартномасини соғлиғи ҳолатига кўра бекор қилинишига йўл қўйилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g