Тез ёрдам | 103


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Tibbiyot


⚡️ Ушбу саҳифа тиббиётга кенг қизиқувчилар ва барча тиббиёт ходимлари учун!
Фойдали тиббий билимлар ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш стандартлари бериб борилади.
❗Админларга эслатма: https://t.me/Tezyordam_103/847

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Бензиндан заҳарланиш

🗣️ Шикоятлари: мастлик ҳисси, бош оғриғи, бош айланиши, кўнгил айниш, қайт қилиш, қўл бармоқларини тремори (титраши), сарғимтир нам йўтал.

📜 Анамнез: юқори концентрацияли бензин буғларидан нафас олиш (ингаляцияси).

🩺 Кўрик: тери қопламалари оқарган, нам, кўз склераси сарғайган. Брадикардия, гипотония, гипотермия, гиперсаливация. Оғиздан бензин ҳиди келиши. Нафас сусайган, ўпкада нам хириллашлар. Оғир заҳарланишда — психомотор қўзғалиш, коллапс, титроқлар, тиришишлар, юрак ритмини бузилиши.

💉 Тактика:
1. Оксигенотерапия.
2. Ошқозонни ювиш — агар бензин ичга кетган бўлса.
3. Кофеин 10%—2,0 п/к ёки кордиамин 2,0 п/к.
4. Юрак ритмини бузилишида — коргликон 0,06%—1,0 ёки строфантин 0,025%—1,0 в/в.
5. Трахея интубацияси ва ИВЛ — кўрсатмага асосан.
🚑 Токсикология бўлимига госпитализация.

👉 @Tezyordam_103


☝️⚡️Билганингиз такрор, билмаганлар билиб олса деган нийятда видео қилдик.

Маъқул кўрсангиз, кириб қўллаб қувватланг, ўз фикрингизни ёзинг!




Стабил стенокардия

Белгилари (симптомлари): кўкрак қафаси юқори қисми ёки чап тарафи, чап қўл, чап курак, бўйинни чап қисмига ирридация берадиган хуружсимон, босимли, сиқувчи оғриқ. Давомийлиги бир неча сониядан 5 дақиқагача, нитроглицерин ижобий таъсир кўрсатади. Хуруж вақтида ўлиб қолиш қўрқув ҳисси. 
ЭКГ: ўзгаришлар бўлмаслиги мумкин ёки хуруж вақтида Т тишни симметриклиги манфий бўлиши мумкин.

Муолажа: 
1. Беморга тинчлик яратиб бериш.
2. ЭКГ, қон босими текшируви.
3. Нитроглицерин тил остига хар 3 дақиқада. 
4. Анальгин 50%—2,0 в/в.
5. Дроперидол 0,25%—2,0 в/в.
6. Трамал 2,0 в/в.
7. Аспирин 0,25 таб чайнаш.
8. Жамоат жойида ва кўчада бўлса госпитализация қилиш.
9. Госпитализациядан бош тортганда – ҳар қандай даволаш профилактика муассасасига олиб бориш.

👉 @Tezyordam_103
...


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Юрак-Ўпка реанимациясини ўтказиш техникаси!

👉 @Tezyordam_103


❗️чегирмали қабул ёпилди


“Бир кунда неча соат шуғулланасиз?” дейишибди…

Биз 3ой мобайнида ҳар кунлик 10тадан (жами 900та)саволга тўлиқ жавобларни ёпиқ пулли каналга жойлаб борамиз, 1-2ҳафтада 1марта овозли чат ташкиллаштириб савол жавоблар қиламиз такрорлаш учун.

⚡️Қолган барча маъсулият, ўқиб ўзлаштириб бориш, хоҳласангиз конспектлаштириш ўз зиммангизда бўлади. Ҳеч қайси курс, тайёрлов дастури миянгизга қуйиб қўймайди. Неча соат шуғулланиш ўзингизга боғлиқ ;)

Маъсулиятни бошқага юклаш осон а, биз шунга ўрганганмиз😃

Тайёрлов дастуримизга қабули эртага ёпилади! Қўшилганларни табриклаймиз, сизларга ёрдам беришдан доим хурсанд бўламиз!☺️


⚡️КОЛЛАПС — бу ўткир қон томир етишмовчилиги бўлиб артериал қон босимни ўткир пасайиши натижасида чуқур карахтлик билан характерланиб кечиктириб бўлмайдиган давони талаб қиладиган ҳолат ҳисобланади.

📌 Артериал босим пасайишининг 3 тури фарқланади:

🫀 Кардиоген коллапс юрак билан боғлик бўлиб юракдан чиқадиган қон миқдорининг камайиши (уменьшения объемы выброса крови) натижасидан юзага келади. бу миокард инфакти, миокардитларда, ўпка артерияси тромбоэмболияси кабиларда кузатилиши мумкин.
🩸Гиповолимик (геморрагик) коллапс: Танадаги умумий айланувчи қон миқдорининг (ОЦК) тўсатдан камайиши натижасида келиб чиқади. Асосий сабаби тўсатдан ички ва ташқи ўткир қон йўқотишларда кузатилади.
🧠 Томир коллапси — периферик қон томирларни кенгайиши (тонусининг пасайиши) билан изоҳланиб, ўткир инфекцион касалликларда (пневмония, сепсис, қорин тифи ва ҳ.к.) ва дорилар таъсирида (наркотиклар, нитратлар) кимёвий моддалардан заҳарланишларда, бундан ташқари тезкор аллергик реакциялар (анафилактик шок) заминида кузатилиши мумкин.

🩺 КЛИНИКАСИ
Тўсатдан аҳволнинг ёмонлашуви, бош айланиши, бошда оғриқ, кўнгил айниши, карахтлик, қулоқда шовқин, рангпарлик, атрофдагиларга бефарқлик, кўз қирраларини ўткирлашуви, тана температурасининг пасайиши, ҳансираш, акроцианоз, ташқи таьсирларга реакциясини йўқлиги билан характерланади.

☝️ Тез ёрдам ҳодимлари келгунча бемор қариндошлари томонидан биринчи ёрдам:
Биринчи навбатда бош мияга қон келишини яхшилаш мақсадида беморни очиқ ҳавога текис жойга ётқизилиб, оёқлари бош сатҳидан юқорига кўтариб туришдан иборат.

🆘 Тез тиббий ёрдам тактикаси!
Коллапс келтириб чиқарувчи сабаб бартараф қилиб (М: қон кетишни тўхтатиб) артериал босимни кўтаришга қаратилган чоралар кўрилади.
Қон босимини кўтариш учун кофеин 20%—1 мл м/и ёки т/о, мезатон 1%—1 мл м/о ёки т/о га қилинади.
Оғир ҳолатларда изотоник ёки глюкоза 5% ли 200 мл эритмага 0,18% ли адреналин 1-2 мл қўшиб в/и га томчилаб юборилади.
— Кортикостероидлардан дексаметазон 8-16 мг в/и га юборилади.
— Интоксикацион ҳолларда глюкоза 5%—200мл ёки натрий хлорнинг 0,9% изотоник эритмасидан 1-2 литргача в/и га юборилади ва госпитализация қилинади.

👉 @Tezyordam_103


Веноз қон кетиш белгилари ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш асослари:

1.Жарохатни босиб турувчи бойлам қўйиш
2.Гиперфлексия (яъни жарохат қўл ва оёқда жойлашганда бўғимларни қаттиқ букиш).
3.Жарохатни тампанада қилиш

Веноз қон кетиши қуйидагича характерланади:
- Қорамтир қизил рангдаги қон бўлиши
- Жарохатни пастки қисмидаги томирдан қоннинг чиқиши(қўл-оёқларда)
- Пульсга боғлиқ бўлмаган ҳолда тўхтовсиз кетиши
- Жароҳатдан пастки қисм бомилганда қон кетишни секинлашиши
- Тери рангининг оқариши.
- Юрак ритминг бузилиши (қайтувчи қоннинг камайиши ҳисобига) билан характерланади.

Веноз қон кетишни тўхтатиш томир калибри ва жойлашган жойига боғлиқ бўлиб ҳаёт учун хавфли ҳисобланади.
Бу қон кетиши нафас ритмига боғлиқ бўлиб яъни буйин, елка, сон веналари жароҳатланганда вена ичига хаво кетиб ҳаво эмболиялари кузатилишини олдини олиш керак. Буни учун жароҳатланган веналарни юракка яқин томонига қаттиқ сиқувчи бойлам қўйилади агар муз булса 10 минут давомида муз босиб турилади.

🩸 Ташқи веноз қон кетишини тўхтатиш учун жарохатдан паски қисдан қон кетишини эътиборга олиш керак бу пайтда бутун бинт рулонини жарохат устига кўйиб устидан босиб турувчи бойлам қўйилади. Агар қон кетишда давом этса яна шундай ён томонига бинт қўйиб боғланади. Агар жарохат қўл оёқни букуладигин томонида бўлса, буғим букланиб бойлам қўйилади. Агар катта калибрдаги веналар жарохатлангса жарохатдаги венанинг икки учига ҳам босиб турувчи бойлам қўйилади ёки тампон қўйиб боғланади. Бундай бойламда ҳам қон кетиш қолмаса жгут қўйилади ва тўғри қўйилган бўлса артерия пульсацияси аниқланиши керак. Шунда жгут тўғри қўйилган ҳисобланади. Жгут ташқи муҳит ҳароратига қараб 2 соатгача қўйилиши мумкин.

🩸 Ички веналардан қон кетиши жуда хавфли ҳисобланади чунки бундай қон кетишни тўхтатиб бўлмайди.
Ички веналардан қон кетиши белгилари:
Тери рангининг оқариб бориши, АБ тушиб бориши, тахикардия ва ҳансирашнинг кучайиб бориши, совуқ тер босиши, бемор карахлик ошиб бориши ва чанқаш ҳиссининг ортиб бориши билан характерланади. Бундай вақтларда зудлик билан бемор касалхона госпитализация қилиниши керак.
Бошдаги веналар жарохатланиши арерия жарохатидан кўра хавфлирок ҳисобланада чунки веналар хавони тортиш ҳисобига ҳаво эмболияси туфайли 3-5 секундда клиник ўлим ҳолатига тушиши мумкин.

Ҳамширалик иши 1-малака тоифаси имтиҳони саволига жавоб.

🔥Батафсил “Малака тоифасига тайёрлов”дастуримизга қабул давом этмоқда)

👉 @Tezyordam_103


#сабаблар
🎯Нима учун ўқиб-изланиш керак?!

Малака тоифаси сертификати олиш ўзи нима учун керак, пастроқ тоифали ҳамширалар биринчи ва олий тоифа олишга интилишларига сабаблар ҳақида тўхталсак:

- Билимини мустаҳкамлаш, янги даражага чиқиш иштиёқи;
- Маошига қўшимча даромад, яъни бир хил иш соати, кўпроқ маош;
- Анча йил уйда, декретда ўтириб қолгани сабаб, янги билимлар олиш, борларини мустаҳкамлаш;
- Ўзи олий тоифали, янада кўпроқ ўқиб изланиш, келгуси фаолиятида ривожланиш хоҳиши.

Юқоридаги сабаблар бизга ёзган ҳамширалардан келган.

Давом эттирадиганлар борми, ‘comment’da:😊⬇️

👉 @Tezyordam_103


⚡️“Малака сертификатига тайёрлов” 3ойлик дастур ҳақида:

Энг оммабоп бўлган иккита йўналиш “Ҳамширалик иши” ва “Даволаш иши” йўналишларининг ll, l ва олий тоифа учун тузилган барча оғзаки саволларига жавоблар батафсил берилади.

Жами 900дан ошиқ саволга жавоблар ва мустаҳкамлаш тестлари сизни кутмоқда. Бу шунчаки тайёрлов эмас, тайёрлов гуруҳини тўлиқ ўзлаштиргач ҳакамларнинг саволларига автоматдек жавоб берадиган бўласиз😉!

- Ўзлаштиришингиз осон бўлиши учун тестлар ҳам ташкил қилинади.

Бир ойлик тайёрлов дастури нархи 300минг сўм этиб белгиланган. Аммо, юқоридаги сўровномада берган жавоблврингизга қараб чегирма еълон қиламиз! (фақат чекланган сонда)

Эртага, 1-ноябръдан қабулни очамиз ва чегирмаларни ҳам эълон қиламиз. Сўровномада фаолроқ бўлинг.

Ҳамкасбларингизни ҳам огоҳлантириб қўйинг, “тайёрланмоқчиман” деб юрганларга зўр имконият бўлади Худо хоҳласа.

👉 @Tezyordam_103


#билиш_шарт
Гипертермик синдром
Педиатрия (болаларда)


"Пушти иситма" — иссиқлик ҳосил бўлиши иссиқлик ажралишига мос келади. Тери пушти, иссиқ, нам. Ўзини тутиши, ҳаракатлари ўзгармаган. 

"Оқ иситма" — совуқ сезиш, титраш, тери оқарган, лаб ва бармоқлар учи цианози (кўкариши), қўл ва оёқлар совуқ. Юқори тана ҳарорати сақланган ва ҳаттоки кўтарилиб бориши. Тахикардия, нафас етишмовчилиги, титроқ, алаҳлаш.

Субфебрил иситма — 37–38⁰ С.
Фебрил иситма — 38,1–39⁰ С.
Юқори иситма — 39,1–41⁰ С.

💉 Муолажа:
1. Субфебрил иситмада агар анамнезида фебрил титраш, юрак, марказий нерв тизими (МНС) касаллиги бўлмаса медикаментоз даволаш ўтказилмайди.
2. Фебрил иситмада медикаментоз терапия ўтказилиши шарт:
— 3 ёшгача бўлган болаларда;
— анамнезида фебрил титраш, юрак, МНС касалликлари бор 3 ёшдан катта болаларда.
3. Юқори иситмада медикаментоз терапия ҳар қандай ҳолатда ўтказилади.
4. Танани физик совутиш усули:
— 40% спирт, сув, бир ош қошиқда уксус эритмасида баданни артиш (пропорция 1:1:1)
— вентиляторга тутиш
— бошни соч қисмига, бўйинга, чов соҳасига ва йирик қон томирлар жойлашган соҳаларга музли халта ёки нам мато қўйиш.
— нам чойшабга ўраш.
5. Иситма туширувчи препаратларни (аспирин, анальгин, парацетамол, ибупрофен) ичга қабул қилиш учун. Агар 35–40 дақиқада эффект бўлмаса иситма туширувчи препаратлар в/м литик эритма тайёрлаб қилинади:
— анальгин 50%—0,1 мл/1 ёшга нисбатан
— димедрол 1%—0,1 мл/ёш
— новокаин 0,5% 0,5 мл гача битта щприцга тайёрланиб в/м.
6. МНС қўзғалишини пасайтириш ва нейровегетатив блокада чақириш учун литик эритмадан фойдаланинг:
— аминазин 2,5%—1,0 мл ва
— пипольфен 2,5%—1,0 мл новокаинда 0,5% ини 10 мл гача эритиб в/м ёки 5% глюкозада в/в. Бир марталик доза 0,1—0,15 мл/кг тана массаси.
7. Титраш синдромини кучайишида бош мияда микроциркуляцияни бузилиш ҳамда мия шишида:
— дроперидол 0,25% эритмаси. Бир марталик доза 0,5 мг/кг, лекин 15 мг дан ортиқ бўлмаган миқдорда. (Нафасни қийинлаштиради, қон босимини туширади)
8. "Оқ иситмада" литик эритмага спазмолитик воситалар қўшилади:
— Папаверин 2% ли эритмаси (6 ойгача болаларга берилмайди!)
7–12 ойлик — 0,15 мл
1–2 ёш — 0,25 мл
3–4 ёш — 0,35 мл
5–6 ёш — 0,5 мл
7–9 ёш — 0,75 мл
10–14 ёш — 1,0–1,5 мл.
— Дибазол 0,5% ли эритмаси:
6 ойгача — 0,1 мл
7–12 ойлик — 0,1 мл
1–2 ёш — 0,2 мл
3–4 ёш — 0,3 мл
5–6 ёш — 0,3 мл
7–9 ёш — 0,4 мл
10–14 ёш — 0,5 мл
— Но-шпа 2% ли эритмаси:
6 ойгача — 0,25 мл
7–12 ойлик — 0,35 мл
1–2 ёш — 0,5 мл
3–4 ёш — 0,75 мл
5–6 ёш — 0,75 мл
7–9 ёш — 1,0 мл
10–14 ёш — 1,5 мл.

👉 t.me/Tezyordam_103


⚡ Ҳомиладорликни биринчи ярмидаги токсикоз
(ҳомиладорликда қайт қилиш)

🗣️ Шикоятлари: кўнгил айниш, қайт қилиш, ҳолсизлик.

📜 Анамнез: ҳомиладорликни эрта даври.

💉 Тактика:
1. Аёллар маслаҳатхонасига мурожаат қилишга кўрсатма бериш.
🚑 Кўп қайт қилишда гинекология бўлимига госпитализация қилиш.

📌 Таркибида доксиламин ва пиридоксин (витамин В6) сақловчи препаратлар токсикозда яхши фойда бериши амалда исботланган. Лекин, албатта шифокор билан маслаҳатлашиб кейин қабул қилинг!

👉 @Tezyordam_103


⚡️Diqqat so’rovnoma. Siz kimsiz?
So‘rovnoma
  •   Shifokor / Vrach
  •   Hamshira / Medsestra / Feldsher
  •   Talaba
  •   Boshqa soha vakili
1520 ta ovoz


3-Oктябрь, бугун халқаро шифокорлар куними?

Йўқ ундай эмас, милион обуначиси бор телеграм каналларда 3-Oктябрь - Халқаро шифокорлар куни дея хабарлар кела бошлади. Ва бундай хабарларни кўпчилик ҳамкасбларига ҳам тарқатсоқда. Аслида қандай, шу масалага ойдинлик киритсак:

“Халқаро Шифокорлар Куни”(International Doctor’s Day) - Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ташаббуси билан ҳар йили Октябрь ойининг биринчи Душанбасида нишонланади. Бу йилги вақти 7- Октябрьга тўғри келар экан.

Бу хабар билан айтмоқчимизки, ким нима деса ишониб кетаверманг, маьлумотларни ишончли манбалардан кузатинг. Бизнинг мақсадларимиздан бири ҳам шу- тиббий медиада текширилган ва тасдиқланган маълумотларни кўпайтириш.

👉 @Tezyordam_103


Эндидан, маълумотларга ўз реакциянгизни босиб, фаоллик билдириб туришингиз мумкин.

Реакциялар кўплигига қараб, каналга янги маълумот чиқади. Раҳмат!❤️


​​​​▪️ Сирка кислотадан захарланиш.

(Ҳар бир тиббиёт ходими дуч келиши мумкин бўлган вазият)

Бу - шиллиқ қаватларнинг кимёвий куйиши ва полиорган етишмовчилик билан кечадиган ўткир ва тез кечувчи захарланишдир.

⚠️Сирка кислотаси билан захарланишнинг хавфлилиги полиорган етишмовчилик ва эритроцитларнинг гемолизга учрашидир. Сирка кислотасининг 96%ли эритмасининг 10-12 мл, 70-80% ли эритмасининг 30-50 мл ва 9%ли эритмасининг 200-300 мл ўлимга олиб келиши мумкин.

Шикояти: Оғиз ва ҳалқумнинг куйишиб оғриши, ошқозон ва ичаклангнинг куйишиб ғижимловчи оғришига, кучли чанқашга. Оғир ҳолларда оғиздан қон келиши, қон қусиш ва сийдик қон аралаш(макрогематурия) келиши кузатилади.

🩺 Захарланишнинг клиник кечиши - Сирка кислотанинг концентрацияси ва қабул қилинган миқдорига боғлиқ.
- Енгил даражадаги захарланишда - Гиперсолевация (сўлакнинг кўп ажралиши) огиз бўшлиги, ҳалқум, кизилунгач шиллиқ қаватларининг куйиб қизариши ва оғриқ кузатилади.
- Ўрта оғир даражадаги захарланишда оғиз атрофи, бўшлиғи, ҳалқум, қизилунгач, ошқозон шиллиқ қавати куйиши натижасида оғиз ва эпигастрал сохада кучли куйишувчи оғрик кузатилади.
-Оғир даражадаги захарланишда қизилунгач, ошқозон, ичак сохаларини
куйиши натижасида ярали некротик қорайишлар кузатилади. Нафас етишмовчилиги, ҳансираш, оғиздан қон келиши ёки қон қусиш, буйрак етишмовчилиги сабабли сийдик қон аралаш келиши (макрогематурия) кузатилади.

🆘 Тез тиббий ёрдам бригадаси тактикаси!
Купинча анамнезга эътибор берилади ва бемордан кислата ҳиди анқиб туради.
Енгил захарланишда паст концентрацияли сирка кислатасини ичган, ҳушида бор бемор ошқозонни ювиш мақсадида сув ичириб қустирилади ва анальгетиклардан 50%-2мл анальгин, спазмолитиклар 2 мл-2%ли папаверин, 1 мл-0,1%ли атропин қилинади.
Ўрта оғир ва оғир захарланишда ошқозонни зондлаш ва 8-10 литр совуқ сув билан ювилади. Ошқозонни зондлашда ниҳоятда эхтиёткорлик билан бажариш керак (қизилунгач куйиши оқибатида зонд жарохатидан тешилиши мумкин). Кучли оғриқ бўлган ҳолларда оғриқли шок келиб чиқишини олдини олишда мқсадида промедол ёки морфин м/о қилинади. Бундан ташқари бронходилятатор томир ичига 10-20 мл * 2,4 % ли эуфиллин, гармонлар преднизолон ёки 8-12 мг дексаметазон юбориш керак.
Транспортировка пайтида ва 500 м- 5 %ли глюкоза билан 50 мл-0.5 %ли новокаинли аралашма в/в қилиш керак.
о.к.к

👉 @Tezyordam_103


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сизчи, сиз нима учун шифокор бўлгансиз!?😁

👉 @Tezyordam_103


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#аускулътация

Крепитация - бу товуш ўпкада турли паталогик жараёнлар вақтида пайдо бўлиб асосан крупоз пневмония, бронхоэктаз, ўпка шиши ҳолатларида эшитилади. Сурункали бронхит, ўпка эмфиземаси, ёпиқ пневмоторакс кабиларда ҳам баъзида крепитацион товуш эшитилиши мукин.

Давоми бор!

👉 @Tezyordam_103


Пай чўзилишида, зарба бўлганда, лат еганда муз бўлакли халтача эмас, музли халтача қўйилади!

P.S. Музли халтачада муз ҳароратига яқин сув бўлади ва энг муҳими қўйилган аъзони анатомик шаклига кира олади.

👉 @Tezyordam_103

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.