КАРДИОГЕН ШОККардиоген шок — бу юрак самарадорлигини кескин камайиб, органлар ва тўқималар перфузияси бузилишига олиб келадиган ҳолат. Кардиоген шок кўпинча миокард инфаркт касаллигидан сўнг юзага келади.Кардиоген шок жуда кам учрайди, лекин ёрдам кўрсатилмаса ўлим кўрсаткичи 50-80% ни ташкил қилади.
Хавф омиллари:Ўткир миокард инфаркти бўлган беморлар бошқаларга қараганда кардиоген шокнинг юқори хавфига эга.
Кардиоген шок учун қуйидаги хавф омиллари мавжуд:👴65 ёшдан катта ёш;
🫀миокард инфаркти;
🔄 қайта миокард инфаркти;
⭕️ томирларда атеросклероз кўпайиши.
Белгилари:— тез-тез нафас олиш;
— нафас қисилиши;
— тўсатдан юрак уриши тезлашиши (тахикардия);
— онгни йўқотиш ёки ҳушидан кетиш;
— терининг рангпарлиги;
— қўл ва оёқлар совуқлиги;
— сийдик миқдорини камайиши (олигурия).
Клиник шаклларига кўра:1. Чин кардиоген шок (юқорида келтирилган).
2. Рефлектор кардиоген шок — қон томир тонуси ва қон босимининг пасайиши билан кечади, даволаш нисбатан осон.
3. Аритмоген кардиоген шок — юрак ритмининг бузилиши билан кечади, бу эса ўз навбатида коронар қон оқимини ёмонлаштиради ва некроз зонасининг тарқалишига ёрдам беради.
4. Ареактив кардиоген шок — кардиоген шокнинг жиддий шакли. Бу консерватив даволанишга мос келмайдиган гипотензия билан намоён бўлади.
💉
Тактика:1. Марказий томирлар пульси, қон босимини ўлчаш, ЭКГ;
2. Кислород инголясияси;
3. Қон босимини ошириш учун Мезатон 10мг/1 мл + 0,9%—10 мл NaCl га т/и 1-2 мл юборилиб АҚБ назорати остида ва Адреналин 0,18%—1мл т/и ва м/о
4. Қон томир тромболизиси учун Гепарин 10000-15000 ЭД т/и ва 250 мг Аспирин ичирилади
5. Оғриқсизлантириш мақсадида Морфин 10 мг/1 мл т/и ёки м/о
6. Клиник ўлим холатида ўпка-юрак реанимасиясини ўтказиш зарур!
🚑 Беморга реанимацион ёрдам учун жонлантириш бўлимига госпитилизасия қилиш!
👉
https://t.me/Tezyordam_103
…