Мустафо фақат бир нарсага — тез-тез қўл телефонига қараб қўяётган қизнингҳолатини тушунолмай ҳалак.
— Айтгандай, Мадинанинг телефонини нега сўрадинг?
— Бир нарсани билиб қолдим, менимча, сиз ҳам билишингиз шарт! — деди Нилуфар ундан кўзини узмай.
— Тушунмадим…
Шу пайт яна ўша таниш овоз эшитилди. Телефонга хабар келганди. Бироқ Мадинанинг телефонига. Мустафо дарров хабарни очди. Очди-ю, шу он кўзлари катта-катта очилиб кетди.
— Тинчликми? — деди қиз.
— Жим тур! — бақирди Мустафо ғазабдан қизариб.
Мустафо телефон экранига узоқ тикилиб, «Салом, Мадина. Мустафо ишга кетдими?» деган хабардан ларзага тушар, энг даҳшатлиси, бу хабар яқин дўсти Жавлоннинг рақамидан юборилганди. Зора, адашаётган бўлсам, деган ўйда Мустафо титраётган бармоқлари билан хабар келган саҳифадаги суратга қаради. Адашиши мумкин эмас, Жавлон экран ортида кулиб турибди. «Минг лаънат!» дея қўллари мушт бўлиб тугилган Мустафонинг тишлари тақиллар, кўзи тез-тез пирпирарди. Нилуфар эркакнинг ўзгараётган ҳолатини сокинлик билан кузатарди. Йигит даст ўрнидан турди-да, Нилуфарга лом-мим ҳам демай машинаси томон шошилди.
— Аламли эканми?!
Мустафо таққа тўхтади. Ортига ўгирилса, қиз жилмайиб турибди.
— Нимаси кулгили?!
— Энг яқин дўстинг билан умр йўлдошингни ушлаб олиш-да! — деди қиз ҳамон жилмаяркан.
— С-сен буни…
— Нафақат дўстинг, ҳар қандай бегона билан бундай иш…
Қиз бошини сарак-сарак қилди-да, ўрнидан туриб, йигитга яқинлаша бошлади. Ва жуда яқин келиб, Мустафонинг кўзларига тик боқди.
— Шунчаки гаплашиб туриш деган вазият йўқ. Бу хиёнат! Ҳар қандай «шунчаки»ларнинг бари хиёнат!
Мустафо титраб кетди. Худди танаси бўйлаб бир гала ҳашарот юраётгандай сесканди.
«Нега жаҳлим чиқяпти? Ахир мен ҳам хотинимга нисбатан айнан шу ишни қилдим-ку. Йўқ, уни соғ қўймайман. Барибир, иккаловини ҳам соғ қўймайман. Аммо бу мегажин бўлаётган воқеаларни қаердан биляпти?!»
Хаёллари чалкашиб кетган йигит ҳозир буларни мулоҳаза қиладиган аҳволда эмас. Мустафо бир нарсани, уйга тезроқ бориб, рафиқасини бирёқлик қилишни ўйларди. Нилуфарга ҳеч нарса демай, такрор машинаси тамон ўгирилганди ҳамки, қаршисида пайдо бўлган дўстини кўрди ва жазавага тушиб, унга ташланди.
— Ўзингизни босинг, Мустафо! — ўртага тушди қиз.
Энди эркак кулмас, аксинча, ниҳоятда жиддий эди.
— Қоч йўлимдан, буни ўлдираман! Хотинимга SMS ёзишни кўрсатиб қўяман унга!
— Мен ёздим хабарни! — бақирди Нилуфар ва чўнтагидан Жавлоннинг қўл телефонини чиқарди. — Биз Жавлон билан келишиб, атай уюштирдик буни! Фарзанди билан андармон дугонамга хиёнат қилмаслигингиз учун. Бу иш шу ерда қолади, аммо энди ақлингизни йиғинг! Хиёнат қанчалик ёмон ҳиссиёт эканини сиз ҳам англадингиз!
— Н-нима?!
Мустафо Нилуфарнинг қўлидаги телефон чиндан Жавлонники эканига ишонч ҳосил қилгач, ҳовуридан тушди.
— Нилуфарга хабар йўллаган кунингдаёқ бу ҳақда менга айтган. Биз у билан бир жойда ишлаймиз ва сени тарбиялаб қўймоқчи эдик, холос! — деди Жавлон дўстининг елкасига қўлини қўйиб.
Мустафо бироз жим тургач, Жавлоннинг қўл телефонидан рафиқасининг рақамини ўчириб ташлади, сўнг Жавлон ва Нилуфарга бир қараб олди-ю, индамай машинасига ўтирди. Йигит йўл бўйи фақат «Худога шукр» дея ўзига-ўзи пичирларди. Уйига кирганида гўдакнинг йиғиси эшитилар, атроф бироз бесаранжом, рафиқаси эса боласини овутиш билан овора.
— Бер менга, — деди Мустафо ўғлини қўлига оларкан, сўнг Мадинани ҳам қучди ва ажиб бир хотиржамликни ҳис этди. Энди унинг учун ҳаммаси узгарганди..
🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK