🌸СОЛИХА АЁЛ🌸


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?..
(Б.М.)
Реклама учун @Solixa_Qiz
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


​​📝Соғинчли ва ширин хотира...

Касбим хисобчи бўлганлиги учун, базида “қайсар” мижозларни айримлари “бухгалтерни ўзи билан гаплашамиз” деб туриб оладилар, гохида шикоят қилиб келувчилар хам бўлиб туради.
- Мени тўсманглар, мен шахсан бухгалтерни ўзи билан гаплашишим керак. Бу гал хам ана шундай мижозларни бирини мудаосини эшитиш тарадудини бошладим. Кўринишидан бошқа миллат вакили, анча кексайиб қолган, аммо тетитклиги ёшига нисбатан ёш кўринишига ёрдам бераётган бир кекса онахон кириб келарди. Онахонни гаплариям дона- дона, қулоқлариям эшитиши яхши, бир куришда саксонни қоралаган аёлларга сир хам ўхшамасди.
- Ассалому алейкум келинг онахон, хуш келибсиз даргохимизга
- Рахмат, ўғлим мана буларингни қара, ярим соатдан бери ёнинга йўлатмайдия.
- Уларни хам тўғри тушунинг вазифаси, майли хуш кўрдик, биз томонларга қайси шамоллар учирди. Онахон мудаосини айтаркан, гап орасида шахсини тасдиқловчи хужжатини хам тақдим қилди. Исми шарифи, Шакирова Гулнарь, туғилган вақти, 1934 йил.
- Мен уруш кўрган аёлман болам, ўша даврда бир тўғрам нон учун эртадан кечгача қўшнимиз боласини кўтариб юрардим, бир кун ўтиши шу қадар қийин эдики, аксига олиб берган бир тўғрам нонни укам иккимиз бир паста еб қўярдик. Отам ўрушга кетиб қайтиб келмадилар, онам бизни болалар уйига беришга мажбур бўлдилар, эллик бир йил давлат ишида мехнат қилиб, пенсияга чиқдим. Бу кунларга етиб келиш осон бўлмади.
Онахон илтимослаб келган ишини тегишли жойга қўнғироқ қилиб битказиб бердимда, ташкаригача кузатиб қўйдим. Бечора иши битганидан болаларча хурсанд бўлиб, таркрор ва такрор дуолар қилдилар.
Онахон саксонни қораласа хам хали анча тетитик. Хат-хужжатларни кўзокнайсиз бемалол кўра олади. Юзини ажин оралаган, қариликни гўё тан олмагандек шахдам қадамлар билан кетиб бораркан бу кетишда албатта юз ёшга етиши аник валлоху аълам.
Нигохидан қайсидир танишимни кўргандек бўлдим. Хонамга кириб, яхшилаб ўйландим. Қаерда кўргандима бу нигохларни.
Топдим... ва нихоят эсладим... эсладиму...бутун болалигим кўз ўнгимдан ўта бошлади. Онамнинг рахматли оналарида эди бу нигохлар...
Оллох жойини жаннатдан қилган бўлсин, бувим бизни боришимизни кўзлари тўрт бўлиб кутардилар. Хар гал бахорда, қизил мачин териб, бахор таомларидан бўлмиш чучвара қилиб берардилар. Чучвара билан бирга бир коса қаймоқ қўярди, таомни қаймоққа ботириб есангиз бошқача маза берардида. Сут ва сариёғ солиб нон ёпардилар. Ёпган нонлари бир хафта утса хамки кўкариб кетмасди, агар суви қочса тўғраб қуярдилар. Ўша қотган нонларини хам мазалари бошқача бўлардида. “Мени нимамни яхши кўрасизлар а, мана шу қотган нонларимни яхши кўрасизларми” дея хазил қилиб қуярдилар.
Бўвим рахматли чевар эдилар. Қўшнилари Хонойим эна ва Фотима эналарни барча бичиш ва тикиш ишларини қилиб берардилар. Шунгиндек махалладаги келин бўлиб кетаётган қиз-жувонларни хам кулакларни тикиб берардилар. Бу одатларини то қазо қилигунича хам ташламадилар.
Хар гал борганимизда уччала дугоналар гурунглашиб ўтиришарди.
Қиш ойларида оёқлари оғригани учунми, Сандал қуриб олардилар. Билмадим ўша махаллари қиш кечалари хам узок бўлармиди, тун ярмигача сандал атрофида биз хам ўтирардикда, бизга болалик даврларини сўзлаб берардилар.
Токчасида доим ўрик қоқи, дарахт ёнғоқ манғизи, шунингдек майиз турарди. Кечки овқатдан кегин токчадан анашу қуруқ меваларани олардида ““малака” қилиб ўтиринглар” дерди. Айтиб берган хотираларни биз худди эртак эшитгандек мароқ билан тинглардик. Аксига олиб уйқу хам келмасди. Уйқу олдидан бир хазили бор эди. “қай бирилар тушакка хуллаб қуйсаларинг беш қуяман дердилар” эрталаб уйғонганимизда “хамангиз иккичи экансизлар” дея яна кулдирарди.
Мана қазо қилганига хам роппа роса ўн уч йил бўлибди, ўша ўтган ўн уч йилдан бери мачин чучвараю косадаги қаймоқ таъмини қумсайман...

Исмоилжон Саттаров

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
😱.. Бизни Аста-секин Ўлдирадиган 10 Та Маҳсулот. Омон Қолиш Учун Нимадан Воз Кечиш Керак?

Соғлигингизга беьетибор Бўлманг


Батафсил билиш 👇


​​Муяссар эшикни очганида, агар лўли аёл садақа сўрамаганида, у ҳаммасидан хабар топган-у, боласини олиб кетгани келди, деб ўйлаган бўларди.
“Тавба, шунча йил ўтса ҳам, ҳеч ўзгармаган. Айниқса, бошидаги рўмоли ўша илк бор туғруқхонада кўрганимдай”, деб хаёлидан ўтказди Муяссар. У уйидан нон ва яна озроқ пул олиб чиқиб, лўли аёлга тутқазди.
— Тўхтанг, мен сизни танидим. Туғруқхонада… — деди лўли аёл.
Унинг бу гапидан Муяссарнинг юраги қинидан чиқиб кетай деди. Наҳотки, у ҳаммасини билади, наҳотки, ўзи асраб-авайлаб ўстирган боласини энди олиб кетса?..
Лўли аёлнинг гапи Муяссарнинг ташвишли хаёлларини тумандек тарқатиб юборди.
— Сиз ҳам мендай ўғилли бўлгандингиз-а? Бачаларимиз тенгқур-да энди. Катта бўлиб қолдими ўғлингиз, исмини нима қўйдингиз?
— Собит, — аранг жавоб қайтарди Муяссар.
— Ҳа, яхши, булар учун раҳмат, кам бўлманг, — деди лўли аёл қўлидаги Муяссар берган нарсаларга қараб. Кейин ёдига яна нимадир тушгандек гапга тушиб кетди:
— Иби, ман сизга бачамни таништирмабман-к у. Замонбек, бери кел, бачам… — дея аёл нарироқда дарахтдаги мевалардан узишга уринаётган болани чақирди.
Югуриб етиб келган болага Муяссарнинг кўзи тушди-ю, ранги докадек оқариб кетди. Унинг кўзлари худди ўзиники эди, Муяссарнинг ёшлиги худди шу болага кўчиб қолганга ўхшарди.
— Мана шу мани бачам, ўшанда сизнинг ўғлингиз билан бир кунда туғилган. Анча катта бўлиб қолди, кўрдингизми? — деди аёл бир болага, бир Муяссарга қараркан.
Бола онасининг этагидан тортар, бу ерда туриб зерикиб кетгандек бетоқатланарди.
— Ҳа, майли, — деди лўли аёл.
Сўнг хайр-хўш қилиб кетишга чоғланди. Муяссар эса, дарвозага суянганча узоқ қолиб кетди. Ўз боласи ҳамон тирик эканлиги, яшаётганлиги бу унга мукофотми ёки бировнинг боласини ўзиники қилиб олгани учун жазоми, шуни билолмай, узоқ ўйланиб қолганди..!

🌺 @Solixa_Ayol 🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig


📝Фарзандим лўлининг боласи (хаётий ҳикоя)

Бу сафар ҳаммаси бошқача бўлади. Сен ҳадеб сиқилаверма. Эсон-омон болангни қўлингга олсанг, Яратган умрини узоқ қилса, қолгани ҳеч гап эмас.Аёл аммасининг бу гапларидан кейин бироз ўзига келди. Туғруқхонага келганидан бери шу ҳақида ўйлайди. Унинг бу ўйларига ҳам асос бор, мана, турмушининг ўнинчи йили кетмоқда ҳамки, дунёга келган гўдаклари туғилганидан бир неча кун ўтар-ўтмас, кўз юмади. Бунинг сабабини ҳеч ким билмайди. Фолбин ва бошқалар ҳам худди шифокорлар каби аниқ бир гапни айта олишмади. Фақат онасигина унга сабр қилиши кераклигини, бу ҳам ҳаётнинг синови эканлигини
такрорлайверади. Аммо Муяссарга энди онасининг гаплари ҳам кор қилмасди. Бешинчи боласини 9 ой кўтариб, уни бир марта бағрига босибоқ йўқотиш азобидан юраги зада бўлиб кетди, ахир…
Бу сафар ҳам ҳали дийдорига тўймаган гўдагидан айрилишдан қўрқиб, йиғлаб ўтирганда аммасининг далдаси кор қилмасди. Аммаси шу туғруқхонада анчадан бери ишлайди. Ўзининг болалари катта бўлиб, ўқишларни ҳам тамомлашяпти. Шунинг учун ҳам, бошқаларнинг дардини англаши қийин. Буни фақат фарзандсизлик доғида куяётган аёлгина тушуна олади.
Аммо тақдир бахт туҳфа этаман деса, ҳеч гап эмас экан. Муяссар фарзандли ҳам бўлди, боласини қўлига олганида эса, ундан эрта-индин айрилиб қоладигандек қаттиқ бағрига босар, юз-кўзларидан тинимсиз ўпарди…
— Болангиз сизга ҳеч ҳам ўхшамас экан-а, — деди унинг ёнида турган ҳамшира қиз.
— Ҳа, у худди дадасига ўхшайди. Қош-кўзлари, айниқса, юзларининг қорачадан келганлиги худди дадасининг ўзгинаси.
— Умри билан берган бўлсин, — деди ҳамшира.
Бу гап Муяссарнинг ичини эзиб ётган қайғунинг яна қўзғалишига сабаб бўлди. Бироқ, мана, орадан бир ой вақт ўтди ҳамки, ичидаги бу қўрқув ҳали уни тарк этгани йўқ. Аслида, шу пайтгача бирорта боласи икки ҳафтадан ортиқ яшамаган эди. Бу боласининг ҳамон бағрида эканлигидан у ўзида йўқ хурсанд эди. Аммо аммасининг ўша куни айтган гапи ҳаммасини бирданига чил-чил қилиб юборди.
— Бу ёлғон, деб айтинг, илтимос, амма, нега бундай қилдингиз?
— Нима қилишим керак эди? Оилангнинг бузилишига йўл қўйиб беришим керакмиди? Ўша куни қайнонангнинг гапини эшитиб қолганимдан кейин, бу сен учун яхши бўлади, деб ўйладим. У агар шу боланг ҳам ўладиган бўлса, сени ўғлидан ажраштирмоқчи эди. Нима, сен турмушинг бузилиб кетишини хоҳлаганмидинг? Кейин сенга биров уйланармиди? Бир умр ёлғиз ва фарзандсиз ўтишингга тўғри келарди. Шунинг учун ҳам, ўша куни сен билан бир кунда кўзи ёриган лўли аёлнинг боласи билан алмаштириб қўйдим. Ҳали мендан миннатдор бўласан.
— Амма, ахир, у аёл бола ўзиники эмаслигини билиб қолса нима бўлади? Бу ҳам майли, эрим бундан хабар топсачи… барибир, шунда ҳам оилам бузилиб кетади-ку, у мени умуман кечирмайди.
— Ақлингни ишлатиб, эрингга ўзинг айтмасанг, қаёқдан биларди? Иккинчидан, лўли аёл ҳам бу сирнинг тагига етиши даргумон. Билмайман, сенга дуо кетганми, болаларинг туғилиб, ҳали бир ойлик бўлмасданоқ ўлаверади. Ким билсин, ҳозир ўша боланг ҳаётми? Балки, аллақачон…
— Амма, ундай деманг, ахир, нима бўлганда ҳам, у менинг болам эди. Ана шу вужудимда ўсган, юрагимнинг уришини эшитиб дунёга келган болам эди.
Муяссар кўз ёшларини тўхтата олмас, овозидаги титроқ қаттиққўл амманинг ҳам юрагини юмшатиб юбораёзди. Хонага кириб келган қайнона эса, амма-ю жияннинг суҳбатини шу ерда тугатиб қўя қолди. Аммо иши борлигини ва дарҳол кетиши кераклигини баҳона қилиб чиқиб кетишга чоғланди…
Кунлар шу зайлда ўтар, Муяссар эри бир кун ҳамма сирдан воқиф бўлишидан қўрқиб, юрак ҳовучлаб яшарди. Мана, ўзи ўстираётган ўғли ҳам катта бўлиб қолди. Муяссар бу бировнинг боласи демади, меҳри бўлинмади, худди ўз боласидек парвариш қилди, оналик қилди. Ҳаммаси кўнгилдагидек бораётганди…
— Ассалому алайкум, янго, садақа қилинг, — деди бир лўли аёл эшикни очган Муяссарга эътибор ҳам қилмасдан.
— Ҳозир, — деди Муяссар ва ичкарига кириб кетди. У бу лўли аёлни кўриб, ҳаммасини эслади. Аммаси унга айтган аёл мана шу эди. Унинг уйида ҳозир ана шу аёлнинг боласи яшайди, уни ўзиники қилиб олган.


"Мен бахтсизлигим қарорига имзо қўйдингиз! У ҳамон ўша ғойиб бўлган келинни севадигандек."

Онам тасалли берган бўлди, лекин юрагимни ezayotgan shubha yo‘qolmagan edi.

Тўй кечаси...
Бир соат, икки соат... Куёв ҳали ҳам йўқ!

Нега? У қаерда?
Ундан oldingi kelin nega to‘y kuni g‘oyib bo‘lgan edi?

Shu payt...
Eshik shovqin bilan ochildi. Kuyov qo‘lida bir narsa ushlab turgan edi...

Davomini o‘qish uchun: 🔗 ...


​​Ҳаммасидан ўтиб тушган гап шу бўлди! Йиғлаб юбордим. Ичимдан нимадир узилди. Бир кўнглим кетмоқчи ҳам бўлди, аммо дилимда борини тўкиб, айтиб, аламдан чиқиб, кейин кетишим керак эди.
— Хўп, майли… Сиз ўша қизга уйланишингизни айтгани чақирдингизми? Шу гапни бемалол айтишга уялмадингиз ҳам-а? Лекин билиб қўйинг, сиз менга насиб қилмадингизми, унга ҳам буюрмайсиз? Мен қўлимдан келганини қиламан. Майли, мени ёмон кўринг, нафратланинг. Бошқа қизга уйлансангиз, майли, аммо ўша қизга эмас!
Нодир эса менга кулимсираб қараб турарди. Унинг бу ҳолатидан «Қўлингдан нима келарди?» деган маънони тушундим.
​​— Билиб қўйинг, мен ўзимни-ўзим ўлдираман. Айбни эса сизга тўнкайман. Кейин, кейин сизни…
— Бўлди қил-э!
— Мен билан бунақа ҳазиллашманг, — дедим, ниҳоят.
У индамади, фақат кулимсирарди. Бир муддат иккимиз ҳам жим бўлиб қолдик.
— Тўғрисини айтинг, Сайёра сизни яхши кўради, а? — сўрадим юрак ютиб.
— Бўлиши мумкин, — деди Нодир яна кулимсираб. — Лекин мен уни эмас, жинни қиз — Гулмирани яхши кўраман. Ким нима деса ишонаверма. Бизнинг севгимизни кўролмайдиганлар ҳам бор. Тўғри, Сайёра ёмон қиз эмас. Онам ҳам уни яхши билади. Лекин агар сен шунақа жанжаллар қилаверсанг ва бу онамнинг қулоғига етиб борса…
Мен индамадим. Бугун жиннилик қилганимни ўзим ҳам биламан. Аммо энди пушаймондан нима наф?
— Бугун мен Сирдарёга кетяпман. Эртагамас, индинга учрашамиз. Яна тўполон қилиб юрмагин-а, — деди Нодир ёлғондан пўписа қилиб.
Унинг кетишини эшитиб яна юрагим ғашланди. Атрофга қоронғилик тушиб бўлганди… Қоронғида йўл юриш… Очиғи, мен унинг кетишини истамагандим.
— Эртага кетарсиз. Бугун бормай қўя қолинг, — дедим Нодирга кетишини истамаётганимни билдириш учун.
— Ие, унда ойим Сайёрани келин қилади. Тезроқ бормасам бўлмайди.
Нодир шунақанги беғубор кулдики… Табассумига мафтун бўлиб, унга тикилиб қолдим.
— Ҳозир айни вақти. Уйдагиларга айтишим шарт! Менга сен кераксан ва буни ҳамма билиши керак! Тўғрисини айтайми, ёнингдан ҳечам кетгим келмаяпти. Тонггача ҳам ухламай гаплашиб ўтиришни хоҳлардим, — деди аллақандай сўниқ оҳангда.
Мен эса кулдим.
— Асалнинг ҳам ози ширин. Майли, мен кетдим. Яхши бориб келинг. Машинани секинроқ ҳайданг!
Нодир билан хайрлашиб, машинанинг ортидан тикилиб қолдим. Лекин, барибир, юрагимнинг безовталиги босилай демасди. Негадир туни билан ухлай олмадим.
Ҳар хил бўлмағур тушлар. Хаёлимга Нодир келади. Бир қарасам Сайёра билан юлишаётган бўламан. Қандай ухлаб қолганимни билмайман. Тонгда ёнимда ўтирган онамни кўриб ҳайрон бўлдим. Соатга қарадим. Кеч ухлаганим учунми, уйғонишим ҳам қийин бўлган кўринади. Лекин доим уришиб уйғотадиган ойим менга мунгли тикилиб ўтирарди.
— Ҳа, ойи, тинчликми? — дедим онамнинг бу ҳолатини кўриб.
— Қизим, — дея онам мени бағрига босди ва узоқ сукут сақлаб турди.
— Нима бўлди, гапирсангиз-чи? — дедим чидолмай.
Онамнинг кўзларидан икки томчи ёш сирғалиб тушди.
— Қизим, Шоира телефон қилди. Нодир…
— Нима Нодир… Гапиринг, нима қилди унга?
— У автоҳалокатга учрабди. Катта тезликда кетаётган юк машинасига урилиб кетибди…

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK


— Қайси Нодирни айтяпсиз? 4-курсда ўқийдиган Нодир акамними?
Бу гапи баттар ўтиб тушди. Демак, у ҳам анчадан буён мен билан уришмоқчи бўлиб юрган.
— Менга қара, манжалақи, Нодирни ўз ҳолига қўй! Уни сенга бериб қўядиган аҳмоқ йўқ! — дедим таҳдидли овозда.
— Ким кимга кераклигини мен эмас, Нодир акам ҳал қилади.
— Ўчир овозингни!
Ўзим билмаган ҳолда Сайёранинг юзига тарсаки туширдим. У ҳам жим турмади, жавоб қайтарди.
Сочларига ёпишдим. Шоиранинг ҳай-ҳайлашига ҳам қарамасдан унинг юз-кўзига чанг солдим. Иккимиз ҳам ақл-ҳушимиздан айрилгандик. Институт дарвозасининг ёнида бир-бири билан юлишаётган қизларни томоша қилиш кимга ҳам ёқмайди, дейсиз. Бир пайт ёнимда Нодирнинг овози эшитилди:
— Гулмира! Бас қил! Бу нима қилганинг? Сайёра…
Унинг овозидан кейин иккимиз икки томонга ажралдик. Иккаламизнинг ҳам сочларимиз тўзғиб кетган. Атрофимизга томошаталаб талабалар йиғилиб бўлишганди.
— Ҳали бу ҳолваси! — деб бақирдим йиғламсираб турган Сайёрага қараб. — Агар уни ўз ҳолига қўймасанг, кунингни кўрсатаман!
— Кўрамиз, ким кимнинг кунини кўрсатаркан. Ойисига шу қилган ишингни айтсам борми? — деди Сайёра ҳам бўш келишни истамай.
Яна унга ташланмоқчи бўлгандим Нодир қўлимдан ушлаб, ўзига қаратиб:
— Ўзингни бос! — деди нафрат билан.
Ғазабим қўзиди. Нодирга қараб: «Тфу ҳамманга!» деганча югуриб кетдим. Аммо у ортимдан келмади. То такси тўхтатиб, машинага ўтиргунимча ҳам унинг ортимдан келишини кутгандим. Йўқ, у Сайёра билан қолди!
Уйга келдиму, ўзимни диванга отдим. Оғзимга ёстиқни босганча кўз ёшига эрк бердим. Шу пайт қўл телефоним жиринглади. Биламан, Нодир телефон қиляпти. Лекин шу тобда на унинг овозини эшитгим, на ўзини кўргим келарди.
Тинимсиз жиринглаётган телефонни қўлимга олиб ўчирдим-да, дуч келган томонга улоқтирдим. Телефон тўғри бориб тошойнага урилди-ю, кўзгу чил-чил бўлди. Худди менинг кўнглим каби… Ичкаридаги шовқинни эшитган онам хонамга югуриб кирди.
— Гулмира, нима бўлди, қизим? — ойнанинг синганини кўриб ранги оқаринқиради. — Бу нима қилганинг? Болам, сенга нима бўлди?
Мен эса ўзимни тутиб туролмасдим.
— Ойи, менинг яшагим келмаяпти. Ўлгим келяпти, ойи… — йиғлаганча ўзимни онамнинг бағрига отдим. — Бўлди, тўйдим. Менга ҳеч кимнинг, ҳеч нарсанинг кераги йўқ… Тўйдим…
Онам эса ҳамон ҳайратда турарди. Эркатой қизининг
навбатдаги «ҳунари» уни батамом эсанкиратиб қўйганди-да:
— Ким хафа қилди? Гапир, ичингдагини тўкиб сол, болам.
Ҳолатим онамни баттар ваҳимага соларди. Охири ойим бечора чидолмади ва юзимга тарсаки туширди. Бехосдан сепилган муздек сув эса ақл-ҳушимни ўзига қайтарди.
— Энди гапир, ким сени хафа қилди? — сўради ойим мулойимлик билан.
Индамадим. Ойим қисталанг қилавергач, чорасиз ёрилдим.
— Ойи, севган инсоним мени алдаб юрган экан. Бугун билдим. Кўз олдимда у…
Гапимни охиригача етказолмадим. Телефон жиринглаб қолди. Онам тинимсиз жиринглаётган телефонни қўлига олиб:
— Бу ўшами? — деб сўради.
Индамай юзимни ўгирдим.
— Мени йўқ деб айтинг.
Онам телефонда Нодир билан гаплашиб, сўнг:
— Сени сўраяпти, гаплашмасам бўлмайди, деяпти. Балки, гаплашиб оларсан, — деди меҳр билан.
— Алло, Гулмира, ҳар доимги жойга кел. Мен шу ердаман, келмасанг ўзим уйингга бораман.
Алоқа узилди. Онамга тикилдим. Ойим сочларимни силаркан:
— Қизим, ҳамманинг гапига кирмасдан, унинг ўзидан бориб сўра. Агар сени яхши кўрмаса, телефон қилиб ялинмасди. Бора қол… Ҳаммаси аниқ бўлгандан кейин бир тўхтамга келамиз.
Онам муҳаббатни қадрлайдиган аёл эди. Шу боис мени тушунди. Аммо негадир юрагимни ваҳима босарди. Худди бирор кўнгилсизлик содир бўладигандек кўнглим ғашланарди. Балки, бугунги воқеалар учун юрагим безовта бўлаётгандир, деб ўйладим.
Айтилган жойга келганимда Нодир асабий тарзда у ёқдан-бу ёққа бориб келарди.
— Нима дейсиз? — дея алам билан унинг юзига қарадим. — Қилар ишни қилиб, энди устимдан кулиш учун чақирдингизми?
— Уйдагиларим сен ҳақингда билишмайди. Улар мени сен уришган ўша қизга — Сайёрага уйлантиришмоқчи!


— Эртага ўқишга боролмайман. Ойим бирйўла душанбадан бора қолгин, деди, — дедим атайин уни синаш учун.
— Яхшилаб тузалиб ол, ўқиш қочмайди. Деканатга ўзим айтиб қўяман.
Тонг отишини шунақанги интиқлик билан кутдимки, ҳеч қачон бунчалик субҳидамни кутишга ошиқмагандим. Бироқ биринчи дарсга эмас, иккинчисига боришни ўйладим. Биринчи дарсда кўрса, у қизнинг ёнига бормаслиги мумкин-да…
Институт дарвозасидан кириб борарканман, Шоирага кўзим тушди. У мени кўрди-ю, мийиғида кулганча ёнимга келди.
— Ҳа, чидолмабсан-да? — деди яна гап билан найза санчишни бошлаб.
— Бас қил, қани, менга ўша Сайёрани кўрсат. Нодирнинг ўзи келдими?
— Ҳа, шу ерда эди. Ҳойнаҳой, ўша ойимчаси билан турган бўлса керак.
Нодирни аудитория эшиги ёнида кўрдим.
— Тузукмисан? — деганча Нодир саломлашишга қўл узатди.
Индамай қўл чўздим.
Шу маҳал ичкаридан бир қиз чиқиб келди. Ортидан кимнингдир «Сайёра» деб чақирганидан билдимки, бу ўша қиз! «Қани, мендан қандай ортиқ жойи бор экан?» деб юзига тикилдим. Тан олишим керак, чиндан кўҳликкина қиз экан. Қоп-қора қошу кўзи оппоқ юзига янада ҳусн бериб турарди.
— Сизни соғиндим, кўргим келди, — дедим ўзимга ярашмаган тарзда.
Биламан, бу ҳаракатим енгилтабиат қизларнинг иши эди. Аммо ҳозирги вазиятда мен учун энг маъқул йўл шу. Нодир ҳам, Шоира ҳам ҳайратда. Иккаласи ҳам менинг бирданига ўзгарганимни тушунолмай, бир-бирига қараб қўйишарди. Сайёра ёнимиздан индамай ўтиб кетди. Билдим, кўз қири билан қараб қўйди. Ўзимча ғолиб эдим…
— Бу нима қилганинг? — деди Нодир иккимиз холи қолганимизда.
— Мен сиздан сўрашим керак. Нимага қаёқдаги Сайёраларга ўралашиб юрибсиз?
— Унга ўралашиб юрганимни сенга ким айтди?
— Ким айтгани муҳим эмас. Ўша қиз билан бирга бориб контрактини ҳам тўлаб келибсиз-ку… Гапимни эшитиб, Нодир қаҳ-қаҳ отиб кулиб юборди.
— Буниям эшитдингми?
— Кулманг, устимдан куляпсиз-да, а…
— Гулмира, шу пайтгача мен сени бирор марта алдаганмидим? — Нодирнинг овози шунақанги дардли чиқдики, овоз эгасини танимагандек унинг юзига термилдим. — Тўғри, кеча Сайёранинг контрактини тўлашга бирга бордим. Биласанми, у билан бир жойданмиз. Дадам билан унинг дадаси оғайни бўлишган.
Нодир бирданига жим бўлди.
— Ҳозир-чи?
— Сайёранинг дадаси ўлган.
Бу жавобдан этим унинг сесканиб кетди.
— Нодир, мени ҳеч қачон алдамайсиз-а? — дедим унинг кўзларига мунгли тикилиб.
Хуллас, ўша куни Нодир билан ярашиб олдик. Майли, ҳамшаҳарига ёрдам берса, нима бўлибди, дедим ўзимга-ўзим. Аммо…
— Гулмира, сен Нодирни Сайёрага фақат ёрдам беряпти, деб ўйлаяпсанми? — деб гап бошлади бир куни Шоира.
Тавба қилдим, қаёқдаги гапларни топиб юради шу қиз ҳам.
— Ҳа, Нодирнинг ўзи менга шундай деди. Мен унга ишонаман.
— Унда баттар бўл! — деди Шоира куларкан. — Улар сени алдаб юрибди. Шуни биласанми? Нодирдан «Кеча қаерда эдинг?» деб сўраб кўр-чи?
Шоиранинг гапини эшитмайман деганим билан, барибир, эплолмадим. Сабаби, Нодир ҳақидаги ҳар қандай маълумот мени қизиқтирарди.
— Хўш, қаерда экан?
— Кеча дискотекага боргандик. Иккаласи қучоқлашиб туришибди. Сен бўлса уйда ўтирибсан уларга ишониб. Бу кетишда яқинда Сайёра уни бутунлай ўзиники қилиб олади.
Шоиранинг сўнгги жумласи ҳаммасидан ўтиб тушди. Ўзимни босолмадим.
— Овозингни ўчир! — дея дугонамга бақирдим.
— Сен менга эмас, бориб Сайёрага бақир. Мен сенинг фойдангни ўйлаяпман. Улар сени ўйинчоқ қилишяпти. Яхши, ҳеч нарсадан бехабар қўғирчоқ бўлиб яшайвер!
Шоира эшикни тарақлатиб ёпиб кетди. Яна бир дунё шубҳа-гумонлар ичида қолдим.
Эртаси куни институт дарвозаси ёнида туриб, Сайёрани пойлай бошладим. Ёнимда Шоира.
— Келяпти, — дея шивирлади у.
— Яхшимисиз, Сайёрахон?! — дедим заҳархандалик билан.
— Раҳмат, сиз сўрайсиз-у, мен ёмон бўламанми?
Очиғи ундан бундай жавоб кутмагандим. «Ҳа, анчагина бозор кўрган кўринади», деб ўйладим. Гапни чувалаштирмасдан дангалига кўчдим:
— Нодир билан орамиздаги муносабатлардан хабарингиз бўлса керак?


📝БУЮРМАГАН МУХАББАТ

Дугонам келтирган хабардан даҳшатга тушиб, ўзимни қўярга жой тополмай қолдим. Шоиранинг мийиғида кулиб туриши баттар ғазабимни қўзғатди.
— Мен сенга айтгандим, — деди дугонам киноя билан, — охирги пайтларда бошқача бўлиб қолувди. Ҳаракатларидан, гап-сўзларидан ҳам билиниб турганди. Олдингидек эмас…
— Бас қил! — бор овозим билан бақириб юбордим.
Бўғзимни нимадир ачиштир, шу тобда тўйиб-тўйиб йиғлагим келарди. Нега? Унга нима ёмонлик қилдим? Саволлар бир-бирини етаклаб келарди-ю, аммо жавобига келганда… бир сас йўқ.
Овозимни эшитган чоғи, хонамнинг эшигини қия очиб, онам ичкарига мўралади ва:
— Тинчликми? Ким бақирди? — дея сўради оҳиста. Сўнг йиғламсираб ўтирганимни кўриб, секин ичкарига кирди. — Сенга нима бўлди, Гулмира?
Кўзларимдан икки томчи ёш юзимга думалади. Айёр дугонам эса дарров вазиятни тўғрилашга тутинди:
— Вой, Сожида опа, бунингизнинг қанақалигини биласиз-ку… Иккаламиз айтишиб қолгандик, эркатой қизингиз дарров йиғлашни бошлади.
Ойим унга ишонқирамай менга қаради. Шоиранинг гапини маъқуллаган бўлиб, аранг бош қимирлатдим:
— Сиз чиқиб кетаверинг, хавотирланманг…
Онам чиқиб кетгач, Шоира бошимга кўрсаткич бармоғи билан ниқтади.
— Калланг жойидами сенинг? Энди бир ками онангга ҳам йигитим бошқа қиз билан юрибди, дейишинг қолувди?
— Юрибди дема! — алам билан гапирдим.
— Ҳа, нима фарқи бор? Гувоҳлар бор, кўришган.
— Йўқ, барибир, ишонмайман. Нодир мендан бошқасини демайди.
Шунақанги ишонч билан гапирдимки… Дугонам эса бурнини жийирди.
— Бунча содда бўлмасанг, ана телефон қилиб кўр. Ҳозир ёнимга кел, дегин-чи келармикин? Келмайди. Чунки ўша қизнинг контрактини тўлашга ёрдам бериш учун бирга ректоратда юрибди.
Тавба, Шоира шунча маълумотни қаердан олганига ҳайронман. Атиги уч кун ўқишга бормадим-а… Шу уч кунда Ер тескарисига айланиб кетгандек гўё… Биров ёнингда бошқаси билан кўрдим, деб турса, шубҳаланиб қоларкансан. Мен ҳам айни дақиқаларда шубҳа-гумонлар гирдобида қийналардим. Нодир ҳам сўнгги уч кун ичида кам телефон қилгани рост. Телефон гўшагини олиб, унинг қўл телефон рақамини тердим. Икки марта гудок кетди-ю,
кейин узилиб қолди. Юрагимни ваҳима борган сари домига тортиб борарди. Яна қайта-қайта рақам тердим, охири нариги томондан «Ўчирилган» деган овоз эшитилди.
— Ана, кўрдингми, ўчириб қўйди. Бўлмаса сен билан кўпроқ гаплашиши керак-да…
Нима дейишни ҳам билмай қолдим. Ҳаммаси Шоиранинг гапларини тасдиқлаб турарди.
— Ўша гувоҳларингни менга ҳам кўрсатасан! — дедим қатъият билан.
— Вой, майли. Ўша Сайёранинг курсдошлари-да…
Очиғи, энди Шоиранинг фисқу фасодини эшитгим келмаётганди.
— Кетасанми? — дедим унга тап тортмай.
Шоира аввалига ҳайрон бўлди.
— Қаёққа?
— Уйингга.
— Ҳайдаяпсанми? Вой-вў, кетаман… Одамларга яхшилик ёқмайди ўзи, — яна нималарнидир тўнғиллаб хонадан чиқиб кетди у.
Ҳовлидан онамнинг овози эшитилди:
— Шоира, ўтирмайсанми?
— Қизингиз ҳайдади, кетяпман…
— Нега ҳайдайди? Жуда тез уришасизлар-да ўзиям…
Ҳеч кимнинг овозини эшитмаслик учун қулоқларимни ёстиқча билан ёпдим. Ич-ичимдан хўрлигим келарди.
Бу йигитни қандай севиб қолганимни ўзим ҳам билмайман. Биринчи курсда Нодир билан нуқул жанжаллашардик. Уни кўргани кўзим, отгани ўқим йўқ эди. Дарсларда ҳам иккимиз дарров айтишиб қолардик. Аммо муҳаббат дегани икки дилни аввалига уриштириб, сўнг яқинлаштираркан-да…
Қайси кундан уни чин дилимдан яхши кўрганимни билмайман. Биргина инкор этилмайдиган ҳақиқатим — уни севишим!
Икки йилдан буён кўз қорачиғимдек асраётган муҳаббатимни бировга топшириб қўярканманми? Йўқ, бўлиши мумкин эмас. У менинг ягона орзуим! Ана шу Сайёраси билан керак бўлса, уришаман, юлишаман. Ким бўлибди у ўзича…
Кечга яқин Нодирнинг ўзи қўнғироқ қилди.
— Ҳа, — дедим истар-истамай телефонни қўлимга оларканман.
— Қалайсиз?
— Раҳмат, яхши. Ўзингиз-чи… Телефон қилсам, ўчириб қўйдингиз?
— Зарур иш билан банд эдим-да.
— Ҳа, бошқалар… — дедим-у, тилимни тишладим. Яхшиси, ўз кўзим билан кўрмагунча индамай турганим маъқул, деб ўйладим.


Давлат бу болани 38 млрд долларга сотиб олди🚷

2012 йилда германиялик Лаура исмли аёл ғайриоддий қизни дунёга келтирди, уни уч ёшида давлат сотиб олди. Бу қизча ғалати кўринишга эга эди ва умуман тирик одамга ўхшамасди.

Давлат уни нега сотиб олганини сўрашганда шундай жавоб берилган..😨👇


​​хужайиним маҳаллангиз бошидаги авто-мойканинг эгаси бўладилар. Ўғлингиз жуда меҳнаткаш йигит, бугун ҳайит арафаси эрим маош беришга ваъда беришган экан. Ўзлари Тошкентда эдилар, ҳозиргина келишди. Шаҳобчага борсак, қоровул Сарварбекнинг кечгача кутиб-кутиб кетганини айтди. Пул зарил бўлса керак деб, бемаҳал бўлса ҳам олиб келавердик.
Шундай деб, ҳалиги аёл бир пачка минг сўмликни Замиранинг қўлига тутқазди. Замира жуда тез айтилган гапларни яхши англай олмади. Ҳар бир сўзни диққат билан эшитган бўлса-да, негадир тушунмади. Аёлни уйга таклиф қилишни ҳам, қилмасликни ҳам билмай тураверди.
-Энди биз борайлик.
-Йўқ опа, уйга киринглар. Эшик тагидан кетманглар илтимос.
-Майли бошқа сафар. Ҳудо хоҳласа тўйларга келамиз. Айтганча, Аллоҳ сизга сабр берсин. Турмуш ўртоғингиздан айрилган экансиз. Шу пайтгача хабарим йўқ эди. Ҳозир уйигизни ахтараётиб билиб олдик. Мановиси сизларга биздан закот. Яхши кунларга ишлатинглар, синглим.
Шундай деб эр-хотин машинага ўтириб жунаворишди. Замира ҳалиги пулга қаради Икки юз минг сўм экан. Қайтиб кириб, ўйлай бошлади. Ҳалиги аёлнинг гапи унинг қулоғида қолган, энди бирма-бир шу гапларни мулоҳаза қила бошлади. Демак, ўғли шу пайтгача ишлаб юрган экан. Нега билмади? Ўзидан хафа бўлиб кетди. Шу бир йил ичида бирор марта дилдан суҳбатлашдими? Ўғлининг орзулари, ички-кечинмалари билан қизиқдими? Доим қўшниси Сардорни намуна қилишдан чарчамади. Ахир у ўзига тўқ оилада яшайди, уйида компютери, яна интернетми, мейлми бир балолари бор. Ҳар куни палон пулга репетиторга қатнайди. Ўғлига шундай шароит қилиб бера олмадику.
Қизининг, бу пулни қаердан олдингиз, деган саволига эътибор бермай ўғлининг хонасига ошиқди. Шу тобда у боласини кўргиси, ундан узр сўраси,сочларини силагиси келяётганди. Сарвар аллақачон ухлаб ётарди. Ёнига ўтирди. Ўғлига тикилди. Меҳр билан сочларини силади. Қошлари бунча қалин. У ҳозир умрида биринчи марта ўғлининг отасига нақадар ўхшашлигини пайқаганди. Ўша сочлар, ўша бурун, қошлари ҳам Санжар акасини эслатади. Ҳозир кўзига ўғли анча улғайгандек кўриниб кетди. Бетида оз-моз соқол оралабди, мўйлов сабза ура бошлабди.
Замира ўзининг бевалигини ҳам, қийинчиликларни ҳам унутгандек бўлди. Унинг қалбида энди келажакка бўлган ишонч эгаллаганди. Унинг ҳам энди ҳимоячиси, суянчиғи бор. У энди ёлғиз аёл эмас. Санжар акасини эслади. Лекин бу сафар негадир ундан айрилмагандек, унинг нигоҳи, сўзларини бир умрга йўқотмагандек туюларди.
У шу тобда ўғлини уйғотгиси, бағрига босиб кечирим сўрагиси келарди. Неча кундан бери ҳар куни тергайди. Ўғли бечора эса ишдан чарчаб келаётган экан. Бирор марта гап қайтармади, ўйнаб юрганим йўқ демади. Чунки, агар ишлаётганлигини билса, Замира рухсат бермаслиги аниқ эди. Ҳозир ҳам унинг ишлаётганлигидан, пул топганлигидан эмас, ўғли ҳақидаги шубҳаларининг асоссиз чиққанлигидан қувонаётганди.
Майли ухлаб дам олсин. Эртага барвақт ўзи келиб уйғотади. Худди ёшлик давридагидек. Пешонасидан ўпади, тур ўғлим ҳайит намозига кеч қоласан, дейди. Янги жойнамоз беради, дадасининг тасбеҳини қўлига тутқазади. Намоздан келгач, ҳайитинг муборак ўғлим, дейди. Илгари ҳар сафар шундай қиларди.
Оналик меҳрини беради. Ахир у ҳали ҳам ёш бола. Мактабда ўқияпти. Яхши ўқиши, келажакда отаси каби зиёли бўлиб етишиши керак. Айб Замиранинг ўзида. Зорланаверди, отаси йўқлигини таъкидлаб йиғлайверди, оқибатда ўғли пул топиб, ёрдам бермоқчи, суянчиқ бўлмоқчи бўлибди. Энди бундай бўлмайди. Замира янада ғайрат билан ишлайди. Болаларини бекаму-кўст қилиб ўқитади, бошқалардан кам бўлмасликлари керак улар.
Сарвар ҳатто устига кўрпасини ёпмабди ҳам. Замира унинг устини ёпиб қўйди, ўғлининг бошига қўймоқчи бўлиб, ёстиғини кўтарди-ю, ўзини тутиб тура олмади. Ўкириб йиғлаб юборди. Ёстиқ тагида селофанга ўралган румол ва бир жуфт пайпоқ турарди.

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig


маош олиш ҳам кечикканди. Санжар озгина пул билан чиқиб кетди. Анча пайт юриб-юриб Замирага рўмол, қизига бир жуфт пайпоқ олиб келганди. Ўғлининг менгачи, деган саволига:
-Сен билан биз эркакмиз. Олдин аёлларни хурсанд қилишимиз керак,-деб жавоб берган, ва эртасига бирга намоздан қайтишда чиройли дўппи олиб берганди.
Мана шу воқеа барчанинг хотирасида қолди. Кейинчалик Санжарнинг иши ҳам юришиб кетди. Пуллари анча кўпайди. Лекин ҳар сафар ҳайит байрамида Санжар рўмол ва пайпоқ олиб келишини қўймасди. Бу оиланинг ўзига хос анъанасига айланганди.
Шу гаплар ўғлининг эсидамикин? Нега бунчалик беъэтиборлик қилади. Бирдан ҳаёлига, мабодо гиёҳвандларга қўшилиб кетмадикин, деган вахима оралади. Йўғ-е, улар бойларнинг боласига ёпишишади, Сарварда пул йўқку, деб ўзини овутди. Қоронғу тушиб бўлди, ундан дарак йўқ. Кап-катта йигит бўлди, бу йили мактабни битиради, ақли эса синглисичалик ҳам йўқ. Нима қилса экан. Амакисига айтишдан фойда йўқ. Санжарнинг вафотидан сўнг анча узоқлашиб кетишган.
Қайноғаси анча пулдор, ўтган йили хотини билан хажга ҳам бориб келди. Майли, пул бермасин, лекин жиянини тергаса, йўлга солса бўладику.
Кеча эрталаб уларникига борганди. Мақсади эри учун маросим қилишни маслаҳат қилиш, агар лозим топса пича қарз олмоқчи эди.
-Энди, келин, укамни қайтариб олиб келиб бўлмайди. Исломда ўзини қийнаб, турли маросимлар қилиш қораланган. Ундан кўра болаларингизга сарфланг ўша пулни. Ўзингиз унга бағишлаб қуръон ўқисангиз ҳам ўтаверади. Қорни тўқларни чақиртириб, маросим қилиб беришдан кимга фойда?
Қайноғасининг узил-кесил гапидан сўнг қандай қилиб қарз сўрашни билмай қолди. Ҳамма шунақа. Маслаҳат беришга уста. Агар шунчалик исломдан хабардор бўлсанг, норасида жиянларингга ёрдамингни бер, биринчи навбатда қариндошларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳам катта савобку. Бу гаплар Замиранинг кўнглидан кечган бўлса-да, сиртига чиқармади. Овсинининг овқатга таклифини ҳам рад этиб, орқасига қайтди.
Мана шу бир йил Замира учун оғир кечди. Иккала фарзанди мактабга қатнайди. Уларга кийим бош ол, йўлкирасини бер, тез тез қанақадир мактаб фондига пул сўраб туришади. Замира шифохонада хамширалик қилади, маҳалладагиларга укол қилиб пул топади. Яқинда юбка тикишни ўрганиб олди,.тикувчи қўшнисидан иш олиб, бозор учун уларга тикиб беради. Қизи Дилдора ҳам анча чаққон қиз, ойисига қарашади. Баъзан она-бола ярим тунгача юбка тиккан кунлари бўлган.
-Ошни дамламайсизми?
Қизининг саволидан Замира яна ўзига келди. Энди чинакамига хавотир ола бошлади. Бугун арафа эканлигини билардику. Дарси ҳам аллақачон тугаган. У билан бирга ўқийдиган қўшниси Сардор мактабдан келганига анча бўлди. Илгари шу Сардор билан бирга келарди, бирга дарс тайёрлашарди. Энди кимлар билан санғиб юрибдикин, яшшамагур.
-Ассалому алайкум
-Қаерларда юрибсан? Хавотирда ўлдирдинку мени жувонмарг!
-Сендан сўраяпман. Нега индамайсан. Нега бунақа бўлиб қолдинг. Отангга ўхшаб ўлиб кетсам бўлмасмиди, сани дастингдан! Кимга ўхшадинг ўзи?
Яна анча жавради, йиғлади Сарвар бездай ўтираверди. Индамай овқатланишди. Охири Сарвар:
-Ойи, кечиринг. Бошқа бундай қилмайман,-деди-ю, шартта хонасига кириб кетди.
Бу болани одам қилиш қийин. Қаерда адашди? Доимо яхши кийнтиришга, яхши тарбия беришга ҳаракат қилдику. Отаси ҳам бўш вақтини доимо оила даврасида ўтказарди. Наҳотки, бир йилда бола шунчалик ўзгарса. Қишлоқдан опаси келди, уни яна эрга берворишмоқчи бўлишди. Лекин, айнан шу болалари деб рад эттику. Йўқ, фақат болаларини деб эмас, эрга теккани билан Санжар акасининг ўрнини ҳеч ким боса олмаслигини биларди. Шу гапларнинг барисидан ўғли ҳам хабардор. Эри ўлими олдидан:
-Ўғлим, синглингни ва онангни сенга топширдим, уларга яхшилаб қара,-деганини йиғлаб туриб эшитгандику. Наҳотки унутиб юборган бўлса. Йўқ, энди бошқача йўл тутади. Эртагаёқ жиддий гаплашади ўғли билан. Дўқ қилади, йиғлайди, ялинади, нима қилиб бўлса ҳам, уни бундай юришига чек қўяди.
Шу пайт эшик жиринглади. Балки қўшнилар ош олиб чиқишгандир. Чиқса, Нексия автомашинаси турибди. Ичидан бир аёл тушди:
-Сарварбекнинг уйлари шуми? Сиз ойиларимисиз?
Замиранини ичида бир нима шув этди. Зўрға
​​жавоб берди.
Менинг


📝Суянчиқ

Замира яна ташқарига чиқиб келди. Ҳаво анча совибди. Эти жуншикиб, тезда қайтишга мажбур бўлди. Қайтиб кириб, паловнинг гуручини сола бошлади. Роса қийналди. Арзоннинг оши татимас, деганлари шу-да. Эрталаб роса бозор айланди, юриб-юриб охири шу гуручни олганди. Энди оши қанақа чиқаркин, хавотирлана бошлади. Аслида унинг хавотири умуман бошқа тарафда эди.
Ўғли Сарвардан дарак йўқ. Қаерларда қолдийкин. Шуни айтишади-да, боланинг кўнгли далада, деб. Ахир бугун ҳайит арафаси. Рамазоннинг охирги куни. Ўтирса бўлмайдими уйда. Амакисиникига ош олиб бориши керак. Водийда шунақа одат бор. Ҳар арафа кунлари ҳамма уйида палов дамлайди, ликопчаларда бир-бирларига улашиб, алмашиб чиқишади. Ҳатто баъзида турли туман ошлар кўпайиб кетади, қайси бирини ейишни билмай қоласиз. Бир марта эсида, ўзлари пиширган ош қўшнилар ўртасида айланиб яна ўзларига қайтиб чиққанди. Роса кулишганди ўшанда.
Беихтиёр Замира ўтган йилги арафа кунини ёдга олди. Ажойиб ўтганди, эри, Сарвар ва қизи Дилдора. Қор ёққан, ҳовлида тўртовлари нақ бир соат қорбўрон ўйнашди. Санжар ва Дилдора Сарварни боплаб белашганда, Замира айвонга чиқиб олиб кузатганди. Кейин ош дамлашди. Оила биргаликда дастурхон атрофида узоқ чақчақлашиб ўтиришганди.
Ўшанда унинг бахти тўкис бўлган экан. Лекин у буни сезмаганди. Ўшанда ҳам нимадир етишмасди. Ҳозир шу ҳақида ўйласа, ўша кунлари унинг ҳаётидаги энг бахтли дамлардек туюлиб кетади. У жуда катта жудоликни бошидан кечирди. Санжар тўсатдан хасталикка чалинди-ю, оламдан ўтди. Замира икки боласи билан чирқираб қолаверди. Ўша кунлари Замира бирор марта ҳам йиғламаганди. Қайнисингиллари ҳам бундан ҳайрон бўлишган, гулдек укам арзон кетди, деб пичинг тошларини ҳам отишганди. Ўшанда нега йиғлай олмаганини ҳалигача тушунмайди. Лекин кейин жуда кўп йиғлади. Ҳаётнинг ҳар қандай синовида Санжар акасини эсга олар, аламини фақат йиғидан оларди.
Ҳозир ҳам ўзини зўрға тутиб турибди. Ўғлидан ҳавотирда. Отанинг ўрни бошқа экан, юпатарди, чиқиб ахтариб келарди. У энди бошини қаёққа урсин. Қариндошлари бошида ўзларини ҳайрихоҳдек кўрсатишди, хабар олиб туришди, энди эса, ҳаммалари ўз араваларини тортиб кетишди.
Санжар ҳам шунақа эди. Замира унинг сабрига чинакамига ҳайрон қоларди. Айниқса турмуш қурганларининг дастлабки йиллари, аниқроғи тўйларига бир йил тўлган кун эди. Замира чиройли дастурхон тайёрлади, енгил пардоз қилиб олди. Санжар акасини ишдан келишини кутди. Санжар келди, овқатланди, ҳеч нарсани сезмагандек ўтираверди. Замира бир соатча сабр қилиб ўтирди, кейин чидай олмади.
-Нима хўш? Яна қанақа саволингиз бор, бераверинг.
Замира ортиқ ўзини тутиб туролмади. Наҳотки унутган бўлса. Ахир, эндигина бир йил бўлдику. Одам шунақа ҳам беэътибор, совуққон бўладими? Аразлаб уйига кириб кетди. Орқасидан кирган Санжар:
-Майли кечиринг, мендан ўтди. Айтақолинг, қанақа кунлигини, шаҳар бердим,-дегани баттар асабини қўзитиб юборди. Нималар демади . Ҳатто пешонам шўр экан, деб йиғлай бошлади. Санжар эса анча пайтгача рўпарасида қоқилган қозиқдек тураверди. Ниҳоят чўнтагини кавлаб, тилла занжир чиқарди ва:
-Ҳа мана, энди эсимга тушди. Бу сизга,-деганди.
Бироз ўтиб, шуни нега вақтлироқ айтмадиз, кайфиятни бузиш шартмиди, деб сўраганда:
-Сен йиғласанг, чиройли бўлиб кетасан-да, шуни кўрмоқчийдим,- деганди.
Мана ҳозир ҳам йиғлаб ўтирибди. Лекин Замираниг ҳозирги ҳолатини чиройли деб бўлмасди. Ҳаётда бева аёлнинг йиғисидан аянчлироқ йиғи бўлмаса керак. У пайтлардаги йиғиси эркаликдан бўлса, бу сафаргиси ожизликдан эди.
Ўғлининг келмаётгани бир тарафдан бўлса, ҳайитда эрига атаб маросим қила олмаётгани бошқа тарафдан ичини тирнарди. Аслида мана шу ҳайитда эрига бағишлаб маросим қилишни кўнглига тукканди. Анча вақт пул йиғиб юрди. Лекин кутилмаганда қизи кўричак бўлиб қолиб, анча-мунча пул сарфлашга мажбур бўлди. Бу ўтиришидан виждони қийналиб кетди. Санжар ҳайит байрамига алоҳида эътибор берарди. Ҳар сафар арафа куни битта катта сумкада ҳаммага совға-саломлар, егуликлар олиб келарди. Болалар ҳайит байрамини чин кўнгилдан кутишларини, оилада ҳақиқий байрам бўлишини истар эди.
Қайсидир йили пулдан қийнал
иб қолишди. Ишхонадан


📝МЕҲРСИЗЛИК ҚУРБОНЛАРИ .
( Ёхуд эри, қайнонаси зулмига чидолмай ўзи ва қизалоқлари жонига қасд қилган ожиза аёл ҳақида.)

- Қайси калланг билан қизингни туғруқхонадан уйимизга олиб келдинг, товуқмия? - отанинг оғзидан боди кириб, шоди чиқарди. - Мендан сўрамай бу ишни қилишга қандай ҳаддинг сиғди?  Яна икки қизини етаклаб-а?  Қурт тушсин мияларингга!  Қани, кўтар лаш- лушингни! Менга "қизи эридан чиқиб келибди икки боласи билан", деган гапни кераги йўқ. Оталик бошимни ҳам қилма.
- Дадажон, мен у ерда бошқа чидолмайман. Улар мени одам ўрнида кўришмайди. Ҳақоратларига бошқа чидолмайман, чидолмайман...
- Чидолмасанг, ўзингниям, қизларингниям ўлдир!-...
😭😭😭
👇👇👇


​​. Холида бир жойга михлангандек харакатсиз ётишда давом этарди. У ва нихоят хушига келди.. Аммо, к,у'л оёк,лари жонсиз эди.. У базу'р су'зларини тушинтира олар эди.. Ха Холидага доимо яхши парвариш керак эди..
... Шифокорлар Холидада бошк,а у'згариш бу'лмаслиги мумкинлигини айтиб, уни уйига жавоб бериб юборишди.. Уйига олиб келган Комилжон Холидани парваришлар, 3 ла болага к,арар, уларга пишир куйдир ва яна ишга хам улгурар эди.
....Бир куни Холида Комилжонни имлаб к,улок, беришини айтиб чак,ирди.
Комилжон аста Холидага як,инлашди. Холида амаллаб деди:...
"Гулсара каерда.?"..
....Комилжон кутилмаганда берилган саволдан гандираклаб к,олди.
"билмайман" деди..
.. Холида яна амаллаб деди:..
"билинг... сизга тегишига рози бу'лармикан..?.".. Комилжон бу сузлардан хайрон булди:..
... " Холи, к,у'йсангчи у гапларни.. У гап у'тди кетди унут энди".. Холида ку'зига ёш олди.. "Аллох гувох, мен розиман... Илтимос, топинг Гулсарани... илтимос".. Холидани ку'зларидан шошк,атор ёш к,уйилар эди..
Комилжон Холидани тинчлантирди.
"ху'п ху'п, албатта топаман".. Эртасига яна шу гап. Холида к,айта к,айта Комилжонга
айтиб йиг'лайверди..
. Холида охири Комилжонга ялиниш охангида деди:.. "Гулсарани мени ёнимга олиб келинг"..
...Комилжон бу гаплардан иккиланиб к,олди.. Холида бу су'зларни к,албидан гапираётганига асло шубха йук, эди аммо Гулсара ку'нармикан.?..
.. Комилжон Гулсараникига бормаса Холида тинчимаслигига амин бу'лгач йу'лга отланди..
..Комилжон ду'стини эшигини к,ок,иб борди. Ду'сти яхши кутиб олди. Бор гапдан хабари борлигини айтди.. "эх ду'стим, хали асосий гапдан хабаринг йук,.. мен ўйланиб к,олдим. Хозир Холидани илтимоси билан сени ёнингдаман.
Аллохни бандалари устидан ёзган хукмини хикматини биз бандалар англамок,к,а ожиз эканмиз.. Кеча тиш тирноги билан карши инсонни бугун халим к,илиб к,у'ювчи зот ёлг'из Аллох экан..
.. Кеча к,арши бу'лган Холида бугун Гулсарага у'зи совчи бу'лмок,чи... нима дейсан.?..
.. Гулсарани акаси хам бир су'з дея олмасди... Ака бор гапни отаси ва онасига ту'киб солди..
.. Ку'пни ку'рган ота деди:..
"Аллох на фак,ат Холидани бошига балки Комилжон ва 3 нафар норасида гудакларига хам синов юборипти. Аллохни бу синовидан у'таётган бандаларига ёрдам бериш керак, к,очиш эмас.. Сен синглинг Гулсарани ва аёлингни олиб Холидани ку'ргани боринглар. Кани нима гап бу'ларкан.?"..
. Комилжон уларни уйида кутишини айтиб жу'наб кетди.. Эртасига Комилжон уйига мехмонлар ташриф буюрдилар..
Хол ахвол су'рашиб, салом аликдан су'нг Холида ку'зида ёши билан зу'рг'а гап бошлади:..
. "Гулсара!.. Менга сингил бу'л.. Комил акангга иккинчи хотинликка рози бу'л... илтимоос.. йу'к, дема фак,ат жон синглим.. Аллох учун рози бу'л.."..
. Ха хаётда инсон эртага нима бу'лишини билмас экан.. Аллох ёзган так,дирга к,арши инсонларни Аллох у'зи хохлаган усули билан рози к,илиб к,уяркан..
.. Гулсарани икки фарзанди 5 та бу'лди.
Комилжон тиним билмай ишлар як,инда 6 тага ку'паядиган фарзандларини хеч нарсадан кам к,илмасликка харакат қилар ва икки аёлига хам бир хил муомилада бу'лар эди..
.. Гулсара Холидани у'з опасидек яхши ку'риб парваришлар, уни оёк,к,а к,у'йишга уринар эди... Холида ва нихоят ногиронлар аравачасига у'тиришга муваффак, бу'лди. Бу тиббиётда катта ютук, эди. Энди Холида аста у'зи харакатлана бошлади..
...Орадан жуда ку'п йиллар у'тди..
7 фарзандли икки онали ва бир отали оила одамлар ог'зида достон бу'лди...
У'г'иллар бу йилги хаж мавсумида ота оналарини хажга юборишга
эришдилар..
.. У'г'иллар ким боради хажга деган саволга Гулсара деди:..
"катта ойингиз ва адажонингиз."..
...Холида деди:.. "кичик ойингиз ва адажонингиз"..
У'г'иллар деди:.. " Иккала ойимиз хам, адажонимиз хам борадилар".

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK


.... Холидани дугоналари бу'лган гапдан хабар топтилар.. Холидани уйига серк,атнов бу'лган дугоналаридан яхшилик чикмас эди. Улар Холидани ту'г'ри йулга йу'ллаш у'рнига "ха к,у'й у'ша к,айсар, гап ук,мас эрингни.. Ана эрингдан ажрашсанг кимлар олмайди сани...
Кимсан фалончини к,изи бу'лсанг".. каби гаплар билан Холидани ку'нглига
совук,чилик сола бошлашди..
.... Холидани "бир уйда к,амалиб у'тириб ич этингни ейсанми.?.. юр биз билан кафе, ресторанларга борамиз" деб, уни йу'лдан оздиришлари ошиб тушти..
.... Гулсара яшаётган хонадонга бир к,анча совчилар ташриф буюришти. Кимдур ичкиликка муккасидан кетган бу'лса, кимгадур Гулсарани болалари керак эмас эди.. Так,дир эмас экан Гулсара келинлар ку'зига ёмон ку'риниб у'тирар эди.
.... Гулсарани акаси Комилжонни бошига тушган ишлардан хабар топиб, у билан ку'ришишга к,арор к,илди.
"эй ду'стим Комил.. Мен сенга нима деган эдим~а... Шу ишлар сенга керакмиди.?"деди...
Комилни уйига кириб келган Гулсарани акаси. Шу мени синглимни деб шу кунлар бошингга тушдими.?..
.... "Йу'к,... асло...
Гулсарадан гап очилди, аммо 10 йилдан ортик, бир ёстик,к,а бош к,у'йган аёлим ва к,айнатамни хак,ик,ий башараларини Аллох менга очиб ку'рсатди. Мен улар учун бир пулга к,иммат буюм эканман" деди хафа бу'либ Комил..
...."эр к,аерда бу'лса хотин у'ша жойда бу'лиш керакми.?... мана уйланган 3 болалик су'к,к,абош бу'либ у'тирипман.
Болаларимни уйга бориб ку'риб келиб турипман. Холида отасидан к,у'рк,иб келмаяпти, мен эса бормайман у уйга қайтиб.."..
... "эх, ду'стима... нима керак шунча бош ог'рик,,.."..
... "менга керак... сен мени у'рнимда бу'лсанг индамай яшайверармидинг...
Эркаклик г'урур, орингчи.... миннатли ошини кулиб еяверасанми.?.. ёки олиб
берганман деган машинасини минасанми.?... кел бошк,а гапдан гапир...
....Гулсара к,алей.?.. нима
гаплар.?...
.. "хеч гап йу'к,... хаммаси у'ша у'ша...
синглимни бахти очилмаяпти.. Аллох насиб к,илгани тургандур..".
Холидани шайтон йу'лдан ура бошлади. У парчаланиб кетаётган оиласини сак,лаб к,олиш у'рнига енгил табиатли дугоналарига к,у'шилиб, аёл бу'лишига к,арамастан
аста маишат йу'лига кирди.
.... Холида мусулмончиликка ту'г'ри келмайдиган к,инг'ир ку'чаларга к,адам ташлай бошлади..
Бир куни дугоналари билан ширакайф кафедан чик,к,ан ва такси ту'сиб уйига шошилган Холидани тезлик билан келган машина уриб юборди. Машина хайдовчиси хам маст холатда бу'лганлиги учун, тезликни ошириб, натижада рулни бошк,ара олмай к,олган эди..
....Холидани ог'ир ахволда шифохонани жонлантириш бу'лимига келтиришди.. Умуртк,а погонасини бир неча жойи
к,аттик, лат еган ва бир неча таянч суяклари синиб кетган эди.. Холидани бир неча соат операция к,илишди.
...Холидани операция к,илган шифокорлар уни яшаб кетишига кафолат бермадилар, аммо яшаб кетса хам аввалгидек холатда тулак,онли соглом бу'либ оёк,к,а туришига кафолат беролмаслигини айтдилар..
.. Холида клиник у'лим (кома) холатида ётарди.. Бу вок,еадан хабар топган Комилжон шифохона томон ошик,ти.. Табиийки бу жойда к,айнатасига дуч келди.. К,айнатаси Комилжонга деди:.. "мана ниятингизга етдингиз куёвту'ра".. "ундек деманг, хаммаси Аллохни иродаси так,дири азалдандир... уни у'рнига яхши ният к,илайлик."..дедида..
Комилжон шошилиб шифокорлар хонасига Холидани операция к,илган жаррох билан сухбатлашишга кириб кетди..
....Жаррох Комилжонга сабр тилаб, аёли яшаб кетса хам бир умр ногирон бу'либ к,олишини айтиб чикарди..
.... Кеча Холидани су'зларидан к,алби вайрон бу'либ, юраги нафратга ту'лган Комилжонни бугун калби тилка пора бу'лди..
Холидага к,андек ёрдам бериб, к,андек уни хаётини сак,лаб к,олиш хак,ида у'йлай кетди.... аммо Холидани хаёт ва мамот
масаласи Аллох к,у'лида эканини к,албдан хис к,илиб, фак,ат Аллохга дуо к,илиб шивирлар эди..
... Орадан кунлар у'тди. Уч фарзандга хам ота хам оналик к,илаётган Комилжонга энди к,айнотаси ёв эмас ду'ст бу'лишга харакат к,иларди.. Комилжон дам Холидани ёнига шифохонага чопар, гох болаларни мактаб бог'часига ошик,арди..


Мана биз хам юрипмизку, хар хил овк,атларни таъмини тотиб... сиз хам шундек юраверинг, ким халак,ит к,иляпти.?..
....ёки кинолардагидек у бу кимни севиб қолдингизми.?" мазхаратомуз кулди қайнота..
.... "мен сиз эмасман" деди гапни кесиб Комилжон...
"Сиз мен эмассиз... мен сиз айтгандек ку'ринган овк,ат таъмини тотиб, у ишларим учун к,абрда жавоб беришни хохламайман"
.... К,айнота г'азаб отига
минди.. Жахли билан деди:..
"хов тирранча ким билан гаплашаётганингни унутдинг чог'и.. Сен нимангга ховлик,япсан.. мен сенга олиб берган ду'конимгами.?.. ёки
навбатсиз олиб миндирган машинамгами.?
... балки мени пулларимга олинган
к,урилиш материаллари билан битган данг'иллама ховли жойинггами.?."..
.... Комилжонни оёк,ларида худди жон к,олмагандек бу'лди... Чу'нтагидан машинани калитини олиб стол устига к,у'йди.. "мана машина калити.. ана ду'кон.. эртагадан хохлаган одамингиз ду'конни юритаверсин.. Бу ховли
жойда хам мени к,орамни ку'рмайсиз..
.... Мен к,изингиз билан ажрашаман демадим... учта боламдан хам асло воз
кечмайман.. Энди оилада мени айтганим бу'лади.. Мени айтганимга ку'ниб яшайди Холида."..
.... Комилжон к,айнотани данг'иллама ховлида к,олдириб чик,иб кетди..
Комилжон кучага чик,ибок, ду'стларига к,у'нг'ирок, к,илиб ижарага уй к,идира бошлади.. Гуёки Комилжонни
елкасидан тог' аг'дарилгандек эди..
.... Уйда к,олган отага Холида деди:..
"энди нима к,иламиз.. мен нима к,иламан.?.."
.... "хеч нима к,илмайсан.. у'тирасан.. Комил хеч к,аёк,к,а кетмайди. Осмонга чик,са оёг'идан, ерга кирса к,улог'идан оламан".. деди, отдан тушса хам узангидан тушмаган амалдор ота..
.... Комилжон тезда ижарага уй топди..
Холидага к,у'нг'ирок, к,илди ва деди:..
"мени кийимларимни тайёрлаб к,у'й... ва мени эшит...
Бугундан бошлаб, оилада мени айтганим бу'лади.. мени топганимга сабр к,иласан, у'тирасан.. мен ижарага уй олдим, уччала бола билан келиб шу уйда яшейсан."..
Холидани олдида икки йул турарди. Ёки турмуш у'ртог'и Комилжонга бу'йсуниб яшаш... ёки отасини бойликлари билан к,олиш.. Отасини бойликлари билан к,олса, Комилжон Гулсарага уйланиб олиши турган гап, деган у'й фикр Холидани тинчлантирмади..
.... Холида Комилжон ижарага олган уйга ку'чиб у'тишга к,арор к,илди, аммо отасидан к,у'рк,ар эди...
.... Комилжон бир савдогар дустини ду'конига ишга кириб ишлай бошлади.. Бундан хабар топган амалдор к,айната Комилжонга жиддий ёмонлик к,илиш режасини уйлай бошлади.
.... "нима к,илсам Комил мени ёнимга ялиниб келади.?.. мендан кечирим су'раб к,изим билан аввалгидек яшейди... нима.?"..
К,айнотани бошига келган бир фикрдан хурсанд бу'либ кетди..
.... "Комил к,аерга ишга кирса у'ша жой хужайинини сик,увга оламан"..
К,айнота у'ша куниёк, Комилжон ишга жойлашган ду'конга солик, бу'лимидан одамларни текширувга юборди.
.... Комилжон бу текширувни боисига ак,ли етган эди. К,айнотасига нисбатан нафрати ошди.. Ду'кон бошлиг'ини катта
ху'жейин хузурига чорлаётганини айтишти.
.... Комил ду'стига деди:.. "сен бориб айтавер. Комил энди дуконимда ишламайди.. хозирок, ишдан бу'шаб кетди, деб".. Комил хак,ик,атдан к,айнатаси унга кучли босим у'тказиш мак,садида
эканини англаб етди..
.... Холида у'йланиб, у'йланиб охири болаларини олиб Комилжон чак,ирган уйга ку'чиб у'тишди.. Буни эшитган амалдор ота янада г'азаб отига минди..
"Мен Комилни уйга к,айтариш тараддудида бу'лсаму, бу нодон к,из уни уйига ку'чиб у'тса."..
.... Ота зудлик билан Холидани хузурига чорлади ва деди:.. "сен уйингдан бир к,адам хам жилмай у'тирасан. Мен Комилни уйга к,айтараман"..
.... Холида отасини гапига к,арши чик,а олмади.. Уйига к,айтиб келди. Комилжон
энди кундузлари хаммоллик ва кечалари к,оровуллик к,ила бошлади. Комилжон шундек к,илиб кун ку'риб хаёт кечира бошлади..
.... Комилни хаммоллик ва к,оровуллик ортидан топган пули беминнат ва халол пуллигидан у'зида йу'к, хурсанд бу'лар эди.


ва хадислардан, бу хаёт у'ткинчи ва яхшилик к,илиш хак,идан гап
бошлади..
...Гап су'нггида Гулсарани икки боласи отасиз етим ва у'зи бева к,олганлиги, Аллох учун рози бу'лса Гулсарани бахтли к,илишини ва икки оиласини бир хил ку'риши хак,ида гапирди...
....Комилжон у'зи билмаган холида ари уясига чу'п тик,к,анини ва аёлини хак,ик,ий калби тубида нима гаплар ётганини эшитиб, к,улок,ларига ишонмас эди.
Комилжон аёли Холидани ог'зидан чик,аётган гапларга ишонгиси келмас эди:..
"ха... одам бу'либ к,олдингизда... менга уйланганингизда юрардингиз итни кетинги оёг'и бу'либ... дадам одам к,илиб к,у'йдида, энди к,утирган итдек эгасини к,опиб, мени устимга хотин олмок,чимисиз.?..
. чучварани хом санапсиз. Мени у'лдиринг, ана кейин уйланаверинг.
Сиз у'зингизни ким эканингизни унутдингиз чог'и... Сиз фалончини куёвисиз.. Дадам мени ку'з ёшимга индамей к,араб туради десангиз бекорларни уйлапсиз..
Дадам у'тир деса у'тирасиз... тур
десалар турасиз."..
.... Комилжон гуёки ер билан яксон бу'лган хеч кимдек эди. К,алби, у'злиги йу'к, бу'шлик, инсон каби хисоблади у'зини.. Нахот 10 йилдан ошик, бир ёстик,к,а бош к,у'йган инсоним мени "хеч ким" санамаса..
.... Комилжонни тирналган к,албидан к,он
ок,арди. Холида тинмасдан жавраб у ярага туз сепарди. Комилжонни ку'з у'нгидан
10 йилдан ортик, кечирган умри... болалари... к,илган мехнатлари у'тарди..
.... у Холидага мик, этмади... Фак,ат маъноли ку'злари билан бок,арди, к,албида хаёт лентасини бир~бир у'тказар эди... Комилжон костюмини елкасига ташлаб олисларга, ку'з ку'риб, к,улок, эшитмас жойларга кетгиси келди.
Уни хаёлидан Гулсара буткул унут бу'лган ва у'зини "хеч кимсизлигига" хайрону лол эди..
.... Нахот 10 йилдан ортик, к,илган мехнатларим.... кечалари уйкусиз, сахар тонглаб улгуржи бозорларда к,илган савдоларим, халол мехнатим барчаси ог'зи полвон фалончи к,айнатам хизмати бу'лса.?..
.... Одамлар хам Холида у'йлаган нарсаларни у'йлармикан~а.?...
Комилжон мижжа к,ок,мади.. Уни бу уйда ушлаб турган нарса уни уч фарзанди эди..
.... Комилжон уч~ту'рт кунгача жонсиз танадек юрди.. У аввал бошида Холидага уйланиб хато к,илганини англаб етди, аммо так,дир... ношукрлик деган нарсалар уни ундек хаёллардан к,айтарарди..
.... Эндиликда нима к,илиш керак.?.. Комилжон аста аклини йиг'иб, тиник, фикрлай бошлади.. Умримни охиригача топганим фалончиники бу'лганидан ку'ра барчасини нолдан бошлаб бошк,ача яшайман..
.... "Холида... сен дод~фарёд десанг хам Гулсарага уйланаман. Сен отамни мулки деган нарсаларингдан бугундан фойдаланмайман.. Уччала фарзанд меники, сизларни ташлаб к,у'ймайман."..
.... Холида жазавага туша бошлади. Дадасига зудлик билан к,у'нгирок, к,илди.
Дадаси кечга ишдан су'нг Холидани уйига келишини айтди..
Ха Комилжон чиндан хам жуда катта куч томон к,арши к,адам к,у'йган эди..
.... Комилжонга Холида ширин су'злар билан, ку'з ёшлар билан тушунтирса, уйланмаслигини илтимос к,илганда балки Комилжон бошк,ача йу'л тутармиди.?...
..... Аммо Холида эркак кишини эрлик г'урури... ори.... хамияти топталганда жуда к,удратли синмас кучга эга булишлигини билмас эди.. Холида гуёки ёш боладек отасини ишдан к,айтишда уйига киришини ва Комилжонни таъзирини
бериб к,у'йишини ховлик,иб кутар эди.. Комилжонга энди гуёки хаммаси барибирдек эди..
.... Амалдор ота данг'иллама ховлига салобат ту'киб кириб келди. Комилжон ва Холида уларни яхши кутиб олдилар.. Салом аликдан су'нг амалдор к,айната гап бошлади:..
.... "ха куёв ту'ра.!.. ку'нгиллари бошк,ани тусаб к,олдими.?.. к,орнингиз ту'йиб, босар тусарингизни билмай к,олдингизми.?"..
К,айнота к,уюшк,ондан чик,а бошлади.. К,изини олдида эркакларга хос су'кишни кусаган ота к,изига деди:..
...."Холида сен бизни ёлг'из к,олдир. Биз К,омилжон билан эркакча гаплашамиз"..
Холида аста эшикни ташк,аридан ёпти..
...."хой эркак... мен сизни тушунаман.. хар кун бир хил овкат жонингга тегади..


.... "ажрашган эркаклар у'зларига ёш к,изларни хотинликка к,идиришади... ёки ёши у'тиб к,олган эркаклар бу'лса хам у'тириб к,олган ёки фарзанди йук, аёлларни хотинликка олишади... сизни кайнисинглингиз икки боласи билан кимга керак.?.." фак,ат шу жавобларни олишарди..
.... "оббоо... бахти очилиб кета к,олса яхши бу'лардия... у'заро гаплашар эдилар келинлар"..
.... Нахотки, Гулсара хеч кимга ёмонлик к,илмасаю... уни барча ёмон ку'раверса... уни отасиз к,олган икки фарзандини егани, ичгани, кийгани у'з як,инларига хам ёмон ку'ринаверса..
.... энди Гулсара у'з уйида хам бегонадек эди. Бир гап очилишидан, келинлар
акаси билан уларни деб жанжаллашишидан юраги беза бошлади..
Гулсара ширинсу'з, ок,ила, сабрли аёл бу'лгани учун бу ишларни барчасини ичига ютар ва доимо хеч нарса бу'лмагандек табассумда юрар эди...
.... Кунларнинг бирида акасини ду'стлари мехмондорчиликка ташриф буюрдилар.. Акасининг ду'стларидан бири Гулсарани ку'риб к,олади ва бирок, уни ишк,и Гулсарага тушиб к,олади. Гулсара ок,ила сабрли аёл бу'лиши билан гу'зал чехрали аёл эди..
.... Акани ду'сти аста махалладан Гулсарани суриштира бошлади. Акани ду'сти Комилжонни у'з оиласи бор эди..
Комилжонни у'з савдо ду'кони ва шахарчада у'зига яраша обру'си бор эди..
....Комилжон Гулсарага уйланишга к,атъий к,арор к,илиш олдидан у'з аёлига айтишга журъат к,илди... К,айси бахтиёр аёл у'з бахтини, у'з хожасини Гулсарадек бахтсиз, бечора ва хаётда туртинган аёл
билан бу'лиша олади.?...
.... ким.? Комилжон Гулсарани бошидан кечирган хаётини к,исман суриштириб
билди.. Гулсарани сабрли, шукрли аёл эканига лол к,олган Комилжонни мехри унга нисбатан янада ошиб борди..
.... Комилжон дустига яъни Гулсарани акасига ог'из солди.. "ду'стим... биламан сен рози бу'лмаслигинг мумкин...
аммо синглингни бахтли к,илишга харакат к,иламан... икки фарзандини у'з фарзандларимдек ку'раман, сенга су'з бераман" деди..
.... Гулсарани акаси таажубланиб деди:.. "ахир у'зингни оиланг ва уч фарзандинг борку..??... уларчи.??."
.... "ду'стим жахлинг чик,масин... мен Гулсарани иккинчи хотинликка су'раяпман.".
.... "ха... шунча синовларга бардош к,илган синглимни бошига хали кундошлик балосини соламан дегин, у'рток,"... бироз жахли чик,ди акани..
.... "мусулмонмиз... икки, уч хотинлик айбмас ду'ст... энг асосийси мен синглингни бахтли к,илсам ва икки боласига оталик к,илсам бу'лганида"..
.... "шу гапларингни аёлинг ва шахарни казоси бу'лган к,айнатанг ёнида
айтолармикансан Комил.?.. мен нима бу'лишини тасаввур к,иляпман... аммо сен йу'к,... мен тасаввур к,илган нарсани сен хам у'йлаганингда асло бундек демасдинг"..
.... Комил деди:.. "ду'ст... мен ота онамни к,истови билан фалончини к,изига уйланишга мажбур бу'лганман.. Менга улар хозиргача бир буюмдек к,арашади.. Мен хам хак,ик,ий эркаклардек аёлим билан бахтиёр яшашни, унга буюрук бера олишни хохлайман.
.... Оиламга мени номим ва пулим керак холос. Сен билмайсанда мени к,албимдаги кечинмаларимни. Эркакман доимо ишим зу'р ва хаётда бахтиёрдек юраман.. Аслида эса." деди чук,ур изтиробли ху'рсиниш билан...
.... Комилжонни хаётига хавас к,илиб юрган ду'сти бу су'зларни эшитиб, хайрон к,олди.. Узок, у'йланиб деди:..
.... "ду'стим сен сик,илма... яхшиликка умид к,иламиз... аммо сенга синглимни
узатсак анча мунча к,аршиликка учрайсизлар... бардошларинг
етармикан.?"..
.... "мен икки оиламни хам ташламайман.. мени хам хаётда гу'зал яшашга одамдек бахтли яшашга хак,к,им борку.. мен у'з хаётим ва Гулсара билан бу'ладиган бахтли турмушим учун хаммасига чидайман.. менга ишонасанми.?"..
.... "ха сенга ишонаман, ду'стим... мен сени яхши биламан... болалигимдан биламан"...
.... Комилжон ду'стини розилигини олиб, энди энг катта к,аршиликлар томон к,адам босмок,к,а чог'ланди.. Ха у к,аршилик гу'ёки хаёт мамот к,аршилигидек эди..
.. Комилжон кечки овк,атдан сунг аёлини ёнига чак,ирди.... ва аста су'з бошлади... Гапни аввал узок,лардан К,уръон ояти


.... "Худо ку'рсатмасин мани куёвим вафот этса агар, мен к,изим ва набираларимни бир кун хам сиг'инди к,илиб бировни
уйига к,у'йиб к,у'ймастим"
деб бири айтса...
.... "ха, к,изи ва набираларига мехри йу'к, оналар хам борда" дерди иккинчиси...
Бу су'злар Гулсарани онасига к,анчалар ог'ир ботмасин, жим у'тирар эди..
.... К,алби тилка пора бу'лган она у'йлар эди:... "нахотки мени к,изим шундек аёллар фарзанди билан чик,ишиб, бир хонадонда яшаяпти.. Демак, к,изимни ва набираларимни овсинлари ёмон
ку'радики....гап менгача теккизилди"..
.... она к,изини кечираётган кунини, яшаётган турмушини тахмин к,илди.. Токи бунгача Гулсара доимо онасига табассум билан "хаммаси яхши" дер эдида..
.... Гулсарани онаси уйга к,айтгач бор гапни ва у'йлаётган фикрларини Гулсарани отасига айтди.. Иккиси хам узок, сукутда у'тирдилар ва Гулсарани уйга келишини кутишга к,арор к,илдилар..
.... Гулсара болалари билан ота онасини йу'к,лаб келди. Доимгидек табассум ва шукрда эди.. Улар анча сухбатларидан су'нг она гап бошлади..
.... "к,изим, биламан... сен у'та сабрли ва шукрли к,изимсан. Фак,ат ту'г'рисини айт..
Овсинларинг сени ва болаларингни ёмон ку'риб чик,иштиришмайди... сени
камситишади, шундекми.?"..
.... Гулсара деди:... "онажон... бу гапларни асло фойдаси йу'к,~ку... нима кераги бор кимнидур ёмон деб айтишни... нима бу'лса
хам болаларим туг'илиб у'сган уй.."..
.... "сенчи.?.... сен..?... хали 30 ёшни коралаб бир умр сочинг супурги, к,у'линг касов бу'либ... илонни захрини ялаган овсинларингга хизматкор бу'либ у'тиб кетмок,чимисан...?... асло.. асло... биз сени бундек к,олдира олмаймиз."..деди жон куйдириб она..
.... бу сухбатни эшитиб у'тирган ота деди:.. "к,изим... биз сени к,ийналиб яшашингга к,араб тура олмаймиз.. сен хам онасан... фарзандингни бир кун ку'зидан ёш ок,ишига хотиржам к,араб у'тирасанми.?"..
.... ота ва онаси хаммасини чиройли тарзда к,илиб, Гулсарани ва икки фарзандини уйига ку'чириб келишга к,арор к,илишти..
.... Гулсара деди:.. "онажон... бу жойда акаларим ва келинойимлар нима дейишади..?.. бизни деб, уларни ширин турмуши аччик,лашсачи.?."
.... "нега аччик, бу'лади... сен бу ёг'идан хавотир олма" деди отаси..
Албатта бу хабар Гулсарани овсинларини хурсанд к,илди.... аммо келинаяларини кайфиятини бузди...
Ха Гулсара айтганидек... "гу'ё энди у, икки фарзанди билан хар каерда ошик,чадек эди"..
Гулсарани икки фарзанди билан овсинлари хурсанд бу'либ, к,айнанаси ку'зида ёши билан кузатиб к,олдилар.. Гулсара у'зи туг'илиб у'сган уйига юк машинасидан юкларини туширар экан... Акбар билан у'тган бахтли турмушини эслар, аччик, ку'з ёшларини беркитишга уринар эди..
.... Гулсара хам барча к,излар к,атори онасини уйига фак,ат мехмонга келишини ният к,илиб, бу уйни тарк этган эди. Акбар билан жудаям бахтли турмуш кечирган эди.. Гулсарага у кунлар фак,ат ширин хотира бу'либ к,олганига ишонгиси келмасди.. аммо...
.... Гулсара икки фарзанди билан ота онасиникида тинчликда яшай бошлади.. Аммо тинчлик узок,к,а чу'зилмади.. Гулсарани онаси отасиз к,олган набираларга яхши гапирса хам, у бу нарсани илинса хам, келинлар "кайнанамиз болаларни айиряпти... к,изини болаларини бизни болаларимиздан аъло ку'ряпти" деган хар хил бу'лмаг'ур гапларни эрларини к,улог'ига к,уя бошлашди..
.... энди келинлар Гулсара ва уни икки боласидан к,андек к,утилиш йу'лини излай бошлашди.. Гулсара сабрли ва мехнаткаш аёл бу'лгани учун уй ишларини мехр билан бажарар эди..
.... Уйда ку'п холларда болалар туполони ва жанжалларидан келишмовчиликлар бошланар эди.. "ой туг'саям, кун туг'саям кайнисингилгами? ... уни болаларигами.?." деган су'злар акаларни хар кун эшитадиган гапига айланди..
.... келинлар келишиб, "Гулсарани эрга берворсак к,утиламиз, фак,ат болалари билан хотинликка оладиган одам бу'лсин" деб, ими жимида махаллани аёлларига овоза к,илишти..

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.