#кун_ҳадиси
Абдуллоҳ ибн Масъуд, розияллоҳу анҳу вафотларидан сал олдин хасталаниб қолдилар. Беморни кўришга келган Усмон розияллоҳу анҳу ундан сўрадилар:
— Сени нима безовта қиляпти?
— Гуноҳларим.
— Кўнглинг нимани тусаётир?
— Раббимнинг раҳматини.
— Сенга бир табиб чақирайми?
— Аслида мени касал қилган Табибдир.
— Сенга бироз маош ёздиришимга рухсат берасанми?
— Маошга эҳтиёжим йўқ.
— Ҳеч бўлмаса, кейин қизларингга бериладику!
Шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу:
— Сен қизларимни камбағалликдан қийналишади деб хавотирдамисан? Мен уларга ҳар кеча Воқеа сурасини ўқишни тайинлаганман. Зеро, Пайғамбаримизнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам: “
Ҳар оқшом Воқеа сурасини ўқиган киши, зинҳор қашшоқликка учрамайди”, деб марҳамат қилганларини эшитган эдим, - деди".
🚀
@muminauz