SIZ BIZGA KERAKSIZ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


www.muslim.uz сайти таркибида жисмоний имконияти чекланган инсонлар учун расмий диний-маърифий телеграм канали фаолият юритилади.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Muslim.uz dan repost
#Рамазон_тақвими
4️⃣ КУН. 4 МАРТ

📍 Тошкент вақти билан

🕰 САҲАРЛИК / 5:35

🤲 САҲАРЛИК ДУОСИ
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

💬Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ буюкдир.

⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️

🕰 ИФТОРЛИК / 18:20

🤲 ИФТОРЛИК ДУОСИ
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.


💬Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

“Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний”
(Аллоҳим, албатта, Сен кечирувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин)


#taqvim #2025 #toshkent #ramazon  

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


arabic.uz (hikmatlar) dan repost
12530. “Мўмин ва мўминаларни уларнинг олдиларида ва ўнг тарафларида нурлари ҳаракат қилаётган ҳолда кўрган Кунингда...”, Ҳадид сураси, 12-оят.

Бугунги машаққатингиз, меҳнатингиз ва амалингиз эртага олдингизни ёритиб борувчи нур бўлади. Шунингдек, иймонингизни миқдорига кўра у зиёдалашиб боради...

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Muslim.uz dan repost
#kun_hikmati
🌱КИМ ВАФОТИДАН СЎНГ АМАЛИ ТЎХТАМАСЛИГИНИ ХОҲЛАСА

Имом Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Ким вафот этганидан кейин ҳам (савобли) амаллари тўхтаб қолмаслигини истаса, илм тарқатсин (таълим берсин)"


☝️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Одам боласи вафот этганда, унинг амали кесилади. Фақат уч нарсадан: садақаи жориядан, фойдали илмдан ва унинг ҳаққига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанддан кесилмайди", дедилар (Имом Термизий ривояти).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Muslimaat.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қор ёққан кун...

Қандайин сўз топай тасвирлаш учун
Майсалар рангини қор ёққан куни,
Қордан чиқиб турган майсалар учин,
Юлдузлар совуқдан музлаган тунни.

@Muslimaatuz


Namoz vaqti dan repost
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
03.Mart.25y. 03.RAMAZON.1446y
Dushanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!
                                                   
05:37  TONG Saharlik tugashi.

06:05  BOMDOD.

06:55  QUYOSH.

12:40  PESHIN.

16:31  ASR.

18:19  SHOM   Iftorlik vaqti.

19:32 XUFTON. (Kirish vaqti)

20:30 XUFTON jamoat namozi va ketidan TAROVEH namozi.


Masjidlarda jamoat namoziga takbir turli xil vaqtlarda tushiriladi.

  @Namoz_vaqti


arabic.uz (hikmatlar) dan repost
12528. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида енгил амал бўлишига қарамасдан ажрининг улуғлигида Аллоҳнинг зикрига тенг келадигани йўқдир.

1. Субҳааналлоҳ – 100 марта айтилади. Ушбуни айтувчига 1000 та ҳасанот битиб, ундан 1000 та гуноҳи ўчирилади.

2. Алҳамдулиллаҳ - ададсиз, хоҳлаганча айтиш мумкин. У “тарозуни тўлдиради”. (ҳадисга ишора)

3. Субҳааналлоҳи валҳамдулиллаҳ – ададсиз, хоҳлаганча. “Ер билан осмоннинг ўртасини тўлдиради”. (ҳадисга ишора)

4. Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи - 100 марта. Гуноҳлар ўчирилади. Қиёмат кунида ҳеч ким ундан афзали билан кела олмайди, илло шу билан.

5. Субҳааналлоҳи вабиҳамдиҳи, субҳааналлоҳил ъазийм - ададсиз, хоҳлаганча. “Мезонда оғир, Раҳмонга суюкли” лафзлар. (ҳадисга ишора)

6. Субҳааналлоҳи, валҳамдулиллаҳи, ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи - ададсиз, хоҳлаганча. Бу Аллоҳга суюкли каломлар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга суюкли каломлар. Улар хайрли каломлар ва “баақиятус солиҳаат” – боқий қолувчи солиҳ амаллардир.

7. Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр – 100 марта. Ушбу дуони ўқиш 10 қул озод қилишга тенгдир, унга 100 та ҳасана ёзилади, ундан 100 та ёмонлик ўчирилади, Шайтондан ҳимоя, қўрғон бўлади. (10 та айтиш эса 4 та қул озод қилганга тенг бўлади).

8. Бисмиллаҳи, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи - ададсиз, хоҳлаганча. Ҳар қандай ишга киришганда ўқилади, хоссатан қийинчилик бўлганда.

9. Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳ - ададсиз, хоҳлаганча. Хатоларига каффорот бўлади.

10. Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад, камаа соллайта ъалаа Иброҳийма ва ъалаа оли Иброҳийма иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад, камаа барокта ъалаа Иброҳийма ва ъалаа оли Иброҳийма иннака ҳамийдум мажийд - ададсиз, хоҳлаганча.
Ҳар бир ўқилганда ўқиганнинг ўнта хатоси ўчирилади, ўнта даражаси кўтарилади, Аллоҳ унга ўнта саловот йўллайди. Шунингдек, ушбу саловоти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўрсатилади.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Рамазонда фарзга тенг нафл намозлар
Рамазонда фарзга тенг нафл намозлар
Рамазон ойи – ибодатлар ажри бир неча баробарга ошадиган муборак ойдир. Бу ойда фарз намозлар билан бирга нафл намозларни ҳам кўпроқ ўқиш тавсия этилади. Чунки нафл намозлар Аллоҳга яқинлашиш, гуноҳлардан покланиш ва савоб йиғиш имкониятидир. Қуйида Рамазонда ўқиш мумкин бўлган нафл намозлар, уларнинг Тошкент вақти билан ўқилиш соатлари ва фазилатлари ҳақида маълумот берамиз.

1. Таровеҳ намози
Вақти: Хуфтондан кейин (Тошкентда тахминан 21:30–23:00 оралиғида) Ракаатлари: 20 ракаат суннат-муаккада Фазилати: Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) "Кимки имон билан ва савоб умидида таровеҳ намозини ўқиса, унинг олдинги гуноҳлари мағфират қилинади" деганлар (Бухорий, Муслим). Бу намоз Қуръонни хатм қилиш учун ҳам жуда муҳимдир.

2. Зуҳо (Чошгоҳ) намози
Вақти: Қуёш чиқиб, 15-20 дақиқа ўтгандан кейиндан пешиндан бир соат олдингача (Тошкентда тахминан 07:45–11:30 оралиғида) Ракаатлари: 2, 4, 8, ёки 12 ракаат Фазилати: Ҳадисда келганки, ким чошгоҳ намозини доимий ўқиса, унинг гуноҳлари кечирилади ва ризқи кенгайишига сабаб бўлади (Имом Муслим ривояти).

3. Аввабин намози
Вақти: Шомдан кейин (Тошкентда тахминан 19:00–19:30 оралиғида) Ракаатлари: 6 ракаат Фазилати: Аввабин намози нафл ибодатларни севувчи инсонлар учун мукофотдир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бу намозни ўқишга тарғиб қилганлар ва савоби катта эканини айтганлар (Имом Термизий ривояти).

4. Таҳажжуд намози
Вақти: Хуфтондан кейин ухлаб, тонгдан аввал (Тошкентда тахминан 02:30–04:30 оралиғида) Ракаатлари: 2 ракаатдан 12 ракаатгача Фазилати: Аллоҳ таоло Қуръони Каримда "Таҳажжуд намози ўқигин, эҳтимолки, Роббинг сени мақтовга лойиқ даражага кўтарар" (Исро сураси, 79-оят) деган. Бу намоз қабул бўлиши эҳтимоли юқори бўлган дуолар вақтидир.

5. Ҳожат намози
Вақти: Ҳар қандай вақтда ўқиш мумкин, лекин таҳажжуд вақти афзал (Тошкентда 02:30–04:30) Ракаатлари: 2, 4 ёки 12 ракаат Фазилати: Кимки бирор мушкул иши бўлса, ҳожат намозини ўқиб, Аллоҳдан сўраса, дуоси ижобат бўлади (Имом Термизий ривояти).

6. Ихлос намози
Вақти: Ҳар қандай вақтда (нафл намозларни ўқиш макруҳ бўлган вақтлардан ташқари) Ракаатлари: 2 ракаат, ҳар ракаатда "Ихлос" сураси 10 марта ўқилади Фазилати: Ҳадисда айтилганки, ким бу намозни ўқиса, унга жаннатда бир қаср қурилади (Табароний ривояти).

Жой ёки вақт билан боғлиқ нафл намозлар

1. Масжид ҳаққи намози
Вақти: Масжидга кирган заҳоти (нафл намозни ўқиш макруҳ бўлган вақтлардан ташқари) Ракаатлари: 2 ракаат Фазилати: Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) "Кимки масжидга кирса, ўтиришдан олдин икки ракаат намоз ўқисин" деганлар (Имом Бухорий ривояти). Бу намоз масжидга ҳурмат белгиси ва ибодат учун тайёргарликдир.

2. Таҳийятул вуду намози
Вақти: Ҳар гал таҳорат олгандан кейин (нафл намозни ўқиш макруҳ бўлган вақтлардан ташқари) Ракаатлари: 2 ракаат Фазилати: Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) таҳоратдан кейин икки ракаат намоз ўқишни одат қилганлар ва бу намоз гуноҳларни ювишга сабаб бўлишини айтганлар (Имом Муслим ривояти).

3. Истихора намози
Вақти: Ҳар қандай муҳим ишда қарор қабул қилишдан олдин, ухлашдан аввал (нафл намозни ўқиш макруҳ бўлган вақтлардан ташқари) Ракаатлари: 2 ракаат Фазилати: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Истихорани ҳаётдаги ҳар бир муҳим қарордан олдин қилишни тавсия этганлар. Бу намоз Аллоҳдан ҳидоят сўраш ва дуонинг ижобати учун муҳимдир (Имом Бухорий ривояти).

Хулоса
Рамазон ойида нафл намозларни кўпроқ ўқиш савоб ва фазилатни оширади. Бу ибодатлар нафақат гуноҳларни ювиш, балки қалб поклигига ва Аллоҳга яқинлашишга сабаб бўлади. Шунингдек, масжидга кирганда, таҳоратдан кейин ва қарор қабул қилиш олдидан ўқиладиган нафл намозлар ҳам катта аҳамиятга эга. Шундай экан, ушбу муборак ойда вақтни ғанимат билиб, ҳар бир фарзга тенг бўлган нафл намозлар билан ибодатимизни янада мустаҳкамлайлик!


Muslim.uz dan repost
#Рамазон_тақвими
3️⃣ КУН. 3 МАРТ

📍 Тошкент вақти билан

🕰 САҲАРЛИК / 5:37

🤲 САҲАРЛИК ДУОСИ
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

💬Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ буюкдир.

⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️

🕰 ИФТОРЛИК / 18:19

🤲 ИФТОРЛИК ДУОСИ
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.


💬Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

“Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний”
(Аллоҳим, албатта, Сен кечирувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин)


#taqvim #2025 #toshkent #ramazon  

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


arabic.uz (hikmatlar) dan repost
12527. (Ато этилган) уйланиш, никоҳ, мансаб, вазифалар, кўп мол-дунё ва бола-чақалар ёки шон-шуҳрат бандага бўлган Аллоҳнинг муҳаббатини англатмайди.
(Тарихда) Фиръавн, Қорунлардан кўра машҳурроғи бўлмаган. Аллоҳ таоло уларга мол-мулк ва султонлик ато қилган...
Хўш, Аллоҳ уларнинг яхши кўрганми?

Аллоҳ дунёни яхши кўрган ва кўрмаганига бераверади. Дин ва иймонни эса фақат яхши кўргани, севганига беради.

Шундай экан, Аллоҳга яқинлаш ва Унинг тақводор бандаларидан бўлгин.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube'


СОЛААТУН НАРИЯ ўқишнинг фазилати


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish

716 0 25 1 12

СОЛААТУН НАРИЯ ўқишнинг фазилати


SIZ BIZGA KERAKSIZ dan repost
Солаатун нария
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
اللّٰهُمَّ صَلِّ صَلَاةً كَامِلَةً وَسَلِّمْ سَلَامًا تَامًّا عَلٰى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ الَّذِى تَنْحَلُّ بِهِ الْعُقَدُ، وَتَنْفَرِجُ بِهِ الْكُرَبُ، وَتُقْضٰى بِهِ الْحَوَآئِجُ، وَتُنَالُ بِهِ الرَّغَائِبُ، وَحُسْنُ الْخَوَاتِمِ، وَيُسْتَسْقَى الْغَمَامُ بِوَجْهِهِ الْكَرِيْمِ، وَعَلٰى اٰلِهِ وَصَحْبِهِ فِي كُلِّ لَمْحَةٍ وَنَفَسٍ بِعَدَدِ كُلِّ مَعْلُوْمٍ لَّكَ
Аллоҳумма солли солаатан каамилатан, ва саллим салааман таамман ъалаа саййидинаа Муҳаммадиниллазий танҳаллу биҳил ъуқод, ва танфарижу биҳил куроб, ва туқзо биҳил ҳавааиж, ва тунаалу биҳир роғооиб ва ҳуснул ҳаваатим. Ва юстасқол ғомааму би важҳиҳил карийм ва ъалаа аалиҳий ва соҳбиҳий фий кулли ламҳатин ва нафасин би ъадади кулли маълуумил лак.
«Аллоҳим! Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал, тўлиқ салавот ва саломлар бўлсин. Аллоҳнинг фазли ва марҳамати билан, ўша салавот сабабли жумбоқлар ечилур, машаққатлар барҳам топур, ҳожатлар бароридан келур, рағбат қилинган нарсалар қўлга киритилур, яхши хотимага эришилур ҳамда булутлардан ёмғир ёғур. У зотнинг оилаларига ва саҳобаларига ҳам салавоту саломлар бўлсин».

Изоҳ: Уламоларнинг тажрибаларига кўра, ушбу салавотни яхши бир нарсани ният қилиб 4444 марта ўқилса, Аллоҳнинг изни билан мақсад ҳосил бўлиши умид қилинади.
Бизнинг юртларда бу салавотни кўпроқ бошга мусибат тушганда ўқиш йўлга қўйилган.
Наария – ёндирувчи олов деганидир. Салавотнинг бундай номланишига сабаб шуки, у ғам ва муаммоларни тезлик билан куйдириб ташлайди.


Muslim.uz dan repost
Савол: Рамазонда қайси зикрларни кўпроқ айтиш керак?

🚩Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рамазон – Қуръони карим нозил бўлган ой бўлгани учун, айнан Қуръони каримни бошқа ойларга нисбатан кўпроқ ўқиш тавсия қилинади. Зеро, Қуръони карим энг улуғ, энг афзал зикрдир. Бундан ташқари тасбиҳ (Субҳааналлоҳ), таҳлил (Лаа илааҳа иллаллоҳ), истиғфор (Астағфируллоҳ), ҳамд (Алҳамдулиллаҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш ҳам энг афзал зикрлар саналади. "Аллоҳ, Аллоҳ", деб юриш ҳам зикрнинг энг тилга осон кўринишидир. Валлоҳу аълам.

📕 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

#Рамазон_саволлари
#Рамазон2025

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


2 РАМАЗОН - 2 Март
ҳ 1446/м.2025 йил
Якшанба.

Саҳарлик - 5.38

Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ Буюкдир.

Ифторлик - 18.18.

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту. Фағфирли Я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.


Mumina.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Аёллар_фиқҳи

Рамазон ойида ҳайз кўрган аёл қандай йўл тутади?

💬Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси

🚀@muminauz🌺


Kun.uz | Расмий канал dan repost
Шавкат Мирзиёев Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади

Президент пок ниятлар ижобат бўладиган ушбу қутлуғ ойда жаҳоннинг турли минтақаларидаги уруш-жанжаллар, низо ва адоватлар барҳам топиб, бутун дунёда тинчлик, ўзаро ҳурмат, бағрикенглик ва ҳамкорлик барқарор бўлишини чин дилдан сўраб, дуолар қилишни тилади.

👉 https://kun.uz/kr/57736810

Kun.uz расмий канали


1 РАМАЗОН - 1 Март
ҳ 1446/м.2025 йил
Шанба.

Саҳарлик - 5.40

Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ Буюкдир.

Ифторлик - 18.17.

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту. Фағфирли Я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.