Сирдарё садоси dan repost
☄️⚠️ "Эски бозор"даги рейд: "Озиқ-овқат хавфсизлиги" таъминланмоқда
Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан "Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш" аҳоли ўртасидаюқумли касалликларни олдини олиш мақсадида "Эски деҳқон бозорида" ўрганиш олиб борилди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бугунги кунда бозор атрофида 436 та тадбиркорлик субъектлари рўйхатга олинди. Соҳа ходимлари томонидан берилган тавсияларга асосан, 11 нафар умумий овқатланиш шахобча тадбиркорлари ўз ташаббуси билан иш фаолияти вақтинча тўхтатиб, таъмирлаш охлаш ва бўяш ишларини олиб бормоқда. 12 та умумий овқатланиш шохобчаларида мукаммал тозалаш ва ювиш ҳамда зарарсизлантириш ишлари олиб борилди.
Эски деҳқон бозорида фаолият юритаётган 92 нафар озиқ-овқат савдоси билан шуғулланувчи савдо дўконларида, 23 та умумий овқатланиш шохобчаларида ва 10 та қассобхоналарнинг санитария гигиена ҳолатини яхшилаш бўйича 294 та тавсия хатлар берилди. Ўрганиш давомида бозор ҳудудида қўлбола уй шароитида ёпилган, сифати кафолатланмаган 219 литр тузлама ва консерва банкалар маҳсулотлар эгаси иштирокида тўкиб ташлаш йўли билан йўқ қилинди. Бундан ташқари санитария гигиена қоидаларини қўпол равишда бузган 5 нафар сотувчиларга нисбатан 9 325 000 сўм миқдорида жарима қўлланилди👇
Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️