Ижтимоий ҳимоя соҳаси инфратузилмаси янада ривожланмоқда🖋 Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 28 сентябрдаги “Аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-319-сонли қарорига кўра, дастлаб Гулистон шаҳри ва Ховос туманида тажриба тариқасида танлаб олиниб, янги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари қурилиб
фойдаланишга топширилган бўлса, айни вақтда вилоятнинг яна 4 та ҳудуди — Янгиер шаҳар, Гулистон, Сайхунобод ва Боёвут туманларида «Инсон» маркази учун ажратилган биноларини таъмирлаш ишлари жадал олиб борилмоқда.
↗️ Ўтган 2023-2024 йиллар давомида бошқарма ва 5 та ҳудуддаги Инсон марказлари биносида жами 3 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди. Мазкур объектларда ногиронлиги бўлган шахслар учун зарур барча шарт-шароитлар яратилган.
👫 Бундан ташқари, Сирдарё туманида жойлашган алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган болалар учун ёрдамчи 71-сонли мактаб-интернатида ҳам реконструкция ишлари бормоқда. Бу ерда 2 қаватли янги ўқув биноси, ота-оналар биноси, тадбирлар ўтказиш учун алоҳида бино, ташқи ҳожатхона, фаввора, футбол ва теннис майдонлари, ётоқхона, ошхона, меҳнат ва ювиниш хоналаридан тортиб, махсус таълим беришгача барча йўналишларда барча замонавий имкониятларни тақдим этиш мақсад қилинган.
Sirdaryo.uz |
Telegram |
Facebook |
Instagram