Bektosh Khatamov dan repost
Олмага тушган қурт.
Бизнесда жамоа қуриш жуда мураккаб ва тугамайдиган жараён ҳисобланади ва ўзи бизнеснинг энг қийин қисми ҳам ҳисобланади, шунинг учун бу жараёнга етарлича жиддий ёндашиш керак.
Тугамайдиган жараён деганимнинг сабаби шундаки, жамоани қуриб қўйиб энди бўлди ўзи ишлайверади десангиз, катта хато қиласиз, чунки уни энди сақлаб қолиш жуда муҳим.
Айнан иккинчи жараёнда жамоада худди олмага тушган қуртдек жамоани издан чиқарадиганлар, қайсидир маънода жамоани ичдан емирадиганлар пайдо бўлади.
Ақлли раҳбарнинг вазифаси айнан шу жараёнда жамоани ҳар хил қуртлардан тозалаб туриш ҳисобланади.
Кимлар жамоадан қолдириш мумкин эмас?
Жамоадан чиқариб ташлаш қарорини қабул қилишда эътиборли бўлиш керак, чунки бундай қарор жамоанинг умумий муваффақияти ва руҳиятига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Қуйидагиларда шахсни жамоадан чиқариб ташлаш ҳолатларини кўриб чиқиш мумкин:
• Токсик ва салбий энергия тарқатадиганлар:
Бундай инсонлар мунтазам равишда жамоавий муҳитни бузади, ишонч ва ҳамкорликни камайтиради. Улар тарқатадиган салбий муносабат атрофдагиларга таъсир қилиб, жамоанинг умумий иш самарадорлигини пасайтириши мумкин. Бундай одамлар жамоани ичдан емиради, улар доимо раҳбардан, об-ҳаводан, қилаётган ишидан норози, улар ўзларини тенгсиз деб ҳисоблайдилар.
• Жавобгарликни бажаришда давомий муваффақиятсизлик:
Агар шахс ўз вазифаларини доимий равишда бажармаса, жамоа ишларининг барқарорлиги ва режалаштирилган мақсадларга эришишда жиддий муаммолар пайдо бўлиши эҳтимоли ортади.
• Жамоавий қадрият ва меъёрларга зид ҳаракатлар:
Жамоа аниқ белгилаган қадрият ва меъёрларга эга бўлиши керак. Агар шахс ушбу қоидаларга риоя қилмаса, у жамоанинг бирлиги ва ҳамжиҳатлигини бузиши мумкин.
• Ўзгаришларга мослаша олмаслик ва ўсишга интиламаслик:
Ҳар бир аъзонинг жамоа ривожланишида ўз ҳиссаси бўлиши керак. Агар шахс янги усул ва ечимларни қабул қилмаса ёки ўзини ривожлантиришга интиламаса, бу ҳолат жамоанинг инновацион қобилиятига тўсқинлик қилиши мумкин.
@bektoshkhatamov