Тери ости, мушаклар ораси ёки ёнбошга инъекция (укол) олиш рўзани бузадими?
Cавол: Тери ости, мушаклар ораси ёки ёнбошга инъекция (укол) олиш билан рўза бузиладими?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Замонамиздаги кўпчилик уламолар “Томирдан укол олиш рўзани бузади”, дейишган. Чунки томирдан юборилган дори қон томир орқали жавфга – одамнинг ички аъзоларига тарқалади. Бу эса шариатимиз бўйича рўзани бузилишига олиб келади. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “Рўзанинг очилиши баданга кирган нарса сабабидандир, бадандан чиққан нарса сабабидан эмас”, деганлар (Имом Абу Яъло ривояти).
Мушак(мускул)ка қилинган инъекция (укол) эса ундай эмас. Яъни игна орқали юборилган дори одамнинг ички органига етиб бормайди, балки мушак орқали таъсир қилади. Шунинг учун мушакдан қилинган инъекция рўзани бузмайди.
Шундай бўлса-да, баъзи уламолар эҳтиёт юзасидан мушак орқали қувват бўлувчи инъекциялардан тийилиб туриш кераклигини таъкидлайдилар. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.
@Sevaz_Masjidi