⚡️21 февраль - Халқаро она тили куни!
ОҒРИҚ
Қачон боғ бўласан, эй Она тилим,
Қачон тоғ бўласан, эй Она тилим?!
Ўттиз тўрт йилдирки, қалбингда бир дард,
Қачон соғ бўласан, эй Она тилим?!
Қуллик занжиридан қутул, озод бўл,
Қошғарий қошидан келиб фарёд бўл,
Бизга Навоийни эслат, имдод бўл,
Кўнглинг чоғ бўласан, эй Она тилим!
Бекатга айланмас "астановка"лар,
Эшитсам, кўнглимга оғриқ, оҳ келар,
Ўзлигинг айтолмай, тўлар ўпкалар,
Нечун доғ бўласан, эй Она тилим!?
Сен эй Фитратдан ҳам дарди кўпроғим,
Қодирий қўлида қолган титроғим,
Салкам юз йилдирки, ерда тупроғим,
Қачон моҳ бўласан, эй Она тилим?!
Ҳар сўзинг лутф этай, жонимга тўшаб,
Дардингдан оғринар юрагим қақшаб,
"Вақое"ни битган Бобурга ўхшаб,
Қачон шоҳ бўласан, эй Она тилим?!
Икки Ренессансга бўлгансан тилмоч,
Нодон кимсаларнинг ғафлатидан қоч,
Учинчи бор уйғот, элнинг кўзин оч,
Қадди тоғ бўласан, эй Она тилим!
Қачон боғ бўласан, эй Она тилим,
Нечун доғ бўласан, эй Она тилим?!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
ОҒРИҚ
Қачон боғ бўласан, эй Она тилим,
Қачон тоғ бўласан, эй Она тилим?!
Ўттиз тўрт йилдирки, қалбингда бир дард,
Қачон соғ бўласан, эй Она тилим?!
Қуллик занжиридан қутул, озод бўл,
Қошғарий қошидан келиб фарёд бўл,
Бизга Навоийни эслат, имдод бўл,
Кўнглинг чоғ бўласан, эй Она тилим!
Бекатга айланмас "астановка"лар,
Эшитсам, кўнглимга оғриқ, оҳ келар,
Ўзлигинг айтолмай, тўлар ўпкалар,
Нечун доғ бўласан, эй Она тилим!?
Сен эй Фитратдан ҳам дарди кўпроғим,
Қодирий қўлида қолган титроғим,
Салкам юз йилдирки, ерда тупроғим,
Қачон моҳ бўласан, эй Она тилим?!
Ҳар сўзинг лутф этай, жонимга тўшаб,
Дардингдан оғринар юрагим қақшаб,
"Вақое"ни битган Бобурга ўхшаб,
Қачон шоҳ бўласан, эй Она тилим?!
Икки Ренессансга бўлгансан тилмоч,
Нодон кимсаларнинг ғафлатидан қоч,
Учинчи бор уйғот, элнинг кўзин оч,
Қадди тоғ бўласан, эй Она тилим!
Қачон боғ бўласан, эй Она тилим,
Нечун доғ бўласан, эй Она тилим?!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77