#КЕЧКИ_МУТОЛАА
#НАСТАРИН_ҲИДИ
МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ (Саида ҚОРАБОЕВА)
#70
Диванда пишиллаб ухлаётган икки норасидамни Ўзинг неъмат қилиб бердинг! Болаларимнинг оғзини тўлдириб “Дадам” дейишлари учун яшашим лозим. Ўзим ҳам баралла “Оилам” деб гапиришим учун турмуш кечирмоғим керак!
“Сув бир лойқаланиб, тинади!” дейишади. Аммо бизнинг сувимиз жуда кўп лойқаланмоқда. Қачон тинаркан, Парвардигорим, бу ёғи Ўзингга аён!
Илоҳим, Ўзинг иккимизга ҳам инсоф, кўнглимизга кенглик, ақлу фикратимизга тиниқлик, қалбимизга ҳаловату хотиржамлик, турмушимизга енгиллик, ҳаётимизга эса гўзаллик бер! Ўзинг Буюксан, Аллоҳим!
2008 йил... апрель
Битта гугурт донаси билан биргина шамни, газни ва ҳатто алангаси осмонни тутадиган гулханни ҳам ёқиш мумкин. Аммо гугурт чўпини ёқилган заҳоти пуфлаб ўчириш ҳам ҳеч гап эмас, ахир... Нега одам боласи арзимас нарса учун ҳам гулхан ёқишни истаркан-а?
Яратганим, Ўзингга шукр!
Бир зумда орадан шунча вақт ўтиб кетибди. Ўтган ойлар ҳаётимни зулматга айлантира оладиган ҳодисаларга тўла бўлди. Балки, ҳаммасига чидаб яшашим керакдир... Аммо бир савол тинчлик бермаяпти: Қачонгача?
Кундан кунга турмушимиз деворлари дарз кетаётган иморатга ўхшаб бормоқда. Тўғрироғи, шуни ҳис қилаяпман.
Қиз бола турмушга чиқаркан, куёв бўлмишнинг чинакам суянган тоғи, ишонган боғи, сирдоши, дардкаши, елкадоши бўлишини хоҳлайди. Худодан ҳам шуни сўрайди. Ҳар бир қиз шуни орзулайди. Бироқ... акси бўлса-чи?!
Унда ўша аёлнинг ҳолига вой!
Тўғри ароқхўр, нашаванд, зиқна, уронғич, сўконғич эрлар билан чидаб яшаётган аёллар қанча... Аммо уларнинг деярли ҳаммаси фарзандлари учун бу хўрликларга чидайди. Чунки у ОНА! Оналик шунақа фидойилик экан...
“Ҳеч кимга тоқатидан ортиғини буюрмаймиз!” дейилади Ҳадиси Қудсийда.
Аммо... менинг тоқат занжирларим тобора таранглашиб бормоқда. Узилишидан қўрқаман. Чунк мен ҳам ОНАман! Лекин эринг учун чинакам аёл, умр йўлидаги ҳамроҳ эмас, шунчаки туғиб берадиган хотин сифатида кераклигингни билсанг...
“Хотинимда кўнглим йўқ. совуқман. Эрлик вазифам боис, фарзандлар дунёга келган!” шу гапларни бошқа аёл эрингнинг тилидан гапирса, бошингга биров гурзи билан туширгандек бўларкан!
Эҳ, шу гапларни ҳам эшитиб яшаб юришим.... Даврон акамнинг гапирмаганига ишонгим келади. Бироқ вақт ўтмай, яна ғиди-ғидилар бошланади. Арзимаган майда-чуйдалар учун тунлари соат 2-3 гача ухламаслик, йиғи-сиғи, асаббузарликлар...
“БУ бир синов, Сабрия” дегим келади ўзимга ўзим. Аммо у эркак учун мен жуфтиҳалолманку...
Беш йиллик умрим давомида рафиқа сифатида бахтли кунларим кам бўлди. Кўп нарсага афсус қиламан!
Охирги пайтларда муносабатларимиз иплари янада таранглашган.
Сабрим ва кучим қачонгача етади, билмайман!
ДАВОМИ БОР
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi