Safoyev Fikri ️


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Билимнинг чегараси бор,
Аҳмоқлик эса чек-чегарасиздир!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


“МАХСУС ХИЗМАТ ВАКИЛИ ДАВЛАТНИ ҚАНДАЙ БОШҚАРАДИ?”
Мен Президент бўлишим мумкин эди. Аммо, ҳақиқат шундан иборатки, махсус хизмат вакили мамлактни қулатиб, вайрон қилиб ва ватандошлари бошига террор балосини солмасдан туриб мамлакатни бошқара олмаслигини тушуниб етгандим.
***
Глобал фитна шу қадар даҳшатли ва қабиҳки одам боласи унинг қаршисида мутлақо ожиз қолиб, унга на ишонади ва на ишонгиси келади.
Джон Эдгар Гувер (1895-1972), 48 йил АҚШ ФБР (Федерал тергов бюроси) директори лавозимида ишлаган.
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri


“БОШҚАЛАРНИНГ ЙЎЛИ РАВОН БЎЛИШИ УЧУН”
Қоронғулик бағрида қўлига чироқ тутиб йўл бошлаб бораётган одам унинг ортидан келаётганларга қараганда кўпроқ қоқилади.
Жан Поль Рихтер
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri


“ОДАМНИНГ ОДАМДАН ФАРҚИ”
Шундай одамлар борки улар билан мулоқот қилиб, зериккандан бўғилиб кетамиз, яъни - вақтимизни беҳудага ўтказамиз, шундай одамлар борки улар билан суҳбатлашганда вақт қандай ўтганлигини сезмай қоламиз, яъни – вақт туйғусини йўқотамиз.
Рус тилидан таржима қилинди.

Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri


“ҚАДРИНГГА ЕТМАГАННИ ҚАДРЛАМА”
«Сен доимо мулоқотда бўлиш ва тез-тез кўришиб туришни истаган ҳар бир одам сени ўз ҳаётида кўраверишни истамаслиги мумкин. Шу боис сени бору йўқлигингга бефарқ ва мутлақо қизиқмаган инсонни кўнглини топиш ва унга илтифот кўрсатишга кучингни, умрингни сарф этма. Сен қандай инсон бўлсанг шу тарзда қабул қиладиган, ҳаётида иштирокингни қадрига етадиган одамларга эътибор қарат. Сенга ўзаро ҳурмат ва эътиборли муносабатингга худди шу тарзда жавоб бермаган кимсага вақт ва кучингни буҳуда сарфлама – чунки умримиз жуда қисқа. Сени қадрингга етадиган, ўзингни аҳамиятга эга инсон сифатида ҳис эттирадиган ва ҳар қадамда сени қўллаб-қувватлайдиган одамлар даврасида бўл”.
Роберт Де Ниро, америкали актёр ва кинорежиссёр
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri


Iqbol olami dan repost
Аллоҳ ягона, лекин ҳар бошнинг ўз  арши, ҳар хаёлнинг ўз ўлчовлари бор.


“ҲЕЧ КИМ ФАРИШТА ЭМАС – АММО АДОЛАТЛИ БЎЛИНГ”
Авлиё одам бўлмоқчимисиз – бунинг иложи йўқ. Адолатли бўлмоқчимисиз – буни одатга айлантиринг. Адашинг, тубан кетинг, гуноҳ қилинг , аммо адолатли бўлинг. Иложи борича камроқ гуноҳ ишларга қўл уринг – айнан мана шу инсон ҳаёти қоидасидир. Бутунлай гуноҳлардан фориғ бўлиш – бу энди фаришталикни орзу қилишдир.
Виктор Гюго, француз ёзувчиси
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri


“ЧИНАКАМ БАХТ НИМАДА?”
Одамлар кўплаб эркинликлар қаторида виждонсизлик эркини қўлга киритганларидан маҳзун аҳволга тушаман. Виждон – бу қалбимиздаги огоҳлантирувчи қўнғироқдир: биз инсонийлик ва ахлоқнинг белгиланган чегарасини бузсак у бўзлаб фарёд қилади. Бугун хоҳлаган кимса борки бу чегарани бузмоқда. Хўш, нима учун? Кўпроқ моддий бойликларни ўз инига ташиб кетиш учун...
Евгений Евтушенконинг шундай сатрлари бор: “Дунёда сийқа одамнинг ўзи йўқ”. Афсуски мен шоирнинг бу фикрига қўшилмайман. Шундай одамлар борки – улар океанга ўхшайди: чуқурлигига ақл бовар қилмайди. Бироқ, яна шундай кимсалар мавжудки – улар бамисоли кўлмак сувга ўхшайди: майда, саёз ва юзасида кирлик қалқиб туради.
Одамларнинг бир нарсага ишончи комил: ҳаётдан қанча кўп моддий бойликларни, шод-хуррамликларни олсаккина бахтли бўламиз! Аммо, ҳаёт ҳақиқати шундаки одам қачонки бошқаларга ўзлигини бағш этса, қўлида борини бошқалар билан баҳам кўрса, бўлишса чинакам бахтга эришади!
Алиса Фрейндлих, актёр, Халқ артисти
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri

875 0 12 3 21

“ИНСОНЛИГИНГНИ ҚАЧОН ҲИС ЭТАСАН?”
Хотинингиз кетиб қолса-ю, сиз қайғуга ботмасангиз – сабр қилинг: хотинингиз қайтганда албатта қайғу ҳам қайтади.
***
Яхши тарбия топганлигинг боис... дунёдаги қанча шод-хуррамликлардан маҳрумсан.

***
Баъзан шундай одамларга дуч келсанки, улар туфайли ўзингни инсонлигингни ҳис қила бошлайсан.
***
Бахтли бўлиш учун жуда кўп нарса керак. Бахтсизлиу учун эса арзимаган бир нарса етарли.
Семён Альтов, ҳажвчи ёзувчи, драматург
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri


“ҚЎРҚУВНИ БОШҚАРСА БЎЛАДИ, МУҲАББАТНИ ЭСА ЙЎҚ”
АҚШ давлат котиби Генри Киссинжер Оқ уйда Никсон давридаги кўплаб жанжаллардан соғ-омон чиққанди. Киссинжер моҳир дипломат бўлганлиги учун эмас – музокараларни унда яхшироқ олиб борадиган бошқа бир дипломатни топса бўларди; Никсон билан тил топишиб кетганлиги учун ҳам эмас – президент билан кўп масалаларда қарма-қарши позицияда турарган. Бунинг сабаби – у кўплаб сиёсий структуралар ишига шунчалик чуқур сингиб кетган эдики, уни лавозимидан олиб ташлаш бошбошдоқликни келтириб чиқарарди.
Бошқаларни ўзингизга боғлаб қўйишда хуфиёна тарзда сир-синоатларни билиб олиш тактикасини ҳам қўллаш мумкин. Атрофдагиларнинг биров билиши шарт бўлмаган сирини билиб, ахборотга эга бўлиб сиз ўз тақдирингизни уларнинг тақдири билан боғлайсиз. Сиз дахлсиз одамга айланиб қоласиз. Махфий хизмат ва полиция министрлари ўз мансабларида узоқ ўтириб қолишади. Чунки улар кимнидир қирол қилиб кўтаришлари мумкин, қиролни эса тахтдан ағдаришлари мумкин. Бироқ, бундай мансаб қиролда, атрофдагиларда мансаб эгасига нисбтан кучли шубҳа, доимий ишончсизлик ва пинҳоний нафрат уйғотадики, охир-оқибат бундай ҳокимиятнинг инсон учун қадри қолмайди. Ўйлаб кўринг – махфий хизмат бошлиғи бўсангиз-у, кечалари тинч ухлай олмасангиз. Руҳий осойишталик, ҳузур-ҳаволат бағишламайдиган бундай ҳокимиятнинг маъноси борми?
Охирги огоҳлантириш: ҳукмдорнинг сизга боғланиб қолганлиги – энди сизга унинг меҳр-муҳаббати ҳам кучаяди дегани эмас. Аслида у сиздан ҳадиксираб юради. Бироқ, Макиавелли айтганидек, муҳаббат уйғотгандан кўра, қўрқув уйғотган афзалроқ. Қўрқувни бошқарса бўлади, муҳаббатни эса йўқ.

Мўътабар фикр.
Одамларни сенга боғланиб қолишга мажбур қил. Тобеликдан миннатдорликка қараганда кўп нарса ютиш мумкин. Чанқоғини қондирган одам дарров қудуққа тескари қарайди. Тобелик йўқолиши билан – мулойимлик ва одоб, кейинчалик эса ҳурмат ҳам йўқолади. Тажриба сенга ўргатадиган биринчи сабоқ мана бундай: одамларга умид бағш эт, аммо умидлари ушалишига йўл берма, тахтда ўтирган ҳомийинг ҳам доимо сенга эҳтиёж сезсин.
Бальтазар Грациан

Роберт Грин. “Ҳокимиятнинг 48 қонуни”.
Жалолиддин САФОЕВ таржимаси.
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri

901 0 14 1 21

“ЎЗЛИГИНГНИ АСРА!”
Ёлғизланиб қолишдан қўрқма. Барчани кўнглини топаман деб ўзингни, ўзлигингни йўқотишдан қўрқ!
Рус тилидан таржима қилинди.
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri


“ЎЗИНГИЗДА ИНСОННИ АСРАНГ”
-Ҳаёт – бу худди фортепианога ўхшайди. Оқ клавишлар – бу муҳаббат ва бахт рамзи. Қоралари – ғам-алам ва кулфатлар тимсоли. Ҳаётнинг ҳақиқий мусиқасини эштишимиз учун унисига ҳам, бунисига ҳам қўл уришимиз керак.
- Ҳаётдаги энг қадрли ва азиз нарсалар – шундоқ ёнимизда туради. Энг муҳими биз учун энг қадрли нарса нима эканлигини ўз вақтида англаб етишимизда.
-Ҳар бир одамда ичида охирги чегара мавжуд. Ҳис-туйғуларнинг охирги чегараси. Азобларнинг охирги чегараси. Кўз ёшининг охирги чегараси. Нафратнинг охирги чегараси. Кечиришнинг охирги чегараси. Шу боис инсонлар баъзан узоқ сабр қилишлари мумкин. Узоқ вақт сукут сақлаб туришлари мумкин. Узоқ муддат хулоса чиқаришлари мумкин. Кейин эса бирданига ҳеч нарсани тушунтирмасдан ва гапирмасдан кетиб юборишлари мумкин.
-Бировлар ҳаётининг чет-чеккасида эмас, ўз ҳаётингизнинг марказида яшанг...
Ўзингизда Инсонни асранг!
Константин Хабенский, актёр
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri

836 0 10 4 20

“ОБРЎ БЎЛИНМАС БОЙЛИК”
“Цицерон айтганидек, унга қарши курашиб китоб ёзганларнинг мақсади, Цицеронга қарши чиқиш билан обрў орттириш, шон-шуҳрат қозонишгина бўлган. Қолган барча нарсалар умумий, ўртада; керак бўлса дўстларимиз учун молимиздан, жонимиздан кечамиз. Бироқ, бошқага ўз обрўсини бериб туриш, кимгадир шон-шуҳратини совға қилишни ҳали ҳеч ким кўрмаган, эшитмаган”.
Монтень, француз ёзувчиси ва файласуф, 1533-1592.
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri


“ЭРК ВА ИХТИЁРНИНГ ФАРҚИ БОР”
… Россияда эркинликни амр-ихтиёр билан кўпинча чалкаштириб юборишади. Амр-ихтиёр – бу оғзимга келганини гапираман, бошқаларнинг фикрига эса тупириб қўйгаман, дегани. Эркинлик эса – бу шундай бир нарсаки, бошқа бир одамнинг эркига халақит бериш бошланган жойда у тугайди ва яна эркинлик – бу энг аввало масъулиятдир. Мен шундай деган бўлардим: энг эрксиз инсон – бу энг масъулиятсиз инсондир ва у қулдир. У ҳеч нарса учун жавобгар эмас, унинг учун барчасига хўжайини жавоб беради. Аксинча, энг масъулиятли одам – бу фақат ўзи қарор қабул қиладиган одамдир ва шу боис у энг озод инсондир.
Владимир Познер, журналист ва ёзувчи
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri


“ЮЛДУЗ САНАБ, ОЙНИ ЙЎҚОТМА”
Сенга ҳаммадан кўра кўпроқ ғамхўрлик қилаётган одамга ҳеч қачон эътиборсизлик қилма. Ажойиб кунларнинг бирида уйқудан кўзинг очиб юлдуз санаб ойни йўқотганингни тушуниб етишинг мумкин.
Антуан де Сент-Экзюпери, ёзувчи ва шоир
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri

915 0 14 2 25

“ҚАЛБИМИЗДАН ЎЗИМИЗ ИСТАГАН ОДАМЛАРГА ЖОЙ БЕРАЙЛИК”
Ҳаётимизга энг керакли, биз истаган ва узоқ кутилган одамларлар уларга ўз қалбимиздан жой бўшатганимиздан кейингина кириб келади. Бу учун ўй-хаёлимизни ўтмишнинг аччиқ хотиралари, келажакнинг хавотирлари, ўзимиз ўйлаб топган тақиқлар ва қолиплардан халос этишимиз зарур. Ёлғизликда биз ҳақиқий ўзлигимизни топа олмаймиз. Ёлғизлик руҳимизни тозалашга йўл очади холос. Чин ўзлигимизни юрагимизда эзгулик, меҳр, ҳар кунги кичик мўъжизлар, қувонч ва бепоён бахт дунёсини очган одамлар орқали топамиз...
Э.М.Ремарк, ёзувчи
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri

966 0 16 2 19

“ЖАР ЁҚАСИДАГИ ОДАМНИНГ НИДОСИ”
Дунёда бирорта ҳам эркак ёки аёл бошига бирор синов тушмагунча ўзининг руҳий-маънавий бардоши, саботи даражасини билмайди. Минглаб одамлар ҳеч қачон жар ёққасига келиб қолмаганлари ва шу боис изтиробларини элга ошкор қилмаганлари учунгина ҳурмат ва иззатда яшаб ўтишади. Жар ёқасига келтирилган одамнинг эса аччиқ ва аламли фарёдлари вулқондай отилиб кетиши мумкин.
Елена Блаватская, файласуф ва публицист
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri


“ОТАЛАРГА ЭНГ КАТТА СОВҒА”
Болаларим мендан туғилган кунингизга нима совға қилайлик деб сўраганларида худди отам менга айтган гапни такрорлайман: “Хонадонимизга тинчлик ва хотиржамлик совға қилинглар”. Болалигимда отамнинг бу жавоби ғашимни келтирарди, ҳеч бўлмаганда “менга папирос чекадиган трубка совға қил” деган гапни эшитгим келарди. Ўзим ҳам ота бўлганимдан сўнг отамнинг гапида қанчалик катта донишмандлик борлигини ҳис этдим. Отам бор-йўғи мен яшаб турган уйим ва бу уйда мен билан бирга яшаётганлар ҳақида ўйлашим, уларга ғамхўрлик қилишим ва хонадонимизда тинчлик-хотиржамлик бўлишини истаган экан холос.

Билл Мюррей, актёр ва кинорежиссёр

Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri


“АНГЛАМАСЛИК ДАРАЖАСИДАГИ НОДОН”
Биров атиргулни ҳидлаб унинг хушбўй ҳидидан маст бўлади. Бошқа бир жонзот аччиқ ўсимликлар гулидан бол тўплайди. Кимгадир арзимас чойчақа берсанг бир умр эсидан чиқармайди. Кимгадир жонингни фидо қилсанг, ҳатто уни англаб етмайди.
“Афоризмы, цитаты, мудрые слова” саҳифасидан таржима қилинди.
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri


“БИЗ КИММИЗ?”
Биз балконда – психологмиз, ошхонда – политологмиз (сиёсатшуносмиз), ижтимоий тармоқларда – файласуфмиз.
Ҳаётда эса қандай аҳмоқ бўлсак, шундай аҳмоқлигимизча қолганмиз.
“Мудрые мысли | Цитаты великих” саҳифасидан таржима қилинди.
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri

997 0 14 1 28

“СЕН ЁЛҒИЗ ЭМАССАН!”
Бизниг энг қора кунларимизда бизга фикр-мулоҳазалар ёки маслаҳатлар даркор эмас. Бундай пайтда оддий инсонга хос муносабат, ёнимизда унсиз кимнидир бўлиши, меҳрли бир қўл бошимиз силашини истаймиз ва унга интиламиз. Бу кичик ишоралар – ҳаёт жуда оғир бўлиб туюлган дақиқаларда бизни суяб турадиган умидга айланади. Менинг дардим - бу менинг ғам-ташвишим, менинг курашим, - ҳа фақат меники. Аммо сизнинг ёнимда бўлишингиз чексиз бу оламда, баъзида қўрқувга соладиган дунёда ёлғиз эмаслигимни эслатиб туради. Бундай ўзингизни эслатиб туришингиз, ҳатто мен энди синдим деган чоғда ҳам мен муҳаббат лойиқ эканлигимни билдириб туради. Сизнинг сўзсиз қўллаб-қувватловингиз – бу сиз менга беришингиз мумкин бўлган энг қимматли туҳфадир. Бу муҳаббат ўзимни кимлигимни эслашимга ёрдам беради – ҳатто ўзлигимни унутган вақтимда ҳам.
Эрнест Хемингуэй, ёзувчи, Нобель мукофоти лауреати
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.