САЙЙИД БАРАКА


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


بسم الله الرحمن الرحيم
Ангор туман “Саййид Барака" жомеъ масжиди расмий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
2025-йил 14-февраль

ВАҚТЛАРИ!

⌛️ Бомдод - 06:45
⌛️ Пешин - 13:00
⌛️ Аср - 16:25
⌛️ Шом - 18:20
⌛️ Хуфтон - 19:50


Каналимизга аъзо бўлинг

Уланиш учун 👇👇👇👇

https://t.me/sayyid_baraka


Бугун шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йил 14 февралда таваллуд топган.

Ҳар кимки, вафо қилса, вафо топқусидир,
Ҳар кимки, жафо қилса, жафо топқусидир,
Яхши киши кўрмагай ёмонлиқ ҳаргиз,
Ҳар кимки, ёмон бўлса, жазо топқусидир
!

https://t.me/sayyid_baraka


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

ЖУМА МУБОРАК!

Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.

Каналга аъзо бўлиш: 👇


https://t.me/sayyid_baraka


Бароат кечаси

Бароат кечасида Аллоҳ таоло томонидан бир нидо қилувчи нидо қилиб: “Бирор мағфират сўровчи борми уни мағфират қилсам? Бирор сўровчи борми унга сўраганини берсам? Бирор ризқ сўрагувчи борми унга ризқ берсам? Бирор мусибатга гирифтор бўлган борми ундан мусибатни аритсам?” дейди.

Бундай нидо ҳадислардан маълум бўлишича, Аллоҳ таоло томонидан ҳар кечада бўлади. Лекин, бароат кечаси билан умумий кечаларда Аллоҳ таоло томонидан бўладиган нидонинг фарқи шуки, умумий кечаларда кечанинг учдан бирининг охирида бўлади. Бароат кечасида эса, қуёш ботишидан нидо бошланади.

Бизлар бу кечани ғанимат билиб, Аллоҳ таолодан гуноҳларимизни мағфират қилишини сўрашимиз ва Аллоҳ таоло ҳузурига жоиз ҳожатларимизни тақдим қилишимиз ҳамда ҳалол ризқ сўраб, мусибат, ташвишларимизни аритишини дуо қилиб сўрашимиз лозим.
У кечада қандай улкан фазилат ва саодат бор, бизнинг Мавлоимиз Аллоҳ таоло: “Сўранглар! Сўраганларингизни беришга тайёрман” дейди.

Бароат кечасини Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бедор ўтказиб, бошқаларни ҳам бедор ўтказишга ҳукм қилиб, бароат кечасини бедор ўтказиш фазилатлидир деганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бешта кечани ким тирилтир(бедор ўтказ)са, жаннат унга вожиб бўлади. (Улар:) тарвия, арафа, қурбонлик, фитр ва шаъбоннинг ўн бешинчи кечалари”.

Ушбу беш кечани ким тирилтирса, унга жаннат вожиб бўлади. Улар:
1. Саккизинчи зул ҳижжа кечаси;
2. Тўққизинчи зул ҳижжа кечаси;
3. Қурбон ҳайит кечаси;
4. Рамазон ҳайит кечаси;
5. Шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси.

Шунинг учун фақиҳлар бароат кечасини ибодат билан бедор ўтказишни мустаҳаб амаллардан санаганлар.

Муфтий Муҳаммад Шафеъ раҳматуллоҳи алайҳ: “Юқоридаги ҳадислардан бу кечанинг фазилатлари маълум бўлганидек, мусулмонларга бу кечада қуйидаги амалларни қилиш суннат эканлиги маълум бўлади:
1. Кечасини бедор ўтказиб, намоз ва зикр тиловатга машғул бўлиш;
2. Аллоҳ таолодан мағфират, оқибати хайр ва ўзининг дунёю охиратдаги мақсадларини ҳосил бўлишини дуо қилиб сўраши” Муфтий Муҳаммад Шафиъ. Фазоилу ва аҳком шаби бароат. – Б. 8.

Аҳли сунна вал жамоа улуғлари бу кечада бедор бўлиб ибодат қилиб чиқишни ўзларига одат қилганлар.

Бароат кечасини қандай бедор ўтказилади?

Ҳасан ибн Аммор ибн Али аш-Шурунбулоли ҳанафий (ваф. 1069) раҳматуллоҳи алайҳ:
“Кечасида қоим бўлишнинг маъноси кечанинг аксар қисмида ибодат билан, бир қавлда эса кечадан андак бир вақтда Қуръон, ҳадис ўқиш ёки уларни эшитиш ёки тасбиҳ ёки Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш билан машғул бўлишдир” деб айтган. Мароқил фалоҳ. – Б. 326.

Бундан маълум бўладики, бу кеча учун бирор хос ибодат тайин қилинмаган. Кимнинг кучи қанча вақт Аллоҳ таолони ёд қилишга қодир бўлса, ўшанча вақт Қуръон ва ҳадис тиловати билан ёки уларни эшитиш билан ўтказиш лозим.

Манба: Фиқҳ.уз

КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИНГ!

https://t.me/sayyid_baraka


Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қачон Шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси бўлса, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ қуёш ботиш пайтида дунё осмонига тушади ва тонг отгунича: “Қани, истиғфор айтувчи борми, уни мағфират қиламан. Қани, ризқ сўровчи борми, унга ризқ бераман. Қани, балога учраган борми, унга офият бераман. Қани фалон, фалон” (дейди), дедилар (Имом Ибн Можа ривояти).



Бароат кечасини бедор ўтказганга жаннат вожиб бўлади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бешта кечани бедор ўтказса, жаннат унга вожиб бўлади – тарвия, арафа, қурбонлик, фитр ва шаъбоннинг ўн бешинчи кечаларидир”, дедилар.



Аллоҳ таоло барча мўмин-мусулмонларни бу муборак ойнинг фазилатларидан тўлиқ баҳраманд этсин. Рамазон ойига соғ-саломат етказсин.

https://t.me/sayyid_baraka


Рамазонга 15 кун қолди.

КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИНГ!

https://t.me/sayyid_baraka


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИНГ!

https://t.me/sayyid_baraka


Қариндошга ҳаққини бер! Мискинга ва кўчада қолганга ҳам. Исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйма.
Қуръони Карим ота-онанинг фарзанддаги ҳаққини баён қилибгина қолмай, қариндошларнинг ҳам бир-бирларида ҳаққи борлигини билдирмоқда. Имкони бор, ўзига тўқ кишида ночор, ёрдамга муҳтож қариндошларнинг ҳаққи бор. Бу ҳақ уларга Аллоҳ томонидан берилган. Бой-бадавлат киши ўз қариндошларига ёрдам берганида, миннат ёки фазлини кўрсатиш учун эмас, балки Аллоҳ амрини адо этиш, Аллоҳ белгилаган ҳақни бериш учун иш қилган бўлади. Шунингдек, ночор қариндош ўзининг бой-бадавлат қариндошидан бирор нарса олганда, унинг олдида хору зор бўлиб эмас, Аллоҳ унга белгилаган ҳақни олаётганини тушуниб, ўзини эркин тутиб олади. Шунингдек:
«Мискинга ва кўчада қолганга ҳам» ҳаққини адо эт.
«Мискин»–ҳаёт ўтказишда моддий жиҳатдан қийналиб қолган камбағал одам.
«Кўчада қолган»–юртида бой-бадавлат бўлса ҳам, сафарда турли сабабларга кўра ночор иқтисодий ҳолга тушиб қолган шахс. Мана шу тоифадаги кишиларнинг ҳам бой-бадавлат мусулмоннинг молу мулкида Аллоҳ тайин қилган ҳаққи бор. Қуръони Карим бой-бадавлат кишиларга ота-она, қариндош, мискин ва кўчада қолганларга қўлларидаги молу мулкдан сарфлашни амр қилиш билан бирга,:
«Исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйма», демоқда.
Ислом нуқтаи назарида, исрофгарчилик-ноҳақ, ҳаром-хариш йўлларга мол-дунё сарфлашдир. Агар инсон бору йўғини ҳақ йўлда сарф қилиб битирса ҳам, исрофга йўл қўйган ҳисобланмайди. Аммо ноҳақ ишга, ҳаром-харишга арзимаган пул сарфласа ҳам, исрофгарчиликка йўл қўйган бўлади.

https://t.me/sayyid_baraka


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
XAYRLI TONG!

Assalomu alaykum! Payshanba tongi muborak bo‘lsin!

Bugungi boshlanayotgan yangi kuningiz fayzli va barokatli bo‘lsin! Siz va yaqinlaringizni yaxshi kayfiyat aslo tark etmasin!

https://t.me/sayyid_baraka


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ustozsiz kishilar | E’zoz va ehtiromga munosib zotlar

Qurʼoni Karim xodimi, ustoz Hasanxon Yahyo Abdulmajid

https://t.me/sayyid_baraka


ФАҚИРДАН ТЎСДИ-Ю, АЖРАЛДИ ҚОЛДИ

  Бир биродарим Дамашқнинг эски қишлоқларидан бирида бўлган воқеани сўзлаб берди. Қишлоқдаги уйлардан бирида катта лимон дарахти бўлиб, беш юзтагача лимон соларди.
  Уй эгаси мўмина, солиҳа ва виқорли аёл бўлиб, қайси кимса ушбу уй эшигини тақиллатса, унга ҳадя ўлароқ лимон беришар эди.
  Узоқ йиллардан сўнг уй эгаси бўлмиш солиҳа аёл вафот этди. Уйда ўғли ва келини қолишди. Бир кун эшик тақиллаб: «Аллоҳ ризоси учун лимон беринг», дея сўралди. Келин: «Лимон қолмади», деди. Энди бу уйга ким келиб лимон сўраса, «Лимон қолмади», деган жавоб олар эди. Бир ойча уйга лимон сўраб келиб турилди, сўнгра эса қишлоқ аҳли энди аввалгидек ҳадяга лимон олиш имконсиз эканини билиб олишди ва шундан сўнг ҳеч ким келмай қўйди.
  Бир оз вақтдан сўнг лимон бирданига қуриб қолди ва йўқ бўлиб кетди.

Таржимон изоҳи: Қайси уй, қишлоқ, шаҳар, вилоят ва юртда фақир мискинларга ҳадялар, садақалар улашилиб, уларнинг дуоларини олиш йўлга қўйилган бўлса, ўша жойга Аллоҳ таолонинг баракаси ёғилади. Буни бошқаларга ҳадя қилувчилар яхши билишади ва бошқаларга ёрдам қилишдан олинадиган лаззатларини ҳис қилишади. Иншааллоҳ бу ишлари сабаб дунёда ҳам, охиратда ҳам улуғ ажру мукофотларга эришади.
  Синаб кўрайлик, қачон бизда бошқаларга улашиладиган ҳадя ва садақалар бўлса, ишларимизда ривож, топаётганингизда баракот бўлади!

Шайх Нобулсийдан

https://t.me/sayyid_baraka


📝КИБР....

Гуноҳга битта тавба балки кифоя қилади, аммо тоатга мингта тавба ҳам етмаслиги ҳам мумкин. Гуноҳ қилган киши тавба қилса, Аллоҳу таоло уни мағфират қилади. Лекин ибодат қилган киши шу ибодати туфайли фахрланиб, кибрга берилиши мумкин. Бунга мингта тавба ҳам кифоя қилмайди. Бани Исроилда бир фосиқ ва обид (ибодатгўй) ўтган эди. Обид ибодати билан шуҳрат қозонганди. Ҳалиги фосиқ бу обиднинг ёнидан ўтиб кетаётиб, “Бориб шу обиднинг ёнида озгина ўтирай, зора Аллоҳ унинг ҳурматига мени ҳам мағфиратига олса”, деб ўйлади ва бориб обиднинг ёнига ўтирди. Обид эса устида булут соя қилиб юргани учун кибрланиб, “Манави фосиқ менинг ёнимга келиб ўтиришга қандай журъат қилди? Тенг тенги билан-ку ахир”, деб ундан юзини ўгирди. Бундан дили ранжиган фосиқ ноилож ўрнидан туриб кетди. Аммо обиднинг устига соя қилиб турган булут ҳам фосиқ билан бирга сузиб кетди. Аллоҳ ўша замоннинг пайғамбарига, “Инсонларга ниятларига қараб муомала қиламан. Фосиқнинг гуноҳларини унинг ўша яхши нияти сабабли кечирдим. Обиднинг бутун ибодатларини эса, кибру ҳавоси сабабидан йўқ қилдим” деб ваҳий туширган экан
.

https://t.me/sayyid_baraka


ҲАРОМДАН ТОПИЛГАН ҲАРОМГА КЕТАДИ

Менинг автомобил таъмирловчи қариндошим бор эди, Аллоҳ уни раҳматига олсин. У менга янги қимматбаҳо машина сотиб олган, аммо ўша машинада қандайдир носозликлари бўлган бир кимса ҳақида сўзлаб берган эди. У машинасини олиб келди, таъмирхона бошлиғи бу инсоннинг машина ва уни таъмирлаш ишларидан умуман бехабарлигини кўриб:
– Машинада жиддий камчилик бор экан, буни таъмирлашга уч кун кетади, – деди.
Сўнгра ундан таъмирлаш хизмат ҳаққига катта пул, яъни минг лира сўради. Аслида бу иш тахминан бир соатларда тузатиш мумкин бўлган, юз лиралик иш эди. Аммо бу инсоннинг бунақа ишлардан бехабарлиги учун шундай алдовга қўл урди.
Ҳалиги устахона бошлиғи қимматбаҳо машинада аҳли билан бир кун у ёққа, бир кун бу ёққа, яна бир кун бошқа ёққа сайр қилди. Учинчи кун бир соатча уриниб тузатиб қўйди.
Эгасидан минг лира олди. Таъмир бунча турмаслигидан бехабар кимса пулни тўлаб кетди.
Ўша кун таъмирхона эгасининг ўғли темир станок олдида эканида кўзига темир парчаси сачраб кетди. Уни кўзини даволашга эса ўн олти минг лира кетди.
Мазлумнинг дуосидан сақланинг. Чунки бу мустажоб дуодир.
Аллоҳнинг китобига амал қилинг. Зинҳор ақлингизга суяниб қолманг. Ҳар доим одамларга тўғри сўзланг, алдай кўрманг.

Шайх Нобулсийдан,
"Қиссалар ва ҳиссалар"👇🏻👇🏻


https://t.me/sayyid_baraka


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Aссалому алайкум. Янги тонг муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!



https://t.me/sayyid_baraka


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ШАЙХ РОҲМАТУЛЛОҲ ТЕМИЗЙ

https://t.me/sayyid_baraka


#Силаи_раҳм

Ота-онанинг рағбатини рўёбга чиқариш

Ҳишом ибн Урва отасидан ривоят қилади:

«Аллоҳ таолонинг «Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат», деган қавли ҳақида: «Иккови ирода қилган бирор нарсадан бош тортма», деди».

Шарҳ:
Яъни ота-онанг сендан хоҳлаган ҳеч бир нарсадан бош тортмагин. Нимани хоҳласалар, «Хўп», деб қилиб бергин. Фақат бу ерда олдинги қоида, яъни Аллоҳга маъсият иш бўлмаслиги шарт қилинади.

Аллоҳ таолонинг Исро сурасидаги «Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат» (24-оят) деган қавлидан мана шу маъно келиб чиқар экан.

https://t.me/sayyid_baraka


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
2025-йил 11-февраль

ВАҚТЛАРИ!

⌛️ Бомдод - 06:45
⌛️ Пешин - 13:00
⌛️ Аср - 16:20
⌛️ Шом - 18:15
⌛️ Хуфтон - 19:45


Каналимизга аъзо бўлинг

Уланиш учун 👇👇👇👇

https://t.me/sayyid_baraka


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Одамлар ортингдан эргашишини истасанг, уларнинг ортидан юр!
Буюк ишлар албатта майда ишлардан бошланади.
Ягона ва энг мудхиш хато аввалги хатоларни тузатмасликдир.
Ҳаёт одамларга сахнадир. Унда рол танлаш кишининг ғоясига боғлиқ.

”Ҳикматлар
чашмаси” дан


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! СЕШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ
БЎЛСИН!


Тонги ибодатлар, зикр ва
дуоларингиз қабул бўлсин!
Кун давомида яхши кайфият,
омад ва хайрли ишлар
ҳамроҳ бўлсин!

https://t.me/sayyid_baraka


Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу шундай деганлар:

«Аллоҳ таоло тилни шу қадар мустаҳкам қўрғон билан ўрадики, бошқа бирорта аъзо бунчалик мустаҳкам муҳофаза қилинмаган. Тилнинг олдида ўттиз иккита тиш саф тортган, тишларнинг ортидан иккита лаб ёпилган, ичкарида тилнинг усти кичик тилча билан қопланган, ундан ичкарида эса қалб туради. Шундай экан, бу маҳбусни қочириб юборма. Тилнинг офатидан сақлана олишингга ишонч ҳосил қилсанггина уни эркин қўйишинг мумкин».

«Унвонул баён» китобидан.

https://t.me/sayyid_baraka


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Азиз диндошлар, бошланган янги ҳафта барчамиз учун хайр-барака, муваффақият ҳамда хушхабарларга бой бўлсин.

🌷 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌷

https://t.me/sayyid_baraka

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.