ҚАНДЛИ ДИАБЕТНИ ТЕЗКОР ЎЛЧАЙДИГАН МАХСУС МОСЛАМА ҲАҚИДА
#тиббиёт
❓1015-CАВОЛ: Баъзи қандли диабет билан оғриган беморлар қондаги қанд миқдорини билиш учун махсус мосламани қўлларига ёпиштириб оладилар. Ушбу мосламанинг шакли юпқа нарса бўлиб, қондаги қанд миқдорини тез ўлчаш имконини беради. Шу мосламани қўлга ёпиштириб олинган ҳолда таҳорат ва ғуслнинг ҳукми қандай бўлади?.
💬 ЖАВОБ: Шариатнинг умумий қоидасига кўра, таҳорат аъзолари (юз, қўл, бош ва оёқ)га сувни етказиш фарз амал саналади. Aллоҳ таоло айтади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا قُمْتُمْ إِلَى الصَّلَاةِ فَاغْسِلُوا وُجُوهَكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ وَامْسَحُوا بِرُءُوسِكُمْ وَأَرْجُلَكُمْ إِلَى الْكَعْبَيْنِ
“Эй, имон келтирганлар! Намоз (ўқиш)га турар экансиз, албатта, юзларингизни, қўлларингизни тирсакларигача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз ва оёқларингизни тўпиқларигача (ювингиз)!” (Моида сураси, 6-оят).
Агар жароҳат устига бирор нарса боғланса ёки синган жойга тахтакач қўйилса, унинг устидан масҳ тортиш мумкин бўлади. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, боши ёрилган бир киши эҳтилом бўлиб қолиб, ғусл қилади, жароҳатидан сув кириб, вафот этади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бунинг хабари етганда, У Зот: “Жароҳатига бирор латтани сиқиб (ёки боғлаб) олиб, таяммум қилиши, жароҳат устига масҳ тортиб, қолган аъзоларини ювиши кифоя эди”, дейдилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Беморнинг қонидаги қанд миқдорини ўлчайдиган, қўлга ёпиштириб олинадиган, терига ўхшаш жиҳознинг ҳукмига келсак, агар беморнинг ҳолати – қонидаги қанд миқдори кескин пасайиб, тўсатдан ҳушидан кетишга олиб келадиган, бемор ҳаётига хавф туғдирадиган ўткир кўринишда бўлса, мазкур мослама жабира ҳукмида бўлади. Ундан фойдаланиш зарурат бобидан ҳисобланади. Зеро, жонни сақлаш бешта заруратдан бири бўлиб, уни муҳофазаси шаръан вожиб саналади. Уламолар:
"مَا لَا يَتِمُّ الوَاجِبُ إلَّا بِهِ فَهُوَ وَاجِبٌ"
“Вожиб амал нима нарса билан мукаммал бўлса, ўша нарса ҳам вожибдир”, дея таъкидлаганлар. Қондаги қанд миқдоридан тезкор хабардор бўлиб туриш – беморга тўғри ташхис қўйиш ва даволаш имконини беради. Шунинг учун ғусл ёки таҳорат пайтида жиҳоз устидан масҳ тортиш жоиз бўлади.
Қондаги қанд миқдорини кўтарилиб-тушишини даволашда тезкор ташхис лозим бўлмаган ҳолатларда мазкур мосламани терига ёпиштириб олиб, унинг устига масҳ тортишда шаръий узр йўқ. Шунинг учун таҳорат ёки ғусл пайтида уни олиб ташлаш керак бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Каналимизга обуна бўлинг:
https://t.me/Rosululohizlaridan