Psixologiya 💙


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Shaxsiy rivojlanishga yordam beruvchi kanal:
Savol, Reklama uchun👉
✅ Psixologik testlar
✅ Psixologik maslahatlar
✅ Psixologik faktlar
✅ Psixologik savol-javoblar

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


ЎЗИНГИЗГА ИШОНИНГ !!!

- Мени қўлимдан ҳеч иш келмайди, деган гапингизни бугундан унутинг.

- Бу ишни мен уддалай олмайман, менда ўхшамайди, чунки аваллари хам ўхшамаган.

- Ҳаётда мен кўп нарсани йўкотдим, эндиям йўкотишни хохламайман. Бу сўзлардан, бугундан бошлаб воз кечинг.Чунки йўколадиган, йўкотадиган ҳеч нарса йуқ.

- Сизда факат ақл,идрок, дарс ва натижа бор холос.
Барча сиз босиб ўтган йўллар, ўтган дарслар, эришган натижалар сизни яшашга ўргатади.

- Барча кийинчиликлар, тўсиклар, бирор бир дарсни олиш учун, тушуниш учун берилади. Барча тўсик ва қийинчиликлар сизни йиқитади, сизни ўстиради,
ва гўзаллик яратади.

- Буларнинг барчасидан секинлик билан утиб олинади.

Шунинг учун аламдан, нафратдан, сизга ўсиш учун тўсик бўлаетган, яшашга халакит бераётган холатлардан воз кечинг.

- Ўйлашни, ўзингизга кайта кайта савол беришни бугундан бошлаб тўхтатинг.

- Ўзингизни бахтсизман дейишни тухтатинг, чунки буни бари ёлғон.

-Сиз Омадлисиз !
-Сиз Бахтлисиз !
-Сиз ўз хаётингизни яратувчисисиз !
-Сиз хозир булишингиз керак булган жойдасиз !
-Хаммаси ўз қўлингизда !
-Ўрнингиздан туринг, тушкунлика йўқ денг!
-Ахир сиз Хазрати инсонсиз!

ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Onalar ishonch bildiradi.

Barni biskviti konservantlar va bo’yoqlar qo’shilmagan holda, oddiy ingredientlar asosida tayyorlangan.

Мамы доверяют.
Бисквит Барни приготовлен с использованием простых ингредиентов, без добавления красителей и консервантов.

Batafsil

#reklama
barni.org


#Мулоҳаза

Инсон ва ҳайвон ўртасидаги фарқ ҳақида

Биласизми нима учун инсон табиатни энг чўққисида туради? Бизда на гепард каби тезлик бор, на фил каби куч ва на бўри каби чидамлилик бор. Бизда бургутдаги тирноқлар йўқ, лочиндаги қанот йўқ ва денгиз тубида ўзимизни акула каби эркин тута олмаймиз. Биз агар жисмоний характеристикалар бўйича ўзимизни ҳайвонлар билан солиштирсак - абсолютный андердогмиз.

Лекин инсонда мия бор! Ҳа мия ҳайвонларда ҳам бор аммо бизда анализ қилиш, хулоса чиқариш, тинимсиз янги билимлар тўплаш имконимиз бор. Биз кашфиётчимиз, бизда илм фан бор ва у ҳеч қачон бир ерда қотиб турмайди.

Энди умуман ўқимайдиган, ўз устида ишламайдиган, хатоларидан хулосалар қилмайдиган ва шунчаки яшаш учун яшайдиган инсонни тасаввур қил. Уни хайвондан нима фарқи бор? Ўйлаб кўр.

ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Smart Business’dan tadbirkorlar uchun onlayn-kassa

Smart Business’dan onlayn-kassa bilan ishlarni avtomatlashtiring!

A-Pay P10 onlayn-kassasi dorixona boshqaruvini qulayroq va tezroq qiladi:
✅Markirovkani oʻqiydi
✅Humo, Uzcard (yagona QR orqali), Visa kartalarini qabul qiladi
✅Inventarizatsiya va kassa hisoboti
✅Istalgan davr uchun fiskal cheklarni koʻrsatadi

A-Pay P10 onlayn-kassasini xarid qilish uchun ariza qoldiring

Taklif olish

#reklama
nasiya.smartpos.uz


#РУХИЯТ

📌Умр Қоидалари

📖Тирик экансиз, хаёт эшигини
ёпиб қўя олмайсиз..
Хаётингизга кимлардир кириб келаверадилар ва кимлардир чиқиб кетаверадилар..

📖Сокин бўлинг, Чиқиб
кетаётганларни олиб
қололмайсиз. Сиз билан
қолганларни чиқариб
юборолмайсиз!

📖Хаётингиздаги хар бир
инсонни ўз вазифаси, ўз ўрни бор. Уларни сиз бошқаришга эмас, балки улардан сабоқ олишга урининг. Улар қилаётган ҳатоларига йўл қўйманг ва эришаётган ютуқларига сиз ҳам эришишига ҳаракат қилинг. Асло ҳасад қилманг, хаётда фақат ҳавас қилиб яшанг шунда ҳаммаси кўнгилдагидек булади.👇🏻

ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР


Камчиликларни қўйинг… Сиз севишга ва севилишга лойиқ инсонсиз. Хечқачон ўзингизни бошқалар билан солиштирманг!

ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР


#Мотивация

Ҳаёт бу - қийинчиликлар, енгиб эришилган муваффақиятлар тарихидир.

☝️Ахир меҳнатсиз ютуққа эришиб бўлмайди! Ҳаёт сизни синовлар изтиробига ташлагани учун айбламанг...

Ўсимликлар ҳам устиларида ё остиларида ўсишига ёруғликка йўл очишига халақит қилиб уларни босиб ётган тошлар устидан шикоят қилишмайдику!

☝️Агар биринчи тўсиқ ва қийинчиликдаёқ ҳар бир тирик жон таслим бўлганида ер юзида ҳаёт ҳурматига лойиқ бирор нарса бўлармиди?!

Жим Рон

ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР


Барча ғалабалар ўзингни енгишдан бошланади!


😊😊😊Кайфиятни кўтариш кўпинча ташқи факторларга боғлиқ ва уни ташқаридан излаймиз. Аслида яхши кайфият бу — ички ҳолат. Яхши кайфиятда бўлган одамнинг қадди тик, юзида табассум бўлади. Шу каби кайфиятни сунъий равишда ҳам кўтариш мумкин. Қандай?

1️⃣. Қаддингизни ростланг
2️⃣. Табассум қилинг.
Аввалига жилмайиш зўрма-зўраки чиқиши, айниқса, кайфият тушган пайт бўлса, қийин
бўлиши мумкин. Кейин секин-аста бу ҳаракатлар онгингизга чақирув бериб, кайфият кўтарила бошлайди.

❗️❗️❗️Ҳар қандай кунни яхши кайфият билан бошлаш албатта ижобий натижа беради.


ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
💥 Бугун 14 - январь -
Ватан ҳимоячилари куни!

Ватанни асраш, уни ҳимоя қилиш фақатгина эгнига ҳарбий либос кийганларнинг иши эмас!
Демакки, виждони ва ҳалол меҳнати билан шу Юрт равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган ҳар бир юртдошимизнинг байрамидир!

БАРЧАНГИЗГА БАЙРАМ
МУБОРАК БЎЛСИН!


Қон гуруҳи инсон табиати ва фаровон ҳаёт кечиришига катта таъсир кўрсатади. Япониялик олимлар кўп йиллар давомида олиб борилган тадқиқотлар натижасидан сўнг шундай хулосага келишди. Бу ҳақда Sputnik Today News нашрига асосланиб хабар қилди.

Тадқиқотчилар қон гуруҳи инсон ютуқлари, унинг табиати ва умуман фаровон ҳаёт кечиришига қанчалик таъсир кўрсата олиши мумкинлиги борасида изланишлар олиб боришди. Маълум қилинишича, биринчи қон гуруҳи вакиллари раҳбарлик қилиш хислатларига эга. Улар аниқ бир мақсад сари интилувчан ва ўзига ишонган кишилардир. Шу билан бирга, қоннинг ёмон қуюлиши туфайли касаликка осон таслим бўладилар.

Иккинчи қон гуруҳи вакиллари ҳақида тўхталадиган бўлсак, улар тиришқоқ ва сабрли кишилардир. Уларнинг бу хислатлари бойлик орттириш бобида кўзлаган мақсадларига эришишларига кўмаклашади. Иккинчи қон гуруҳи вакиллари осонлик билан безгак касаллигини юқтириб олишлари мумкин. Бундан ташқари, улар камгап, узоқ муддат давомида сайр қилишни хуш кўришмайдиганлар тоифасидан.

Қайд этилишича, учинчи ва тўртинчи қон гуруҳи вакилларининг пул ишлаб топиш борасида омадлари унчалик чопмаган. Чунки улар одатда ҳаётларини ижод қилишга бағишлашган ва уларни моддий бойлик қизиқтирмайди.

Қайд этиш жоизки, айрим мамлакатларда танишишда, иш ёки шерик излашда айнан қон гуруҳи сўралади. Масалан, Японияда одатда бўш ўрин (вакансия) ҳақидаги эълонларда қайси қон гуруҳига мансуб одам кераклиги албатта кўрсатиб ўтилади. Шунингдек, танишув сайтларида танишмоқчи бўлган одамнинг қайси қон гуруҳига мансуб бўлиши кераклиги олдиндан тилга олинади.

ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР


Қон гуруҳи инсон ҳаёти ва бойлик орттиришига қанчалик таъсир кўрсатади?


Гапиришни ўрганибдими - демак, катта бўлибди,
Жим туришни ўрганибдими - демак, доно бўлибди.

ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР


Бойлик сари элтувчи 4 хислат

Ҳаётда катта муваффақиятларга эришган одамларнинг аксариятида мавжуд бўлган 4 хислат бор.

✅ 1. Руҳан кучлилик

Муваффақият сари элтувчи йўлда, айниқса, дилозорликлар кўп учрайди. Одатда булар мижозлар, ҳамкасблар, раҳбариятнинг қўполлиги, қўрслиги билан боғлиқ ҳиссий кечинмалар бўлади. Бундай босқичлардан ўтиш учун одам ўзини тайёрлаши лозим.


✅ 2. Ўзи ва ўз қарашларига содиқ қолиш

Муваффақиятли одамлар кўпроқ пул келтирадиган нарсаларни эмас, балки ўзларининг кўнгиллари истаган нарсаларни танлашар экан. Маънавий ва қонуний тамойиллар эса ҳеч қанчон эътибордан четда қолмаслиги шарт!


✅ 3. Ўрганишдан тўхтамаслик

Бу хислатни одам умр бўйи ўзида тарбиялаши даркор. Камида келгуси 5 йил ичида ўрганиш керак бўлган нарсаларни режалаштириб олиш зарур. Булар тил ўрганиш, малака ошириш, компьютер курслари, спорт тури кабилар бўлиши мумкин. Буни қарангки, муваффақиятли инсонлар молиявий захирасининг деярли 20%и айнан шундай ишларга сарфлашаркан. Улар ўз соҳасида эксперт даражасига эришишга, замондан ортда қолмасликка айнан шулар ёрдам беради.


✅ 4. Ижодкорлик

Ҳар соҳага ижодкорлик билан ёндашиш мумкин. Замон ҳам ижодкорлик асосида ривожланиб бормоқда. Ҳамма юрган йўлдан эмас, ҳали қадам босилмаган жойларни изланг, таҳлил қилинг. Ҳеч ким изламаётган соҳаларда изланинг. Ҳеч ким сотмаётган усулларда товарларни таклиф этинг. Ҳаммадан ажралиб туринг. Янги маҳсулотлар, янги хизматлар кашф этинг.

Биз эса қайси йўлни танлашингиздан қатъи назар омад сизга кулиб боқишини, ўз истаган мақсадларингизга албатта етишингизни тилаб қоламиз.

ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР


Омадли кишилар қийин вазиятларда хотиржамликни қандай сақлаб қолади?

Биз вазифага бор эътиборни қаратиш ва уни бажаришни бошлаш учун маълум бир ҳолатдаги стрессни бошдан ўтказишимиз керак. Бироқ у кучли ва узоқ вақт давом этадиган бўлса, биз юрак-қон томир касаллиги, депрессия ва когнитив функцияларнинг бузилишини “ишлаб олишимиз” мумкин.

TalentSmart компанияси томонидан ўтказилган тадқиқотнинг кўрсатишича, иш жараёнида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган 90 фоиз ходимлар босимни енгиш ва ўз ҳис-туйғуларини назоратда ушлаб туриш сир-асрорларини билишади. Ҳис-туйғуларни бошқаришдаги саккиз қоида бу кишиларга стрессни енгишда кўмак беради.

👉 Нима бўлса, шунинг қадрига етиш

Агарда сиз ишдан эътиборни қочириб, ҳаётда нимани қадрлашингиз ҳақида рўйхат тузиб чиқсангиз, ўзингизни анча енгил ҳис қила бошлайсиз. Миннатдорлик туйғуси кортизол даражасини 23 фоизга туширади. Бундан ташқари, Калифорния университетида ўтказилган тажриба натижаларига кўра, ҳар куни миннатдорлик туйғусини туядиган кишиларнинг кайфияти кўтарилиб, жисмоний ҳолати яхшиланади.

👉 “Агарда, мабодо...” сўзларини камроқ ишлатиш

Сиз воқеаларнинг эҳтимолий ривожига қанчалик кўп эътибор берсангиз, реал ҳаракатларга шунча кам вақт ажратасиз. Омадли кишилар “Агарда, мабодо...” сўзларини кам ишлатади. Улар жавоб хотиржамлик ҳам, мамнунлик туйғусини ҳам келтириб чиқармасликларини билади.

👉 Ижобий кайфиятда қолиш

Ижобий фикрлар стрессдан қочиш имконини беради. Тинчланиб, яхши нималардир ҳақида ўйлаш керак. Бу сизда яхши кайфият бўлса, осон вазифадир. Бироқ сиз дарғазаб бўлганингизда, ижобий ниманидир топиш жуда мушкул бўлиб туюлиши мумкин. Бундай ҳолатда яхшилаб ўйлаб кўринг ва кун давомида рўй берган ҳеч бўлмаса битта ижобий вазиятни эслашга урининг. Шуни яхши тушуниш керакки, ёмон кун давомида ҳам яхши нималардир содир бўлиши мумкин.

👉 Офлайн бўлиш

Замонавий технологиялар кишиларни суткасига 24 соат давомида алоқада қолиш имкони билан таъминлаб берди. Бу эса кечаю-кундузлик иш учун имкон беради. Агарда сиз ҳаёт ва иш ўртасини ажратиб қўймаган бўлсангиз, ўзингизни-ўзингиз доимий стрессга туширасиз. Иш ҳақида ўйлашни бас қилиш учун офлайнга чиқиб кетиш ҳақида ўйланг. Кичик вақтлардан бошланг.

Сиз ишдан бироз ўзингизни олиб қочсангиз, стресс даражаси нақадар пасайишини кўрасиз.

👉 Қаҳвани камроқ истеъмол қилиш

Кофеин кўп истеъмол қилинса, юрак уриши тезлашади, безовталик туйғуси, энергия даражаси ошади. Бу таҳдидга тезда жавоб қайтаришга имкон берувчи омон қолиш механизмидир. Агарда ортингиздан ит қувламаса, организмга бунчалик куч бериш керак эмас, сабаби у стресс даражаси ва безовталик туйғусини оширади.

👉 Тўйиб ухлаш

Сиз ухлаганингизда миянгиз қайта ишга тушади ва ўтган кун давомидаги хотираларни қайта ишлайди. Якунда яхши кайфиятда уйғонасиз. Уйқу етишмовчилиги кортизол даражасини оширади. Бунга ишдаги стрессни қўшинг ва руҳий толиқишни қабул қилиб оласиз. Яхши ишлашни истасангиз – яхши ухланг.

👉 Ўзи ҳақида камроқ салбий фикрда бўлиш


Деярли барча инсон буни ўз бошидан ўтказган, гарчи бу ҳеч қандай яхши натижа келтирмаса ва умумий объектив таҳлил билан уйғунлашувни бермаса ҳам. Салбий нарсалар ҳақида қанчалик кўп ўйласангиз, унга шунча кўп қувват берган бўласиз.

Бу жараёндан қутулишнинг энг яхши усули – бошқа нимагадир ўз диққатини жалб этиш.

👉 Қўллаб-қувватлашларини сўраш

Барчасини бир ўзи қилиш умуман самарасиздир.

Тинч ва самарали ишлаш учун ўз камчиликларингизни тан олишингиз ва ўзингизга керакли пайтда ёрдам сўрашингиз керак.

Бундай ёндашув нафақат вазифаларни самарали ва тез бажариш, балки ишингизни енгиллаштиришда ҳам кўмак беради.

🎓ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР

👆Бизнинг манзил дустлар билан улашинг


Қалб касалликлари ва уни бузадиган энг муҳим сабаблар:

1️⃣ – Жаҳолат.

2️⃣ – Фитналар.

3️⃣ – Шаҳват-майиллик ва гуноҳлар.

4️⃣ – Шубҳалар.

5️⃣ – Аллоҳнинг зикридан ғафлатда қолиш.

6️⃣ – Нафс-ҳаво.

7️⃣ – Ёмон дўстлар.

8️⃣ – Рибо, пора ва шу каби ҳаром молларни ейиш.

9️⃣ – Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларга қараш.

🔟 – Ғийбат ва чақимчилик.

1️⃣1️⃣ – Дунё ишларига берилиб, уни асосий мақсад қилиб олиш.

•┈•┈•┈•┈•❁☀️❁•┈•┈•┈•┈•

Каналимизга уланинг👇
ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР


#Донолардан

Албeрт Эйнштeйндан ҳаётий маслахатлар.

🔸 Қизиқувчан бўлинг:
«Менинг ҳеч қандай махсус истеъдодим йўқ. Мен шунчаки, жуда қизиқувчанман.»

🔸 Бeбаҳо қатъият:
«Мен ҳар бир масалага, бошқаларга нисбатан, жуда эътибор ва эҳтиёткорлик билан қарайман.»

🔸 Вақтдан ютишга харакат қилманг:
«Бир вақтда бир неча иш қила оласан, лекин ҳаммасини мукаммал қила олмайсан”

🔸 Энг катта куч бу — тасаввур:
«Тасаввур – бу ҳамма нарса. Бу ҳаётдаги бўлажак воқеаларни кўриб чиқишдир. Тасаввур билимдан ҳам муҳимдир.»

🔸 Хато қилиш:
«Ҳеч қачон хато қилмаган инсон, янги нарсани умуман татиб кўрмайди.»

🔸 Ҳозирги вақт билан яшанг:
«Мен ҳеч қачон келажак ҳақида ўйламайман – у жуда тез яқинлашиб келади.»

🔸 Қадриятларни яратинг:
«Муваффақиятга эришиш учун интилманг, балки ҳаётингиз мазмунли бўлишига интилинг.»

🔸 Такрорламанг:
«Бир ишни қайта-қайта қилиб, лекин ҳар хил натижани кутиш ахмоқлик.»

🔸 Билим тажрибадан кeлиб чиқади:
«Ахборот – билим эмас. Илмнинг ягона манбаси – тажриба.»

🔸 Ўйинда яхшироқ ўйнаш учун, қоидаларни билиш кeрак:
«Сиз ўйин қоидаларини ўрганишингиз керак. Шундан сўнг, ҳаммадан кўра яхшироқ ўйнашингиз мумкин.»

ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР


Билим — бу тортга битта тухумни солиш кераклигини билишдир.
Фаросат — ўша битта тухумни тортга қандай қўшишни тушунишдир.

©️ Мавлон Марасулов

Шунинг учун фаросатинг бўлмаса, билиминг ҳам бекор!

ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР


Сизни бахтдан 15 дақиқа ажратиб туради

Психологияда бор-йўғи чорак соат давомида энг бахтли кишига айланиш учун ёрдам берадиган учта қоида бор.

Бир йил учун олдиндан режа тузинг

Кўпинча иш ва турмуш ташвишларига бошимиз билан шўнғиб, кўплаб қизиқарли нарсалар мавжуд эканини унутамиз. Қулайлик зонасидан чиқиш керак ва бу фойдали. Келаси бир йил учун олдиндан қизиқарли машғулотлар рўйхатини тузиш учун бир неча дақиқа ажратинг. Шундай қилингки, ҳеч бўлмаганда бир ойда бир марта сиз билан қизиқарли ҳолат юз берсин. Ана шундан кейин ўйлаган орзуларингизни амалга ошириш режасини тузиш керак. Рўйхат оддий рўйхат бўлиб қолмаслиги учун дарҳол ишга киришинг.

Иш ва орзуларингизни бир-бирига мослаштиринг

1,5 ёки 10 йилдан кейин қандай одам бўлишингиз ҳақидаги тасвирни хаёлингизда чизинг. Нимага эришишни истайсиз, ким бўлишни мақсад қиласиз, қаерда ишламоқчисиз? Буларнинг барини қоғозга туширинг. Рўйхатни ҳозирги кунингиз билан таққосланг. Жорий режангиз ўйлаган мақсадингизга эришишда ёрдам берадими? Агар йўқ бўлса, уни тўлдиринг. Балки бирор нарсани олиб ташлаш ёки ўзгартириш керакдир. Буни ҳафтасига камида 2 марта бажариш тавсия этилади.

Бахт қутисини ясанг

Чиройли қути ёки идишни олинг. Унга «Бахт онлари» деб ном беринг. Бирор яхши ҳодиса юз берганида уни қоғога ёзиб, қутига солинг. Қутидаги қоғозчаларни вақти-вақти билан ўқинг ва ёқимли онларни яна бир бор ҳис этинг. Бу сизга янада кўпроқ хурсанд бўлиш ва ҳаётга енгилроқ муносабатда бўлишда ёрдам беради.

ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР


Сизни бахтдан 15 дақиқа ажратиб туради

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.