❓Янги тизим: Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини мажбурий аттестациядан ўтказиш тартиби қандай?
🖇 “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти”га асосан бу ходимлар ҳар беш йилда бир марта малака тоифасини бериш бўйича навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади («Олий ҳамширалик иши» мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ёки фармацевтика ходимлари бундан мустасно).
📑 Илгари аттестациядан ўтмаган ва ишга янги қабул қилинган ёки олий таълим ташкилотларини битириб, биринчи бор ишга кирган шифокор ва фармацевтлар мутахассислиги бўйича уч йил иш стажига эга бўлгандан сўнг малака тоифасини бериш мақсадида мажбурий аттестациядан ўтказилади.
🕰 Навбатдаги малака тоифасини бериш бўйича мажбурий, шунингдек, навбатдан ташқари аттестациядан ўтган шифокор ва фармацевтлар кейинги мажбурий аттестацияга беш йилдан сўнг жалб этилади.
🔷 Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари малака тоифасини бериш бўйича аттестациядан ўтказилиши мумкин.
📌 Ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб, малака тоифасини оширган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига оширилган малака тоифаси бўйича ҳақ тўланади.
✔️ Бунда навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб, ундан ўта олмаган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малака тоифаси туширилмайди.
🧑🏼💼Шифокор ва фармацевтлар малака тоифасини бериш бўйича мажбурий аттестацияга ўз муддатида жалб этилиши учун шифокор ва фармацевтлар фаолият кўрсатаётган ташкилот раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.
📝 Даволаш-профилактика ташкилоти раҳбари
навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтиш муддати тугашидан олти ой олдин шифокор ва фармацевтларни ёзма равишда хабардор қилиши керак.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram