Олмалиқ 24 хабарлари | Allohning panohida bo‘ling!


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Олмалиқ шаҳри хақида ҳабар ва янгиликлар бериб борувчи канал.
Хабар юбориш учун 👉 @Olmaliq24admin
Мулоқот учун гуруҳи: 👉 https://t.me/joinchat/UaJaH4p-GLesFJmZ
👉 канал: https://t.me/Olmaliqxabarlari

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri




Тезкор

Олмалиқда она уйдаги ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирди

Аёл 8 ёшли ўғлини жазолаш мақсадида унинг бармоқлари орасига пахта тиқиб ёққан. Онага нисбатан жиноят иши қўзғатилган ҳамда сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланиб, қидирув эълон қилинган.

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида она ўз боласини муттасил равишда қийнаб келгани аниқланди.
Kun.uz ўрганган суд ажримида келтирилишича, 1991 йилда туғилган Х.А. 2016 йилда туғилган ўғли Б.А.га доимий равишда азоб бериб келган.

Жумладан, аёл 2024 йил 30 октябрь куни соат 21:00 ларда ўғли уйдаги ширинликларни еб қўйгани сабабли унинг бармоқлари ораси ва бошқа тана аъзоларига пахта тиқиб, ёққан. Бунинг оқибатида болага 1-2-даражали термик куйишдан иборат бўлган соғлиқнинг қисқа муддатга бузилишига олиб келувчи енгил тан жароҳатлари етказган.

Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, Б.А.да “чап кўкрак қафаси олд юзаси, чап қўлтиқ ости соҳасига ўтиш қисми, чап қовурға ёйи остида, бурун камари учки қисми, ўнг қўл 3-4-5-бармоқ кафт бўғими орасида ва ички юзаси, чап оёқ 1-2-3-4-бармоқлари ораси ва тирноқ фалангаси ички юзасининг 1-2 даражали термик куйиши” каби тан жароҳатлари аниқланган.

Олмалиқ шаҳар ИИБ терговчисининг 2025 йил 7 февралдаги қарорига кўра, Х.А. Жиноят кодексининг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда сиртдан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган ва унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Шунингдек, жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг 2025 йил 7 февралдаги ажрими билан аёлга нисбатан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятга 360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланади.

@olmaliqxabarlari


#диққат
#огоҳлик

❗️ Тримол нафас сиқиш касаллигини келтириб чиқаради – олимлар

Метро бекатларида, телевизорда, ташқи баннерларда кенг тарғиб қилинаётган Тримол ҳақида эшитганмисиз? У оғриқ қолдирувчи дорилар қаторида кўрсатилади, аммо таркибида пропифеназон борлигини биласизми?

Пропифеназон нима?
Ушбу модда нафас сиқилиши ва ҳатто анафилактик шок каби хавфли таъсирларга сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун Шри-Ланка, Малайзия ва Таиланд каби давлатларда қатъий таъқиқланган!

🤔 Нега бу ҳақда рекламада айтилмайди?
Рекламаларда дорининг фойдаси кўрсатилади, аммо хавфи ҳақида бир оғиз ҳам гап йўқ!

@Olmaliqxabarlari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ОЛМАЛИҚ ШАҲРИДА ҲАМ МЕТАН ЗАПРАВКАЛАР ОДАТДАГИДЕК ҲОКИМЛИК БИЛАН КЕЛИШИЛГАН ТАРТИБДА ИШЛАЙДИ

Ижтимоий тармоқларда Бухоро Вилояти газли шаҳарчасига яқин ҳудуддан газ қувуридан газ сизиб чиқиб ёнгин юзага келган ҳолат тарқалди

Энергетика вазирлиги хабар беришича, шу жумладан Олмалиқ шаҳардаги барча метан заправкалар одатдагидек яни ҳокимлик билан келишган тартибда газни босимидан келиб чиқан ҳолда ишлайди.

@olmaliqxabarlari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Олмалиқ шаҳар Ойдин бозорида битта блогер "газ заправкамга пул қолмади ёрдам бера оласизми" дея ППХ ходимидан ёрдам сўради.

Ппх ходими майли қанча керак ёрдам бераман деди.

Олмалиқ шаҳрида мана шундай фидойи ходимлари кўпайсин!
@olmaliqxabarlari

2.2k 0 57 13 63

“Метан заправкалар” ҳозирги режимда ишлашда давом этиши белгиланди. Яъни, уларнинг фаолияти ҳудудлардаги талаб ҳамда газ қувурларидаги босимдан келиб чиққан ҳолда йўлга қўйилади - Энергетика вазирлиги

@olmaliqxabarlari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️⚡️⚡️

Метан газ заправкалари ёпилади

Энергетика вазирлигига кўра, 10 февраль куни Бухоро вилояти Газли шаҳарчасига яқин ҳудуддан ўтган диаметри 1020 мм ли газ қувуридан газ сизиб чиқиб, ёнғин юзага келган.

Вазирлик хабарида қўшимча қилинишича, ёнғин тўлиқ ўчирилишига қадар республика бўйлаб метан газ заправкалари фаолиятига чекловлар киритилади.

📱 @olmaliqxabarlari


📢Комбинат ишчи-ходимлари, ёшлар ва ҳамшаҳарларимиз диққатига!

💠Жорий йилнинг 12 февраль куни соат 14.00да “Металлург” МСда Тошкент вилояти ва "Олмалиқ КМК" АЖ Маънавият ва маърифат кенгашлари ҳамкорлигида буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги ҳамда шоҳ ва шоир, саркарда, давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 542 йиллигига бағишланган "Эмас осон бу майдон ичра турмоқ" номли маънавий-маърифий кеча бўлиб ўтади.

🖋Ушбу адабий кечада буюк аждодларимизнинг ҳаёт ва ижод йўли хотирланади, шоҳ асарлари эътироф этилади, шунингдек, баҳр-у байт ўтказилади.

🪶Буюк боболаримиз Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижод намуналаридан энг чиройли ёд олганлар ОКМК раҳбарияти томонидан эсталик совғалар билан тақдирланади.

💠Яна бир эътиборлиси, тадбирда ОКМК Хотин-қизлар ва гендер тенглик бўйича Маслаҳат кенгаши томонидан миллий қадриятларимизни тарғиб этиш мақсадида миллий либослар кўргазмаси ҳам намойиш этилади.

⏺Барчангизни маънавият ва қадрият кечасига таклиф этамиз.



каналга уланиш⤵️⤵️⤵️

https://t.me/olmaliqxabarlari


#тавсия

⚡️"Довления"ни тушириш учун муҳим 8 тавсия

➖Таомномангиздан тузни чиқариб ташланг

➖ Калийга бой маҳсулотларни истеъмол қилинг

➖ Қора шоколад истеъмол қилинг

➖ Спиртли ичимлик истеъмол қилманг

➖ Дам олишни ҳам унутманг

➖ Чой ва қаҳвадан тийилинг

➖ Камроқ ўтириб, кўпроқ ҳаракат қилинг

➖ Спорт билан шуғулланинг.

@olmaliqxabarlari


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади


🔰Фармонга кўра, 2025 йилда аҳолининг саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш ва инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитларни яратиш борасида қуйидагилар амалга оширилади:

✅ “Экофаол фуқаро” ҳаёт тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади.

📚 2025/2026 ўқув йилидан:

➖Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши каби таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича етакчи олий таълим ташкилоти этиб белгиланади;

➖республиканинг ҳар бир туманида (шаҳрида) босқичма-босқич инклюзив таълим талабларига жавоб берадиган камида биттадан умумтаълим мактаби фаолияти ташкил этилади;

➖“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида 3,5 минг камбағал оилалар фарзандларини тайёрлаб, олий таълим ташкилотларига белгиланган тартибда грант асосида қабул қилиш ишлари ташкил этилади;

📌 2025 йил 1 мартгача тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг инсон саломатлигига фойдасини тарғиб қилишни кучайтириш дастури ишлаб чиқилади;

📜 2025 йил 1 августгача озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш, бошқариш ва мониторинг қилиш мақсадида идоралараро яхлит Миллий ахборот платформаси ишлаб чиқилади.

📱 @Olmaliqxabarlari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Диққат #Огоҳ_бўлинг

Ёш бола "нонга чиқиб келай" деб дадасини "BYD" машинасини олиб катта тезликда автобусга бориб урилди

Мана, ёш болага машина бериш оқибати. Болаларни назоратсиз қолдирманг!

Ота-оналарга юбориб, огоҳлантириб қўямиз.

👉 @Olmaliqxabarlari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#хайрли_тонг

Бошланган яна бир гўзал тонг барчамизга муборак бўлсин. Қалбингиздаги барча эзгу ниятларингиз ижобат бўлсин! Атрофингиздаги умидворларга меҳр, табассум улашингки, қалблари сиздан шод бўлсин! Кунингиз файзу барокатга, солих амалларга тўла ўтсин Қадрдон. Ассалому алейкум!

@olmaliqxabarlari




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️⚡️⚡️

Кеча куппа-кундузи, Олмалиқ шаҳрига кираверишдаги намунали уйлар жойлашган маҳалладаги уйга ўғри тушиб, буюмлар ўғирлаб кетилибди.

Огоҳ бўлинг!

📱 @olmaliqxabarlari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️⚡️⚡️

Олмалиқ шаҳри, "Олтин" МФЙ, "Эзгулик" кўчасига ётқизилган асфальтнинг аҳволи...

Бу асфальтми ёки асфальтнинг соясими? Буни қайси кўзи кўр масъул қабул қилиб олаяпти?


📱 @olmaliqxabarlari


СУВ ТАЪМИНОТИ ТИКЛАНДИ

Айни дамда "Сартамғали" сув иншоотидан келадиган Д-1000 мм ичимлик сув қувурида юзага келган носозликни бартараф этиб, ҳудудларга босқичма-босқич сув таъминоти берилмоқда.

@olmaliqxabarlari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши, кунларнинг совиши иссиқлик таъминоти - иситиш жиҳозларига бўлган эҳтиёжимизни оширади. Иситиш манбаларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида ис гази билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисалар юзага келиб, инсонлар қурбон бўлиши мумкин.

Бундай хавф-ҳатарларни олдини олиш мақсадида ЎзЛиДеП томонидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган 10 мингга яқин хонадонга ис газини аниқлайдиган ускуналар бепул тарқатилибди.

Ушбу ускунанинг афзаллиги шундаки, хонадан чиқаётган газни дарров сезади ва огоҳлантирувчи овоз чиқаради, автоматик равишда газни тармоқдан узади.

Ўзимиз ва яқинларимиз ҳаётига ва саломатлигига бефарқ қарамаган ҳолда бундай ноҳуш вазиятлардан огоҳ бўлиш ҳар биримизнинг бурчимиз.

@olmaliqxabarlari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ТЕЗКОР!

ДХХ ва ИИВ томонидан 5-7 февраль кунлари катта масштабдаги РЕЙД ТАДБИРЛАРИ ўтказилди!

⚡ “Орият” ва “Қорадори” операциялари доирасида СПА салонлар ва тунги клубларда ҳам кескин текширувлар олиб борилди.

🚨Мақсад – одамлар орасида ОИВ/СПИД касаллиги тарқалишининг олдини олиш.


@olmaliqxabarlari


⚡️⚡️⚡️

Олмалиқ "Сув таъминоти" корхонаси ишчи-ходимлари томонидан носозликни бартараф этиш жараёнидан...

📱 @olmaliqxabarlari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️⚡️⚡️

Адолатсизликка учрашни хоҳламайсанми!? Адолатсизликка учраганларнинг ҳаққи учун кураш.

Ғарб жамиятларининг ютуқлари ҳам айни шунда. Улар кимнингдир адолати учун бутун бир жамият бўлиб ҳаракатланишади. Биз эса қачонки ўзимиз адолатсизликка учрасакгина адолатлаб қоламиз. Бироқ ҳаракатларимиздан ҳеч қандай самар бўлмайди, чунки бошқалар ҳам бир пайтлари сиз жим турган каби сукут сақлайди.

Шуни унутмангки, кимгадир қилинган адолатсизлик — сизга ҳам қилинган адолатсизликдир. Чунки бугун бировга қилинган адолатсизлик эртага сизга ҳам қилинади. Шунинг учун қаердаки адолатсизлик кўрсангиз, ўзингизга қилингандек ҳаракат қилинг. Шундагина адолатсизликка учрамайсиз!

📱 @olmaliqxabarlari

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.