Олмалиқ 24 хабарлари | Allohning panohida bo‘ling!


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Олмалиқ шаҳри хақида ҳабар ва янгиликлар бериб борувчи канал.
Хабар юбориш учун 👉 @Olmaliq24admin
Мулоқот учун гуруҳи: 👉 https://t.me/joinchat/UaJaH4p-GLesFJmZ
👉 канал: https://t.me/Olmaliqxabarlari

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


“Метан заправкалар” ҳозирги режимда ишлашда давом этиши белгиланди. Яъни, уларнинг фаолияти ҳудудлардаги талаб ҳамда газ қувурларидаги босимдан келиб чиққан ҳолда йўлга қўйилади - Энергетика вазирлиги

@olmaliqxabarlari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️⚡️⚡️

Метан газ заправкалари ёпилади

Энергетика вазирлигига кўра, 10 февраль куни Бухоро вилояти Газли шаҳарчасига яқин ҳудуддан ўтган диаметри 1020 мм ли газ қувуридан газ сизиб чиқиб, ёнғин юзага келган.

Вазирлик хабарида қўшимча қилинишича, ёнғин тўлиқ ўчирилишига қадар республика бўйлаб метан газ заправкалари фаолиятига чекловлар киритилади.

📱 @olmaliqxabarlari


📢Комбинат ишчи-ходимлари, ёшлар ва ҳамшаҳарларимиз диққатига!

💠Жорий йилнинг 12 февраль куни соат 14.00да “Металлург” МСда Тошкент вилояти ва "Олмалиқ КМК" АЖ Маънавият ва маърифат кенгашлари ҳамкорлигида буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги ҳамда шоҳ ва шоир, саркарда, давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 542 йиллигига бағишланган "Эмас осон бу майдон ичра турмоқ" номли маънавий-маърифий кеча бўлиб ўтади.

🖋Ушбу адабий кечада буюк аждодларимизнинг ҳаёт ва ижод йўли хотирланади, шоҳ асарлари эътироф этилади, шунингдек, баҳр-у байт ўтказилади.

🪶Буюк боболаримиз Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижод намуналаридан энг чиройли ёд олганлар ОКМК раҳбарияти томонидан эсталик совғалар билан тақдирланади.

💠Яна бир эътиборлиси, тадбирда ОКМК Хотин-қизлар ва гендер тенглик бўйича Маслаҳат кенгаши томонидан миллий қадриятларимизни тарғиб этиш мақсадида миллий либослар кўргазмаси ҳам намойиш этилади.

⏺Барчангизни маънавият ва қадрият кечасига таклиф этамиз.



каналга уланиш⤵️⤵️⤵️

https://t.me/olmaliqxabarlari


#тавсия

⚡️"Довления"ни тушириш учун муҳим 8 тавсия

➖Таомномангиздан тузни чиқариб ташланг

➖ Калийга бой маҳсулотларни истеъмол қилинг

➖ Қора шоколад истеъмол қилинг

➖ Спиртли ичимлик истеъмол қилманг

➖ Дам олишни ҳам унутманг

➖ Чой ва қаҳвадан тийилинг

➖ Камроқ ўтириб, кўпроқ ҳаракат қилинг

➖ Спорт билан шуғулланинг.

@olmaliqxabarlari


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади


🔰Фармонга кўра, 2025 йилда аҳолининг саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш ва инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитларни яратиш борасида қуйидагилар амалга оширилади:

✅ “Экофаол фуқаро” ҳаёт тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади.

📚 2025/2026 ўқув йилидан:

➖Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши каби таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича етакчи олий таълим ташкилоти этиб белгиланади;

➖республиканинг ҳар бир туманида (шаҳрида) босқичма-босқич инклюзив таълим талабларига жавоб берадиган камида биттадан умумтаълим мактаби фаолияти ташкил этилади;

➖“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида 3,5 минг камбағал оилалар фарзандларини тайёрлаб, олий таълим ташкилотларига белгиланган тартибда грант асосида қабул қилиш ишлари ташкил этилади;

📌 2025 йил 1 мартгача тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг инсон саломатлигига фойдасини тарғиб қилишни кучайтириш дастури ишлаб чиқилади;

📜 2025 йил 1 августгача озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш, бошқариш ва мониторинг қилиш мақсадида идоралараро яхлит Миллий ахборот платформаси ишлаб чиқилади.

📱 @Olmaliqxabarlari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Диққат #Огоҳ_бўлинг

Ёш бола "нонга чиқиб келай" деб дадасини "BYD" машинасини олиб катта тезликда автобусга бориб урилди

Мана, ёш болага машина бериш оқибати. Болаларни назоратсиз қолдирманг!

Ота-оналарга юбориб, огоҳлантириб қўямиз.

👉 @Olmaliqxabarlari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#хайрли_тонг

Бошланган яна бир гўзал тонг барчамизга муборак бўлсин. Қалбингиздаги барча эзгу ниятларингиз ижобат бўлсин! Атрофингиздаги умидворларга меҳр, табассум улашингки, қалблари сиздан шод бўлсин! Кунингиз файзу барокатга, солих амалларга тўла ўтсин Қадрдон. Ассалому алейкум!

@olmaliqxabarlari




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️⚡️⚡️

Кеча куппа-кундузи, Олмалиқ шаҳрига кираверишдаги намунали уйлар жойлашган маҳалладаги уйга ўғри тушиб, буюмлар ўғирлаб кетилибди.

Огоҳ бўлинг!

📱 @olmaliqxabarlari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️⚡️⚡️

Олмалиқ шаҳри, "Олтин" МФЙ, "Эзгулик" кўчасига ётқизилган асфальтнинг аҳволи...

Бу асфальтми ёки асфальтнинг соясими? Буни қайси кўзи кўр масъул қабул қилиб олаяпти?


📱 @olmaliqxabarlari


СУВ ТАЪМИНОТИ ТИКЛАНДИ

Айни дамда "Сартамғали" сув иншоотидан келадиган Д-1000 мм ичимлик сув қувурида юзага келган носозликни бартараф этиб, ҳудудларга босқичма-босқич сув таъминоти берилмоқда.

@olmaliqxabarlari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши, кунларнинг совиши иссиқлик таъминоти - иситиш жиҳозларига бўлган эҳтиёжимизни оширади. Иситиш манбаларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида ис гази билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисалар юзага келиб, инсонлар қурбон бўлиши мумкин.

Бундай хавф-ҳатарларни олдини олиш мақсадида ЎзЛиДеП томонидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган 10 мингга яқин хонадонга ис газини аниқлайдиган ускуналар бепул тарқатилибди.

Ушбу ускунанинг афзаллиги шундаки, хонадан чиқаётган газни дарров сезади ва огоҳлантирувчи овоз чиқаради, автоматик равишда газни тармоқдан узади.

Ўзимиз ва яқинларимиз ҳаётига ва саломатлигига бефарқ қарамаган ҳолда бундай ноҳуш вазиятлардан огоҳ бўлиш ҳар биримизнинг бурчимиз.

@olmaliqxabarlari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ТЕЗКОР!

ДХХ ва ИИВ томонидан 5-7 февраль кунлари катта масштабдаги РЕЙД ТАДБИРЛАРИ ўтказилди!

⚡ “Орият” ва “Қорадори” операциялари доирасида СПА салонлар ва тунги клубларда ҳам кескин текширувлар олиб борилди.

🚨Мақсад – одамлар орасида ОИВ/СПИД касаллиги тарқалишининг олдини олиш.


@olmaliqxabarlari


⚡️⚡️⚡️

Олмалиқ "Сув таъминоти" корхонаси ишчи-ходимлари томонидан носозликни бартараф этиш жараёнидан...

📱 @olmaliqxabarlari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️⚡️⚡️

Адолатсизликка учрашни хоҳламайсанми!? Адолатсизликка учраганларнинг ҳаққи учун кураш.

Ғарб жамиятларининг ютуқлари ҳам айни шунда. Улар кимнингдир адолати учун бутун бир жамият бўлиб ҳаракатланишади. Биз эса қачонки ўзимиз адолатсизликка учрасакгина адолатлаб қоламиз. Бироқ ҳаракатларимиздан ҳеч қандай самар бўлмайди, чунки бошқалар ҳам бир пайтлари сиз жим турган каби сукут сақлайди.

Шуни унутмангки, кимгадир қилинган адолатсизлик — сизга ҳам қилинган адолатсизликдир. Чунки бугун бировга қилинган адолатсизлик эртага сизга ҳам қилинади. Шунинг учун қаердаки адолатсизлик кўрсангиз, ўзингизга қилингандек ҳаракат қилинг. Шундагина адолатсизликка учрамайсиз!

📱 @olmaliqxabarlari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Диққат
❗️Бола пули учун онлайн ариза бериш тартибини ўрганиб олинг!

Бола пули олиш учун махалла раисининг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бунинг учун ўзингиз онлайн ариза берсангиз кифоя.

Бунда сиз my.gov.uz порталига кириб, кам таъминланган оилалар учун нафақа тайинлаш бўлимига кирасиз ва ариза тўлдирасиз

@olmaliqxabarlari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
КЎЧАДА ОВҚАТЛАНМАНГ, ЭШАК СЎЙИБ, ГЎШТИНИ ОШХОНА, КАФЕЛАРГА ТАРҚАТАЁТГАНЛАР УШЛАНИБДИ! 😱🤬

Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ туманида кузатилган ҳолат.

каналга уланиш⤵️⤵️ ⤵️


@olmaliqxabarlari


#сув

💧💧💧

"Сартамғали" сув иншоотидан келадиган Д-1000 мм ичимлик сув қувурида юзага келган носозликни бартараф этиш ишлари бугун ҳам давом эттирилмоқда экан.

Эслатиб ўтамиз, шаҳарнинг юқори қисми - Радуга, Космос, Телеграф, Ст.базар, ГРЭ, Целена, Шанхай, Кирпичный, Депо, 67-квартал ҳудудларида 3 кундан буён сув йўқ (Ичимлик суви махсус техникаларда етказиб берилаяпти).

Носозлик бартараф этилгунга қадар аҳолига сув Олмалиқ сув таъминоти филиали томонидан Сув ташиш машинасида етказиб берилади.

Диспечерлик хизмати 71-61-5-22-85
71-61-5-21-70

📱 @Olmaliqxabarlari


⚡️⚡️⚡️

Бугун – 9 февраль буюк бобокалонимиз шоир, мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги


Алишер Навоий (1441 йил 9 феврал - 1501 йил 3 январ) улуғ ўзбек ва бошқа туркий халқларнинг шоири,  мутафаккири ва давлат арбоби  бўлган. Ғарбда адабиётнинг  буюк вакили деб қаралади,  шарқда „низоми миллати ва  д-дин“ (дин ва миллатнинг  низоми) унвони билан  улуғланади. Шарофиддин Али Яздий  назарига тушган, Мавлоно  Лутфий ёш шоир истеъдодига юқори баҳо берган, Камол  Турбатий эътирофини қозонган.

Навоий 1469 йилгача  темурийлар орасидаги ички низолар сабабли Ҳиротдан  йироқроқда яшаган. Ҳусайн Бойқаро Хуросон  тахтига ўтиргач (1469), Навоий  ҳаёти ва ижодида янги босқич  бошланади, муҳрдорлик  (1469)  мансабига, вазирлик (1472) ва Астробод ҳокимлиги (1487)га тайинланади. 

1480-1500 йиллар мобайнида ўз маблағлари ҳисобидан бир  неча мадраса, 40 работ Г (сафардаги йўловчилар тўхтаб ўтиш жойи), 17 та масжид, 10 та  хонақоҳ, 9 та ҳаммом, 9 та кўприк, 20 та ҳовуз қурдиради.

Ҳусайн Бойқаро Алишер Навоийга „муқарраби ҳазрати  султоний“ (султон  ҳазратларининг энг яқин кишиси) деган унвонни  беради. Унга кўра Навоий  давлатнинг барча ишларига  аралаша оларди.

📱 @olmaliqxabarlari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#рейд

‼️ Олмалиқ шаҳрида тунги рейдлар давомида ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмасдан ноқонуний йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган ҳайдовчига тегишли чора кўрилиб, йўл-транспорт ҳодисаси олди олинди.

ГАИ" ходимига кўра Олмалиқда аксарият авариялар "Дамас" ҳайдовчилари томонидан содир этилмоқда.

Масъуллардан "Дамасистон" бўлиб кетган Олмалиқда бу каби рейдлар мунтазам ташкил этилишини, жамоат транспорти тизимини тубдан ўзгартиришларини яна бир бор (гарчи 8 йилдан буён шуни сўраётган бўлсакда, лекин бир грамм ўзгариш бўлмаётган бўлсада) сўраб қолардик.

@olmaliqxabarlari

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.