Олмалиқ 24 хабарлари | Allohning panohida bo‘ling!


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Олмалиқ шаҳри хақида ҳабар ва янгиликлар бериб борувчи канал.
Хабар юбориш учун 👉 @Olmaliq24admin
Мулоқот учун гуруҳи: 👉 https://t.me/joinchat/UaJaH4p-GLesFJmZ
👉 канал: https://t.me/Olmaliqxabarlari

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri




Олмалиқдаги Тадбиркорга қурилиш объектини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.А. тадбиркор М.Х.га Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳридаги оқова сув тизимиларини реконструкция қилиш ишларидан қурилиш объектини олиб бериши эвазига 7 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@olmaliqxabarlari


⚡️⚡️⚡️

Ўзбекистонда 2024 йили ўртача ҳисобланган номинал иш ҳақи 5 млн 357 минг сўмга етди

Ҳудудлар бўйича энг кўп маош Тошкент шаҳри (9,1 млн сўм) ва Навоий вилоятида (6,8 млн сўм). Энг ками эса — Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида (3,8 млн сўм).

📱 @olmaliqxabarlari


Эндиликда 18 ёшга тўлмаган ва 60 ёшдан ошган шахслар паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тортилмайди

Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида»ги Қонун кўриб чиқилди.

@olmaliqxabarlari


⚡️ “Прописка” тизими бекор қилинди

Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида фуқароларни яшаш ва туриш жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни такомиллаштирувчи қонун қабул қилинди.

Энди амалдаги прописка талаблари бекор қилиниб, “E-xabar berish” тизими жорий этилади. У орқали фуқароларни рўйхатга ва ҳисобга олиш электрон шаклда амалга оширилади.

Фуқаролар рўйхатдан ўтмасдан яшаш муддати 15 кундан 10 иш кунига қисқартирилади. Шунингдек, паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик енгиллаштирилиб, 18 ёшга тўлмаган ва 60 ёшдан ошганлар жазодан озод этилади

@olmaliqxabarlari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️⚡️⚡️

Автомобилни маст ҳолда бошқарганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 25 бараваридан (9,37 млн сўм) 40 бараварига
оширилмоқда (15 млн сўм).

Ҳайдовчи такроран маст ҳолда рулга ўтирса, 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилиши ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

📱 @olmaliqxabarlari


💳Загрузка💳

ОКМК ишчиларининг Миллий банк "Uzcard" карта ракамларига аванс тушурила бошлади✅

24.01.2025©

@olmaliqxabarlari


⚡️⚡️⚡️

Газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқни косаси оқармайди – Алишер Қодиров


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, "Миллий тикланиш" демократик партияси фракциясининг раҳбари Алишер Қодиров табиий газ қиммат ресурс экани, 1 куб газдан 10 га яқин юқори қийматли, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш, хорижга сотиш ва унинг пулига миллионлаб одамларни иш билан таъминлаш мумкинлигини билдирди.

📱 @olmaliqxabarlari


#диққат

❗️Йўл ҳаракати қоидабузарлиги бўйича янги нормалар киритиляпти

"Агрессив бошқариш"," дрифт", "шахмат" шаклида ҳаракатланиш, йўлларда тўсиқларни пайдо қилиш каби қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. 

👉 @olmaliqxabarlari


#Ҳусановга_овоз

"Манчестер сити" клуби ютуб каналида сўровнома эълон қилди. Унга кўра энг кўп овоз тўплаган янги ўйинчи дебют ўйинини ўтказади.

✅Ҳамюртимиз Абдуқодир ҳозирча биринчи ўринда бормоқда. Қани, ёшлар, Ҳусановни қўллаб-қувватлаймиз.✊

⭕️Овоз бериш

@olmaliqxabarlari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#диққат

👮‍♂️Энди ички ишлар ходимлари сиз билан нотўғри муамоалада бўлса бемалол тасвирга олишингиз ва ижтимоий тармоқларга тарқатишингиз мумкин. 📹

Анча муҳокамаларга сабаб бўлган Қонун Сенат ташаббуси билан қайта кўриб чиқилди ва сўз эркинлиги таъминланди. Қонун билан фақат ходимларни обрўсизлантириш мақсадида сўз ва видеоларни бузиб, нотўғри монтаж қилганлик таъқиқланмоқда. 🎞

📱@olmaliqxabarlari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Картошка экканлар шу кунларда💸💸💸

@olmaliqxabarlari


⚡️⚡️⚡️

ҲМҚО ходимларини тасвирга тушириш ва тарқатиш ҳуқуқи сақлаб қолинмоқда

Фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини фото, видео тасвирга тушириш ва тасвирларни тарқатиш ҳуқуқи сақлаб қолинди. Муҳофаза қилувчи органлар ходимлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тўлиқ сақланиб қолмоқда. Олдинги таҳрирдан фарқли равишда бор нарсани ижтимоий тармоққа қўйганлик учун жавобгарлик белгиланмаяпти.

Қонунда фақат ходимларнинг тасвирини уларни обрўсизлантиришга олиб келадиган тарзда бузиб тарқатмаслик, яъни ходимнинг ҳаракатлари, сўзлари ва юз берган ҳолатни бузмаслик, шу мақсадда монтаж қилмаслик талаб этилмоқда.

📱 @olmaliqxabarlari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⁉️ Сиз кредитига кафил бўлган шахс кредитни тўламаяпти ва сиз тўлаяпсиз! Ечим борми?

Бугунги кунда кўп фуқароларимиз дод деб юрган бу муаммодан қутилиш йўлини билиб олинг.

👉 @olmaliqxabarlari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳолат Самарқандда бўлгани айтилмоқда

Тез ёрдам мошинаси ичида ўлим билан олишаётган бемор бўлиши хам мумкин-ку🤦‍♂

👉🏻
@olmaliqxabarlari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#фойдали

⚡️⚡️Оёқ кийим ичидаги бадбўй ҳидни кетказадиган осон усул!


Оёқ киймдаги ёмон ҳиддан халос бўлиш учун Перекись водород ажойиб восита эканлигини билармидингиз?

@Olmaliqxabarlari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Миллий Тошкент"
@olmaliqxabarlari


#халқаро_ҳамкорлик
#касбий_таълим

⚡️⚡️⚡️

Ўзбекистон-Хитой: касбий таълим соҳасида халқаро ҳамкорлик


Хитой Халқ Республикасининг “Chongqing Three Gorges” тиббиёт коллежи ҳамда Олмалиқ Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми ўртасида тиббиёт соҳасида ҳамкорлик ўрнатилди. Ҳамкорлик доирасида тиббиёт техникумларининг 6 нафар раҳбар ва педагог кадрлари Хитойда ташкил этилган бир ойлик ўқув дастурида иштирок этдилар.

Шунингдек, ҳамкорликдаги ишларни босқичма-босқич амалга ошириш мақсадида “Chongqing Three Gorges” тиббиёт коллежининг махсус делегацияси Олмалиқ Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумига ташриф буюрди.

Ташриф давомида техникумда амалга оширилаётган ишлар, эришилган ютуқлар тўғрисида маълумотлар берилди. Сўнг, тиббиёт соҳасида қўшма дастурни амалга ошириш юзасидан музокаралар ўтказилди. Режа асосида 2025 йил давомида техникумнинг 2 нафар ўқитувчисини Хитойга тиббиёт йўналишида малака ошириш учун юборилишига келишиб олинди.

📱 @olmaliqxabarlari


Бугун 24-январ – бутун дунёда "Қизлар куни" нишонланмоқда.

Қизлар, ёшингиз нечада бўлмасин, байрамингиз муборак бўлсин. Сизга бахт, соғлиқ, севги, оилавий бахт ва кўплаб самимий ниятлар тилаб қоламиз.

Севимли қиз дўстларингизни, опа-сингилларингизни, қизларингизни ва атрофингиздаги барча аёлларни табриклашни унутманг.

⚡️ @olmaliqxabarlari


#электр

⚡️⚡️⚡️

Бугун, 24 январ соат 14-00 дан 16-00 гача "ЁШЛИК" конига 110 кВ ли янги ҳаво тармоғи қурилаётганлиги сабабли шаҳримизнинг "Ўзбекистон", М.Улуғбек, "Гултепа", "Мустақиллик", Бобур, "Олмалиқсой", Ғ.Ғулом МФЙлар ва шу ҳудудлардаги юридик истеъмолчиларда электр таъминоти тўхтатилади.

📱 @olmaliqxabarlari

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.