#БИЛГАНИНГИЗФОЙДА
«Зиёратчилардан сертификат талаб қилиш бекор қилинмаган» – Санэпидқўмита
Саудия Арабистони Қироллиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2024 йилнинг декабр ойида 2025 йилдан бошлаб Умра ва Ҳаж амалларини бажариш учун келадиган барча зиёратчиларнинг менингит инфекциясига қарши эмланганлик тўғрисидаги ҳужжати бўлиши шартлигини талаб қилувчи меъёрий ҳужжат чиқарган эди.
Тармоқларда Ҳаж ва Умра зиёратларига боришда менингитга қарши вакцина сертификатини сўраш талаби бекор қилингани ҳақида хабар тарқалди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги, Саудия Арабистони Умра ва Ҳаж зиёратларига борувчилардан менингитга қарши эмланганлик ҳужжати талаб қилишни расман бекор қилмаганини маълум қилди.
➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz

«Мамлакатимизга юқумли касалликларнинг четдан кириб келишини олдини олиш ва эпидемиологик барқарорликни сақлаб қолиш мақсадида зиёратчиларни менингитга қарши эмлаш тавсия этилади», дейилади хабарда.
➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz