#ЖИНОЯТВАЖАЗО
Хизмат хонасида қимор ўйини ташкил қилган мактаб директори ишдан олинди
Чортоқ туманидаги 8-мактаб директори хизмат хонасида қимор ўйини ташқил қилгани аниқланди.
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган рейд давомида мактаб директори ўз хизмат хонасида қимор ўйини ташкил этиб, шериклари билан ўйнаётган аниқланган.
Маълум қилинишича, ташкилотда ўрнатилган ички меҳнат тартиб қоидаларини қўпол равишда бузгани учун директор билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчи ташаббусига кўра бир томонлама бекор қилинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz