«Наманган ҳақиқати» | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


Наманган вилоят ҳокимлигининг «Наманган ҳақиқати» газетаси расмий канали
Янгиликларни биз билан кузатиб боринг!
Бизда ҳаммаси ишончли!
Газетанинг электрон нусхаси: @NamanganHaqiqatiOnline
Веб-сайт: namhaqiqat.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


#БИЛГАНИНГИЗФОЙДА

Айрим рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари учун тўлов миқдори камайтирилди

Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган янги буйруққа кўра (рўйхат рақами 2303-7, 23.12.2024 й.), рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини олиш ва алмаштириш учун тўловлар миқдори пасайтирилди.

▪️Мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамаларга (ярим тиркамалар) РЎДРБ учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида;
Илгари БҲМнинг 1,75 баравари эди.

▪️Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида;
Илгари БҲМнинг 1,75 баравари эди.

▪️Йўқотилган бир дона РЎДРБ (мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун) ўрнига янги бир дона РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида ундирилади;
Илгари БҲМнинг 1,75 баравари эди.

▪️Электромобиллар (гибрид автомобиллар), мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамаларни (ярим тиркамаларни) рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида;

▪️Электромобиллар (гибрид автомобиллар), мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва автотранспорт воситалари тиркамаларидан (ярим тиркамаларидан) бошқа барча автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 6,84 баравари миқдорида;

▪️Автотранспорт воситалари, электромобиллар (гибрид автомобиллар), мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамаларни (ярим тиркамаларни) қайта рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 10 фоизи миқдорида.

Шунингдек, қуйидаги тўловларнинг ундирилиши бекор қилинди:

▫️яроқсиз ҳолга келган, шикастланган ёки ўғирланган автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома дубликатини бериш учун БҲМнинг 70 фоизи миқдоридаги тўлов;

▫️йўқотилган автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома дубликатини бериш учун БҲМнинг 1 баравари миқдоридаги тўлов;

▫️йўқотилган автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақида вақтинчалик гувоҳнома дубликатини бериш учун белгиланган тўлов ставкасининг 5 баравари миқдоридаги тўлов.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ТУҲФА

Президент совғалари Наманганга етиб келди


12 турдаги ўқув қуроллари ва 15 хил ширинликдан иборат 647 дона Президент совғалари Наманганга етиб келди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси хабарига кўра, ушбу совғалар меҳрибонлик ва мурувват уйлари тарбияланувчилари, "СОС – болалар маҳаллалари", Гўдаклар уйи, Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек, юртимиз тинчлиги йўлида қурбон бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фарзандларига тарқатилади.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#ЭЪТИРОФ

Ҳамюртимиз «Тарих эътирофи» миллий мукофоти соҳиби бўлди

Тошкентда Ўзбекистон Миллий телерадокомпаниясида «Тарих эътирофи» миллий мукофотини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Буюк тарихимизни тиклаш учун кенг кўламли ҳаракат қилаётгани, Ўзбекистон хақидаги хорижда хабардорликни орттираётгани ҳамда буюк тарихимизни тарғиб этишдаги жонкуярлиги учун Ахсикент археология парки директори Анвар Икром «Тарих эътирофи» миллий мукофотига лойиқ кўрилди.

Мукофотни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тарих институти директори, академик Азамат Зиё топширди.

Батафсил: https://gclnk.com/qhWSzA3Z


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#МОТИВАЦИЯ

Инсоннинг қадр-қиммати ўз вазифасини аъло даражада бажаришдан иборат. Шунинг учун инсоннинг энг асосий вазифаси ва ўрни меҳнат билан белгиланади. Инсон ўз хоҳишига тинимсиз меҳнат туфайли эришади.

© Абу Райҳон Беруний


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#ЭЪТИРОФ

НамДУ талабаси «Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси» танлови ғолиби бўлди

«Ёшлар форуми – 2024» доирасида маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ўртасида «Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси» танловининг республика босқичи якунланди ва ғолиблар номи эълон қилинди.

Танловнинг республика босқичи Тошкент шаҳридаги «Ёшлар маркази»да бўлиб ўтди. Иштирокчилар иши 10 та йўналишда, шўъбаларга бўлинган ҳолда кўриб чиқилди.

Қувонарлиси, Наманган давлат университетининг сиртқи бўлим талабаси Асадбек Умаралиев «Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси» республика танловида фахрли 1-ўринни эгаллади ва 25 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#БИЛГАНИНГИЗФОЙДА

My.gov.uz​ портали орқали давлат хизматларидан онлайн фойдаланинг!

💻 my.gov.uz/oz/service/308 — Кира қилиш учун лицензия варақасини олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/357 — Электрон рақамли имзо олиш;

💻 my.gov.uz/oz/service/913 — Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш;

💻 my.gov.uz/oz/service/853 — Автотранспортни онлайн суғурталаш;

💻 my.gov.uz/oz/service/412 — Ўзбекистон Республикасидан чиқишига вақтинча чеклов қўйилганлиги ҳолатини текшириш;

💻 my.gov.uz/uz/service/491 — Ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/263 — Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/486 — Нафақа тайинлаш учун ариза бериш;

💻 my.gov.uz/uz/service/378 — Паспортни ID картага алмаштириш учун ариза юбориш;

💻 my.gov.uz/uz/service/498 — UzAuto Motors AJ орқали автомобил сотиб олиш учун навбатни текшириш;

💻 my.gov.uz/uz/service/418 — Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга ариза бериш;

💻 my.gov.uz/uz/service/745 — "Аёллар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/748 — "Ёшлар дафтари"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/743 —"Темир дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/587 — "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га кириш учун ариза бериш;

💻 my.gov.uz/uz/service/654 — Aвтотранспорт воситаларининг тақиқини текшириш;

💻 my.gov.uz/oz/service/938 — Кредит тарихи ўрганилганлиги бўйича огоҳлантирувчи «СМС-хабарнома» олиш.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#ҲАМКОРЛИК

Наманган делегацияси Ҳиндистондаги кемасозлик компаниясида бўлди

Ҳиндистоннинг Керала штати Кожикоде шаҳрида дунёга машҳур «Haji Ahamed Koya» кемасозлик компанияси мавжуд. Наманган вилояти делегацияси Ҳиндистонга сафари давомида 140 йиллик тарихга эга ушбу компанияга ташриф буюрди ва Сирдарёга қўйиладиган кема қурилиши жараёни билан танишди.

«Биз Наманган делегацияси билан Қатардаги "Dhow Festival"да танишдик. Шунда Анвар Икромни Каликатга чорладик. Буюк тарихга эга Ахсикентнинг бугунги ривожига биз ҳам ҳисса қўшаётганимиздан мамнунмиз», - деди компания раҳбари Хашим Аҳамед.

Кейинги манзил Коялар хонадони бўлди. Кунмуҳаммад Хожининг 10 нафар набираси бугунги кунда Ҳиндистоннинг етакчи тадбиркорларига айланишган. Улар билан ўзбек-ҳинд алоқалари, ҳамкорлик масалалари, Наманганнинг инвестициявий салоҳияти ҳақида суҳбатлашилди.

Маълумот учун, 1885 йилда асос солинган ушбу компания араб кўрфази давлатлари ҳамда Европага маҳсулот етказиб беради.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#САЛКАМЖИДДИЙ

- Қани гапир ўғлим, устозинг қаерингга урди?

© «Муштум»дан.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#ОБУНА2025

Ҳурматли ташкилот, корхона раҳбарлари ва тадбиркорлар!

Маълумки, бугунги кунда барча соҳа ва тизимлардаги жараёнларни кенг оммага етказишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни катта. Айни кунларда маҳаллий нашрларга келгуси йил учун обуна мавсуми жадал кетаётганлиги боис вилоят ҳокимлигининг бош нашри бўлмиш «НАМАНГАН ҲАҚИҚАТИ» газетасига обуна бўлишни тавсия этамиз.

Келгуси йилда ҳам вилоят бош нашрида қизиқарли мақолалар, юртимиз ва хорижда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар билан мунтазам танишиб боришни истасангиз, газетамизга обуна бўлинг.

ОБУНА БАҲОСИ БИР ЙИЛГА — 588.000 сўм.

Нашр йил давомида 104 марта чоп этилади.

Барча корхона, ташкилот ва муассасаларни газетамизга уюшқоқлик билан обуна бўлишга чақирамиз!

Мурожаат учун телефонлар:
(69) 227-91-19,
(69) 227-98-31.



➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#АНОНС

«Наманган ҳақиқати» газетасининг 2024 йилдаги 101-сони нашрдан чиқди

🔗 Батафсил танишинг

Газетанинг босма шакли билан танишиш учун обуна бўлинг ёки матбуот дўконларидан харид қилинг!

Обуна индекси: 5000.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


Наманганда янги тажриба бошланмоқда

«Тадбиркорлар мева-сабзавотни асосан томорқадан олаётгани учун экспортга бир турдаги маҳсулотни узлуксиз ва сифатли етказиб беришга қийналмоқда. Шунинг ҳисобига экспортдан тушум ҳам паст», — деди Президент етакчи тадбиркорлар билан мулоқотда.

Келгуси йилда 3,5 миллиард долларлик мева-сабзавот экспорт қилиш учун барча имкониятлар борлиги таъкидланди.

Шу боис, 1 миллион гектар мева-сабзавот ерлари 760 та уруғ берувчи ва 824 та экспортчи корхонага боғланди.

Шунингдек, Тошкент вилояти ва Наманганда янги тажриба бошланмоқда. Бунда пахта-ғалладан қисқарадиган ерлар 50 гектаргача йирик лотларда аукционга қўйилиб, саноатлашган плантация қилиш учун профессионал инвесторларга сотилади.

Бу ерлардаги 20 сотихгача майдонда «шок» усулида музлаткич, калибровка ва қадоқлаш цехлари қуришга рухсат берилади.

Етиштирилган мева-сабзавотни қайта ишлаш учун харид қилинган ускуналарга 1 миллиард сўмгача субсидия ажратилади.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#ЖИНОЯТВАЖАЗО

Хизмат хонасида қимор ўйини ташкил қилган мактаб директори ишдан олинди


Чортоқ туманидаги 8-мактаб директори хизмат хонасида қимор ўйини ташқил қилгани аниқланди.

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган рейд давомида мактаб директори ўз хизмат хонасида қимор ўйини ташкил этиб, шериклари билан ўйнаётган аниқланган.

Маълум қилинишича, ташкилотда ўрнатилган ички меҳнат тартиб қоидаларини қўпол равишда бузгани учун директор билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчи ташаббусига кўра бир томонлама бекор қилинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ҚОНУНЧИЛИК

Оталик таътили: фарзанд туғилганда эркакларга ҳам 5 кунлик дам берилади


Парламент қуйи палатасига киритилган "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасига кўра, меҳнат ҳуқуқларининг тенглиги, меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситиш, тазйиқ ва зўравонликни тақиқлаш принциплари такомиллаштирилмоқда.

Шунингдек, лойиҳада ишлаётган эркаклар фарзандли бўлганда, турмуш ўртоғига ёрдам бериш ва бошқа фарзандларига қараб туриши учун қисқа муддатли таътилга чиқиши билан боғлиқ меъёрлар таклиф этилмоқда. Таъкидлаш жоизки, шу кунга қадар миллий қонунчилигимизда бундай таътил назарда тутилмаган эди. Шу сабабли эркаклар касбий ва оилавий мажбуриятларини уйғун тарзда амалга оширишга қийналган ёки ўз ҳисобидан таътил олишга мажбур бўлган.

Ушбу қонун лойиҳаси ҳақида депутат Нодир Тилаволдиев батафсил маълумот берди.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#ЖУМАҲИКМАТИ

Барака шукроналикка боғлиқ, шукроналик янада кўпроқ барака олиб келади. У иккиси ўзаро бир-бирига боғлангандир.

© Али ибн Абу Толиб


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ШУКУҲ

Наманганда Ўзбекистондаги энг баланд Янги йил арчаси ўрнатилди

Наманган шаҳридаги «Афсоналар водийси» боғида Ўзбекистондаги энг баланд Янги йил арчаси қад ростлади. Унинг баландлиги 43,4 метрни ташкил қилади.

Мазкур ҳудуд айни дамда наманганликлар ва шаҳримиз меҳмонлари талпинаётган масканга айланган.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#АНОНС

«Наманган ҳақиқати» газетасининг 2024 йилдаги 100-сони нашрдан чиқди

🔗 Батафсил танишинг

Газетанинг босма шакли билан танишиш учун обуна бўлинг ёки матбуот дўконларидан харид қилинг!

Обуна индекси: 5000.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz

16 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.