⁉️ Тоза худуд чиқиндиларни қанчада олиб чиқиб кетиши керак ва олиб чиқиб кетилмаган яъни хизмат кўрсатилмаган давир учун тегишли тўловни қандай бартараф қилса бўлади?
1️⃣ Чиқиндилар қанчада бир олиб чиқиб кетилиш керак:
❗️Бироқ, қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлиги чиқинди тўплаш шохобчаларидан — бир кунда бир маротаба ва якка тартибдаги турар жой секторидан «сигнал» усулида — уч кунда бир маротабани ташкил қилади.
2️⃣ Ўз вақтида олиб чиқиб кетилмаса қандай чора кўриш керак!
3️⃣ Хечқандай хизмат кўрсатмасдан ёки лозим даражада хизмат кўрсатмасдан бизни қарздор қи либ қўйишса нима қилиш керак ?
⚖️ Ушбу ҳаракатларни тартибда солувчи норматив ҳужжат.
Бепул маслаҳат олиш👇👇👇
@Yurist_Musayevbot
👉 @Musayev_s_s 👈
1️⃣ Чиқиндилар қанчада бир олиб чиқиб кетилиш керак:
Қоидага кўра жойлардаги иқлим шароитлардан келиб чиқиб, чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг даврийлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланишлиги кўзда тутулган.
❗️Бироқ, қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлиги чиқинди тўплаш шохобчаларидан — бир кунда бир маротаба ва якка тартибдаги турар жой секторидан «сигнал» усулида — уч кунда бир маротабани ташкил қилади.
Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан келишилган ҳолда белгиланади, бунда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ маиший чиқиндиларни сақлашнинг чекланган муддати ўтиб кетмаслиги лозим.
2️⃣ Ўз вақтида олиб чиқиб кетилмаса қандай чора кўриш керак!
🔹 Хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвалига риоя қилинмаган ҳолатларда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки бошқа шахслар оператив тартибда қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш чораларини кўриш учун хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг диспетчерлик хизматига буюртманома беришга, шунингдек, Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга тузилган шартнома шартларига мувофиқ тегишли чоралар кўриш ва кўрсатилган хизматлар натижадорлигини баҳолаш учун Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ҳудудий органлари ва Агентликнинг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилишга ҳақли.
🔹 Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатилмаган ёки тегишли бўлмаган сифатдаги хизматлар кўрсатилганлиги факти аниқланган ҳолатларда, истеъмолчи, хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг вакили, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати вакили томонидан имзоланадиган, хизматлар кўрсатилмаганлиги ёки тегишлича бўлмаган сифатдаги хизматлар кўрсатилганлиги ҳолатини тасдиқловчи далолатнома тузилади.
❗️Далолатнома истеъмолчи, хизмат кўрсатувчи ташкилот, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати вакилларининг имзолари бўлгандагина ҳақиқий ҳисобланади.
3️⃣ Хечқандай хизмат кўрсатмасдан ёки лозим даражада хизмат кўрсатмасдан бизни қарздор қи либ қўйишса нима қилиш керак ?
🔹 Истеъмолчига маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича аслида кўрсатилмаган хизматлар бўйича мажбурий тўловлар ҳисобланганлиги факти аниқланган ҳолатларда «маҳалла еттилиги» томонидан ушбу ҳисобланган мажбурий тўловларни ҳисобга олмаслик тўғрисида далолатнома тузилиб, хизмат кўрсатувчи ташкилот ва Агентликнинг тегишли ҳудудий бўлинмасига юборилади.
🔹 «Маҳалла еттилиги» томонидан тузилган далолатномага мувофиқ хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида аслида кўрсатилмаган хизматлар бўйича ҳисобланган мажбурий тўловлар миқдори қайта ҳисоб-китоб қилинади, бунда хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан ўзига бириктирилган ҳудуддаги истеъмолчиларга хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилгунга қадар Агентликнинг тегишли ҳудудий бўлинмаси томонидан мажбурий тўловларни ҳисоблаш тўхтатиб турилади.
⚖️ Ушбу ҳаракатларни тартибда солувчи норматив ҳужжат.
Бепул маслаҳат олиш👇👇👇
@Yurist_Musayevbot
👉 @Musayev_s_s 👈