🛂 ЧЕТ ЭЛДА БЎЛГАН ПЕНСИОНЕРЛАР УЧУН МУҲИМ МАЪЛУМОТ!Агар сиз ёки яқинларингиз хорижда бўлиб, Ўзбекистондаги пенсияни олиш имкони бўлмаса — бу маълумот айнан сиз учун!
📌 Қонунга кўра, пенсия ишончнома орқали ҳам олиниши мумкин.
👨⚖️ Бу қандай амалга оширилади?
🔹 Пенсионер чет элда бўлган пайтида нотариус орқали ишончнома расмийлаштиради;
🔹 Ишончнома ваколатли орган томонидан апостиль қилинади (яъни, расмий тасдиқ қўйилади).
📆 Пенсионер чет элга кетган кундан бошлаб 3 ОЙ ИЧИДА ушбу ишларни амалга ошириши тавсия этилади. Акс ҳолда, пенсия вақтинча тўхтатилиши мумкин.
🔎 Эслатма: Агар фуқаро
Конвенцияга аъзо давлатда бўлса, апостиль талаб этилмайди.
👥 Пенсионер ишончноманинг асл нусхасини ишончли вакилига беради. Ваколатли шахс ишончномани пенсия тўланадиган банкка топширади. Банк эса уни Пенсия жамғармасига юбориш орқали расмийлаштиради.
📢 Шуни унутманг: пенсионер йилига камида 1 марта Пенсия жамғармасига бориб, ўз ҳуқуқини тасдиқлаши керак!
✈️ Агар пенсионер Ўзбекистонга кела олмаса, у ҳолда чет элдаги элчихона ёки консулликка мурожаат қилиб, тегишли маълумотномани олиши лозим.
📄 Бу маълумотнома ишончли шахс томонидан ишончнома билан бирга Пенсия жамғармасига тақдим этилади. Шундан сўнг пенсия тўхтатиб турилган бўлса, тикланади.
💰 Эътиборли жиҳат:
Агар ишончнома берилмаган бўлса ҳам, пенсионер қайтиб келганидан сўнг сўнгги 2 йил ичидаги пенсияни олиш ҳуқуқига эга. Илгариги тартибда бу муддат фақат 1 йил эди.
🔐 Ҳозирда Пенсия жамғармаси масофадан туриб шахсни тасдиқлаш (Face ID) тизимини жорий этиш устида ҳам иш олиб бормоқда.
📌 Бу маълумотни ёш-карта, чет элдаги ота-онаси, қариндоши бор ҳар қандай фуқаро билиши шарт! Улашинг, керак бўлади.
👉
@Musayev_s_s 👈