Муҳрим dan repost
2024 йилнинг октябридан туриб қараганда, 1991 йилнинг кузи менга ғалати даврдек кўринади. Одамлар “мустақиллик” деганда нимани тушунган экан, деб ҳайрон бўламан. Ëки бунгача, 1991 йил 31 августигача ҳам бир марта – 1990 йил 20 июнида давлат мустақиллиги эълон қилиниб, сўнг яна ҳеч нима бўлмагандек Совет Иттифоқи таркибида бамайлихотир яшайверилгани учун “яна битта шунақа сиёсий ўйин бўлди-да”, деб ўйлашганмикин?
Мана, ўзбек матбуотида 1991 йил 23 октябрда эълон қилинган материалдан бир парча. Сарлавҳаси: “Ислом Каримов: Биз конфедерация тарафдори”. Кириш қисмида шундай ёзилган: “Маълумки, Ўзбекистон давлат мустақиллигини эълон қилгани билан республика бир неча ўн йилликлар мобайнида вужудга келган алоқани бузмасликни, ягона иқтисодий ҳамкорликда қолиб, шунингдек, янги Иттифоқ шартномасига имзо чекишни ҳам режалаштирмоқда”.
Худди шу газетанинг худди шу сонидан бошқа бир хабар: “Қизғин баҳс ва мунозаралар Ўзбекистон Ëзувчилар уюшмаси 10-қурултойининг ўзига хос белгиси бўлди... СССР ёзувчилар қурултойига делегатлар сайлаш билан боғлиқ масала ҳам очиқ қолди... Шу билан бирга анжуман делегатлари мамлакат (яъни, СССР демоқчи) Ëзувчилар уюшмаси билан мустаҳкам алоқада бўлишни, бошқа республикалардаги қаламкаш биродарлар билан ҳамкорлик иш кўришни ёқладилар”.
Қизиғи, ўзини СССР деган “мамлакат”нинг бир қисми сифатида ҳис қилиш ноябрь келиб ҳам тўхтамайди-да. 1991 йил ноябрида ҳали ҳам СССР президенти ҳисобланган Горбачёв ўзбекистонлик Ëқуб Аҳмедовни “СССР халқ артисти” унвони билан мукофотлаш тўғрисида фармон беради. Фармон матни 3 декабрда ўзбек матбуотида чиқади, кейинги кунларда Ëқуб Аҳмедов билан табрик-интервьюлар босилади. Горбачёв бундан сал аввал ё кейинроқ Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповни ҳам “Халқлар дўстлиги” ордени билан мукофотлайди. Мукофотларни Ислом Каримов топширади.
Ваҳоланки, 1991 йил 1 сентябрда - бизга ҳозир, сўнгги 10 йил, сўнгги 15 йил, сўнгги 20 йилдан бери уқтиришларича - ғоят катта қийинчиликлар билан мустақиллик эълон қилинган эди. Аммо матбуотни кузатсанг - хатти-ҳаракатлар ҳеч ҳам мустақилларга хос эмас. Газеталаримизнинг хабарлар устуни ноябрь келса ҳамки “Республикамизда” (Ўзбекистон) ва “Мамлакатимизда” (СССР) деган бўлимларга ажратилган. Балки шунинг учун ҳам СССР расман тугатилганида, коммунистларнинг собиқ овози: “Энди Совет Иттифоқи йўқ... Ўнлаб авлодлар томонидан мисқоллаб йиғилган буюк давлат энди фақат хариталардагина қолди”, деб марсиянамо гаплар ёзгандир.
Ғалати давр. Тушунарсиз давр. Ўша давр одамлари учун ҳам ҳамма нарса тушунарсиз бўлган бўлса керак. Орадан икки-уч йил ўтиб, сув тиниб, ҳаммаси ойдинлашиб, СССР қайтмайдиган бўлиб кетгани англангач: “Халқимиз орзиқиб кутган мустақиллик 1991 йил 31 августда эълон қилинди!”, деган сўзлар билан энг янги тарих ёзила бошлаган чиқар. Аммо 1991 йил кузидаги матбуотни кузатсанг, нафақат халқимиз, расмийларимиз ҳам мустақилликни на кутгани ва на бунга тайёр бўлгани сезилади.
Мустақилликнинг аҳамияти яхши тушунилмаслиги, унинг атрибутларига ҳурматсизлик қилиниши, кўпчилик ундан воз кечишга-да тайёр туриши сабаблари балки ўша тушунарсиз даврга бориб тақалар.