Ҳозир
Evronews‘ни кўриб ўтирганимда бир хабар эътиборимни тортди. Маълумки, Ҳиндистонда аёлларни зўрлаш ҳодисаси кўп учрайди. Хабарда айтилишича, дастурчилар томонидан, кўчага чиқиб зўравонликка учраган аёл сигнал берса, яқинларига унинг қаердалигини кўрсатадиган дастур ишлаб чиқилибди.
Aгар зўравонлар уни бошқа жойга олиб кетишса, дастур уларнинг қаерда ҳаракатланаётганларини ҳар беш дақиқада кўрсатиб турар экан.
Ўйлаб қолдим, бу нотавон инсон Раббисини унутиб, Ундан узоқлашиб, бунинг оқибатларини бартараф этиш учун яна қанча уринар экан?! Бу билан у қаёққача етиб борар экан?! Бу дастур ишлагани билан жамият зўравонликдан халос бўлар эканми?!
Модомики улар мавжуд экан, аёллар уларга дуч келиб қолиш хавотирида, чангалига тушгач озод бўлгунча яна қанча соғлигини йўқотиши мумкин экан?!
Зўравонларни ушбу дастурга чап берадиган воситаларни ўйлаб топмайди, деб ким кафолат бера олади? Бу ва бошқа саволларга жавоб топо олмаган бундай тадбирлар, муаммога юзаки қараш ва манфаатни ўйлашдан бошқа нарса эмасми?!
Aгар улар Aллоҳга қайтсалар, аҳкомларига бўйсунсалар, зўравонликка таг туби билан барҳам берилган бўлар, аёллар эса қўлида замонавий восита билан кўзлари олазарак атрофга боқмас эди. Муаммо бундай юзаки, фақат моддий манфаатгина ўйлаб ҳал этилмаган бўларди.
Дарҳақиқат Aллоҳ Рум сураси 7-оятида шундай юзаки мулоҳазали кишилар ҳақида: "
Дунё ҳаётидан улар фақат зоҳирини билурлар. Улар охиратдан, ҳа улар ғофилдирлар", дейди.
15.11.2013 й.Мубашшир Аҳмад#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik
@MubashshirAhmad