#аждодлармероси #авлодлар #илмиймерос
🧕Биз кимларнинг авлодимиз?
(1-қисм..)⚡️Толиби илм дўстим биз англашимиз керак бўлган бир улуғ ҳақиқат бор.Хеч утириб биз кимларнинг авлодимиз ва илмдаги насибамиз қандай деган саволнинг жавобини ҳеч излаб корганмисиз.Мен бунга икки оғиз калима билан жавоб берамиз:
⚡️
Қуръони Карим ва ҳадис(суннати набавия) Макка-ю Мадинада нозил бўлди ва татбийқоти бизнинг юртларда(Ўрта Осиё,
Мовароуннаҳрда) амалга ошди.⚡️Бу юрт аҳли кимлар эканлигини,бу юртнинг авлодлари,толиби илмлари қандай улуғ инсонлар аҳлидан эканлигини англасинлар.Бутун ислом оламига илмлар мана шу юртдан кенг тарқалганлигини тушунсинлар ва шунга лойиқ ҳаракат қилсинлар.Бунинг мисолини биз бугун "биринчи қисм мақоламизда биргина ақида илмининг мисолида" кўриб чиқамиз.
Бу улуғ юртдан сиз ва биз уларнинг қолдирган илмий меъросини асрашимиз керак бўлган кимлар етишиб чиққан:
⚡️
1.Имомул ҳуда Абу Мансур ал Мотуридий (870–944)Яшган ҳудуди: Самарқанд(Ўзбекистон)
Мотуридийлик мазҳабининг асосчиси.
Машҳур асарлари:
"Китоб ат-Тавҳид" – ислом ақидаси ҳақидаги энг йирик асарлардан.
"Таъвилот ал-Қуръан" – Қуръон оятларининг ақидавий жиҳатдан шарҳланган тафсири.
⚡️
2. Абул Муъин ан Насафий (1027–1114)Ҳудуди: Насаф (ҳозирги Қарши,Ўзбекистон)
Мотуридий ақидасининг йирик ҳимоячиси ва ривожлантирувчиси. У фақат ақида масалаларига бағишланган асарлар ёзган.
Машҳур асарлари:
"Табсират ал-адилла" – ақида масалаларига оид асосий асар.
"Китоб ат-Тамҳид" – ақидавий масалаларнинг қисқача изоҳи.
⚡️
3. Нажмуддин ан Насафий (1068–1142)Яшаган ҳудуди: Насаф (ҳозирги Қарши,Ўзбекистон)
Мотуридий мазҳабининг йирик хизматчиси ва ҳимоячиси
Машҳур асари:
"Ақоид ан-Насафий" – қисқача, аммо мазмунли ақидавий қўлланма. Ушбу асар Мотуридийлик ақидасининг асосий қоидаларини ўз ичига олади.
⚡️
4. Абул Юср Баздавий (1027–1099)Ҳудуди: Базда(Пазда,Бухоро яқинида)
Ақида соҳасида мисли кўрилмаган катта илмий мерос қолдирган.Мотуридийликни ҳимоя қилиб, эътиқодий масалаларни етук далиллар билан асослаган.
Машҳур асари:
"Усул ад-дин" – ақида асосларини кенг ёритувчи асар.
⚡️5.
Абу Закария ат Тарозий (ИХ–X асрлар)Ҳудуди: Тароз (ҳозирги Қозоғистон)
Ақида соҳасида илмий иш олиб борган ва Мотуридий мактаби ривожига катта таъсир к
ўрсатган олим.
⚡️5. Abul Barakot Nasafiy (XIII asr)
Hududi: Nasaf (hozirgi Qarshi,O'zbekiston)
Aqida fanida o'ziga xos bir asar yozgan va Moturidiy aqidasi targ‘ibotchilarining eng yirik vakillaridan bo‘lgan.
Mashhur asari:
“Al-Umda fiy aqoid ahl as-sunna”.
⚡️Хулоса:
Бу олимларнинг фаолияти асосан ислом ақидасини мустаҳкам саклаш ва мотуридийлик мактабининг ривожига қаратилган эди. Уларнинг асарлари ҳозирги кунга қадар исломий ақидавий таълимотнинг асосий манбалари сифатида эътироф этилади ва соф ислом ақидасини ўрганиш бу асарларсиз амалга ошмайди.Бутун дунё маъҳадлари ва мадрасалари мана шу китоблар асосида ақида илмини ўрганади ва ўргатади.Булар шунчаки илмий тадқиқот йўли билан ёзилган тўлдирувчи рисолалар эмас.Балки,мазҳабда ўқиладиган,унинг асосини ташкил қилучи асосий пойдевор асарлардир.
⚡️Аслингизга қайтинг, эй бу улуғ юрт фарзандлари!!⚡️⚡️Мезана Халқаро Илмлар Академияси 2-курс талабаси Хушнудбек Холмуҳаммад томонидан тайёрланди.
👍
@mezanauz