#Маънавий_профилактика ⚡️Бугун инсон ўзининг жамики имкониятини рўёбга чиқаришига шароит етарли бўлган, виждон ва фикр эркинлиги кафолатланган, ғояларини ҳаракатга келтиришга тўсқинлик бўлмаган, эзгу ташаббуслар қўллаб-қувватланаётган замонда яшаяпмиз. Аммо афсуски, бундай эркинликни ҳамма ҳам тўғри қабул қилмайди, ҳатти-ҳаракати эзгуликка хизмат қилмайди.
📌Диний қўмитанинг Тахтакўпир туман бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, ҳамда туман "Маърифат" тарғиботчилар жамияти билан ҳамкорликда жорий йилнинг 16 декабрь санасида туман Касб-ҳунар мактабида Маънавий профилактик ҳуқуқий тарғибот тадбир ташкил этилди.
♦️Тадбир давомида соҳа мутахассислари сўзга чиқиб, талабалар билан муқаддас ислом динида инсонпарварлик, тинчликпарварлик, эзгулик улуғлангани, мутаассиблик ва жаҳолат қоралангани ҳақида ҳадислар ва ҳаётий мисоллар билан батафсил тушунтирди.
Kаналга уланиш ⤵️
telegram 📍
instagram 📍
facebook 📍
youtube 📍
TikTok