* * *
Салом берсанг олмайди алик,
Фаросат йўқ ёш болачалик,
Савлати ҳам сариқ чақалик,
Дўппи киймай қўйган йигитлар!
Қизил кўйлак, тиззаси йиртиқ,
Ярашмабди ўзбекка шортик,
Шармандалик йўқ бундан ортиқ,
Дўппи киймай қўйган йигитлар.
Қадам босса зирилламас ер,
Хотин, нима овқат қилай дер,
Хурматини билмайдими эр,
Дўппи киймай қўйган йигитлар!
Ишламасдан топсам дейди пул,
Шайтонга ҳам узатади қўл,
Ажнабийнинг модасига қул,
Дўппи киймай қўйган йигитлар!
Яктагини тахлаб токчага,
Майка кийиб чиқар кўчага,
Фақат жияк камдир почага,
Дўппи киймай қўйган йигитлар,
Ор қилади она тилидан,
Уялади ўзбеклигидан,
Зирак тақиб нақд киндигидан,
Дўппи киймай қўйган йигитлар!
Онасига кўтаради қўл,
Оталарга бўшатмайди йўл,
Афтинг қурсин, одам бўлмай ўл,
Дўппи киймай қўйган йигитлар.
Ҳатто маймун устидан кулар,
Бебисмилло туғилганмилар,
Миллатимнинг доғидир улар,
Дўппи киймай қўган йигитлар!
Ўз юртида мудом арзанда!
Ўзбегимнинг асл фарзанди,
Ҳар кун эмас, кези келганда,
Дўппи кийиб қўйган йигитлар!
Малика Тавфиқ
@Malika_Salimova_sheriyati
Салом берсанг олмайди алик,
Фаросат йўқ ёш болачалик,
Савлати ҳам сариқ чақалик,
Дўппи киймай қўйган йигитлар!
Қизил кўйлак, тиззаси йиртиқ,
Ярашмабди ўзбекка шортик,
Шармандалик йўқ бундан ортиқ,
Дўппи киймай қўйган йигитлар.
Қадам босса зирилламас ер,
Хотин, нима овқат қилай дер,
Хурматини билмайдими эр,
Дўппи киймай қўйган йигитлар!
Ишламасдан топсам дейди пул,
Шайтонга ҳам узатади қўл,
Ажнабийнинг модасига қул,
Дўппи киймай қўйган йигитлар!
Яктагини тахлаб токчага,
Майка кийиб чиқар кўчага,
Фақат жияк камдир почага,
Дўппи киймай қўйган йигитлар,
Ор қилади она тилидан,
Уялади ўзбеклигидан,
Зирак тақиб нақд киндигидан,
Дўппи киймай қўйган йигитлар!
Онасига кўтаради қўл,
Оталарга бўшатмайди йўл,
Афтинг қурсин, одам бўлмай ўл,
Дўппи киймай қўйган йигитлар.
Ҳатто маймун устидан кулар,
Бебисмилло туғилганмилар,
Миллатимнинг доғидир улар,
Дўппи киймай қўган йигитлар!
Ўз юртида мудом арзанда!
Ўзбегимнинг асл фарзанди,
Ҳар кун эмас, кези келганда,
Дўппи кийиб қўйган йигитлар!
Малика Тавфиқ
@Malika_Salimova_sheriyati