17#
***
—Биринчидан, менга ўшқирма, Иккинчидан, сен, йўқол, энди бу уйдан ўлигимниям чиқаролмайсан, -Шоҳида опа шундай важоҳат билан, оғзидан тупук сачратиб, бақирдики, беихтиёр қўрққанимдан икки қўлим билан қулоқларимни беркитиб олдим. Қарасам, дадамнинг юзлари қизариб кетган, қўлидаги халтани шундоқ ерга қўйиб, Шоҳида опанинг бўғзидан олди. Шоҳида опа авжига чиқди:
—Ҳа, ур, ур ўзи шуни кутиб турувдим, -деб, жонҳолатда хириллаб бақирди.
Бир пайт қарасам, бувим чайқалиб- чайқалиб уйдан чиқиб келди. Бувим юряпти! Жанжал тўпалонга ҳам қарамай қадам босиб чиққан бувижоним томон югурдим. Бувим икки қўлини чўзиб, дадамга қараб :
—Бах.. Бахтиёр... Тегма.. Қаматади...—деди-ю, гурс этиб цементга қулади.
—Бувижооон...- овозим ўзимга узоқдан эшитилди.
Дадам югуриб келди. Бувимнинг чаккаларидан қон оқиб, қотиб қолган, шунча додлаб ёпишсам ҳам қимир этмасди.
Тез ёрдам келди. Негадир ҳеч қандай укол қилмади.
Дадамнинг бақириб йиғлашидан қўрқиб кетдим. Умримда биринчи марта шунақа йиғлашини кўрдим.
Шундагина дунёдаги яна бир меҳрибонимдан ажралиб қолганимни тушундим. Дадамга қўшилиб додлайвердим. Бувижонимсиз нима қиламан энди. Онамни соғинсам, бувимни қучоқлардим. Онам ҳақидаги нурли ҳикояларини тинглаб тўймасдим. Дадамга қараб, раҳмим келди, энди уларнинг ҳам худди мен каби онаси йўқ...
Бир зумда уйимиз одамга тўлди. Мен умримда кўрмаган эркагу -аёллар бизнинг уйда иш қилиб юришибди. Шу пайт эшикдан Холида аммам додлаб кирди. Дадамни қучоқлаб, жуда қаттиқ йиғлади.
Бувимни ўзларининг хонасига, уйнинг ўртасига ёткизиб қўйишган. Деворга тақаб, гир айлана кўрпача солинган. Бир уй аёл бошларини эгиб, гоҳ йиғлаб, шоҳ пичирлаб ўтиришибди. Мен ҳам бувимнинг олдидан кетгим келмай, меҳрибонимдан кўзимни узмай шу хонада йиғлаб ўтирибман.
Холида аммам юзлари ёпиб қўйилган бувимнинг оёқ томонига ўтириб:
—Онажон, мени кечиринг... Мен журъатсизни кечиринг... -деб йиғлади. Ёши катта аёллар чувиллашиб, нималардир деб, аммамни койишдими, юпатишдими, аммо аммам тинчланиш ўрнига баттар йиғлади.
Ташқари яна йиғи -сиғи бўлиб кетди. Кейин Хосият аммам кириб, ҳеч кимга қарамай тик турганча пешонасини деворга тираб елкалари силкиниб йиғлади. Холида аммам йиғлаб туриб, синглисини бағрига босди. Хосият аммам ҳам бувимнинг оёқ томонига чўкди. Йиғи аралаш,тутилиб -тутилиб:
—Онажоним... Мени кечиринг, мен ахмоқни...Кечиринг -деди.
Бувимни олиб чиқиб кетишаётганда отам ҳам:
—Онажоним, мени кечиринг, -деб йиғлади.
https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi