12#
***
Кечаси анча пайтгача уйқум келмади. Дадам Шаҳло опага уйланмаганда маза қилиб ўз уйимда бўлардим, бувим ҳам касал бўлмасмиди, балки дадам ҳам узоққа кетмасмиди.
Бир пайт қарасам, бувим ҳам уйғоқ экан.
—Буви ўзимизнинг уйимиз яхши эди-я, -дедим.
Ҳамида бувим чуқур хўрсиниб, яна ўша ғўлдираган оҳангда тутилиб -тутилиб:
—Боламов, ҳеч кимнинг куни яхши куёвигаям қолмасин, ёмон боласидан қўймасин экан... Аммангни ҳам қийнаб қўйдим. Кечаси уч-тўрт марта чиқарди ёнимга, яхши сен келдинг уям сал ором олсин, -деди.
—Буви, анави Фарзона борку, Шаҳло опанинг қизи, қора-чи, ўша бизнинг мактабга ўтди. Яхшиям, бошқа синфга. Ҳар куни буфетдан нарса олиб чиқаётган бўлади, гамбургерла, колала, тавба пули кўпми, -дейман.
—Қайдам, онаси ишламаса, отанг бергандирда, -деб хўрсинди.
Эрталабга яқин кўзим илинганигами, тош қотиб ухлаб қолибман. Бир пайт тарақлаган овоз, кетидан поччамнинг сўкингани эшитилди:
—Падарига лаънат, бу мосилларнинг, нимага багаждаги юкни туширмадиларинг, -шуни ҳам мен қилайми-а, -поччам бақириб багаждаги темир -терсакни отар, Султон акам мактаб формасида кетишни ҳам, қолишни ҳам билмай каловланиб турарди. Аммам бечора овозини чиқармай, поччам отган оғир темирларни ҳовли адоғига ташир эди. Бувимга қарасам, шифтга боққан куйи чаккаларидан икки томчи ёш сизиб турибди.
Югуриб чиқиб аммамга ёрдамлашдим. Қўй десалар ҳам оғир темирларни кўтариб ташишдим. Поччам нималардир деб, сўкинганича машинасининг газига зўр бериб, чиқиб кетди. Ланг очиқ қолган дарвозани Султон акам ёпиб, кейин ҳовли адоғидаги аммамга:
—Ойи, сиз қўяверинг, ваҳлироқ келиб, Салим, синглим учаламиз ташиб қўямиз, -деди.
Эшик ёпилиши билан, назаримда, аммам енгил тин олди. Бувимнинг хонасига чопди. Ортларидан кирдим. Аммам бувимнинг юз-қўлини илиқ сув қилиб ювди. Дарров чой ичирди. Ошхонадан ширгуруч олиб келиб едирди.Бувимнинг оппоқ, сийрак сочларини тараб ўриб қўйди.
Сочларини тараётиб бувимга хушхабар айтаётгандек:
—Ойижон, Бахтиёр сизнинг пластигингизга пул ташлабди. Ҳозир дориларингизни олиб келаман. Барака топсин, дориларингиз тугаганидан хавотир олиб турувдим. Шукур... -деди.
Аммам бувимнинг тирноқларини олиб, пайпоқларини алмаштирди.
Бу ишларнинг ҳаммасини шоша -пиша бажарар. Менимча, эри келиб қоладигандай жонсарак эди. Аммам оғир темирларни тахлаб келиб, менинг формамни кечқурун ечиб ювган эди,(Султон акамнинг катта кийимларини кийиб турган эдим) шуларни дазмоллаб кийдирди. Кейин косада кўкат қўшилган мастава сузиб келди. Бувимга ўзи ичириб қўйди.
Дарсим иккинчи сменада. Бу ердан қандай бораман, деб ўйлаб ўтирсам, аммам:
—Тезроқ овқатингни ичақол, болам, сени автобусга солиб юбораман. Битта автобус шундоқ мактабингнинг эшигида тўхтайди. Шофёрга тайинлайман, ўзинг ҳам келишда эҳтиёт бўл,- деди.
Аммамнинг ҳорғин чеҳрасига қараб, ёш бўлсамда, мен каби ўз уйида сиғиндидек яшаётган бу муштипаримга раҳмим келиб кетди. Секин аммамни қучоқладим...
Давоми бор.
https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi