Маҳбуба Баҳодир қизи


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Kitoblar


Маҳбуба Баҳодир қизининг ижодий, адабий канали
@xatlar_uchun_bot
Реклама хизмати учун @xatlar_uchun_botга мурожаат қилишингиз мумкин

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri




Аваз меҳмонларни хушкайфият билан кутиб олди. Дўстлар қучоқ очиб кўришишди. Ўғлини ҳам бирга олиб келган экан, у билан ҳам қўшқўллаб кўришди ва меҳмонхонага бошлади. Аввал суюқ таом тортилди, сўнг ош сузилди. Ошдан кейин меҳмон муддаога ўтди: "Дўстим, сенга айтган ўғлим -шу. Сен кичикларимни кўргансан. Исми Рўзимурод. Ўзимизда, фақат бошқа туманда конда ишлайди. Шу иш, иш деб юраверибди, ўттизга чиққанини ҳатто менам пайқамай қолипман, ўзиям бир оғиз барака топгурлар, мени уйлантириб қўйинглар, демапти,"-деб қаҳ -қаҳ отиб кулди. Аваз ҳам кулгига жўр бўлди.
Дилдора совчи келса, ҳаяжонли бўлса керак деб ўйларди. Нимагадир қалбида на ҳаяжон, на энтикиш --ҳеч нарса йўқ. Фақат уйдагилардан ҳижолат бўлаяптими, ҳеч кимнинг кўзига кўрингиси келмаяпти. Бир пайт онаси чақириб, меҳмонхонага киргизиб юборди. Отаси билан дўсти ташқарига чиқишган, шекилли. Хонада меҳмоннинг ўғли ўтирган экан. Салом бериб кирди. Йигит алик олди. Ёқимсиз сукунат. Ниҳоят, йигит гап
бошлади:" Исмим -Рўзимурод. Дадангнинг ўртоғини ўғлиман.Ишим узоқроқ ерда, ҳафтада бир уйга келаман. Саволларинг бўлса бер"
Йигитнинг сўрашмасдан, тез тез муддаога ўтганими, ёки сенсираб гапиришими, нимадир совуқ эди, балки нигоҳларими...
Дилдора индамай тинглади ва эшитилар -эшитилмас:" Саволим йўқ "-деди. Рўзимурод унда яхши рухсат дегандек елка қисиб қўйди. Дилдора хонадан чиқаётиб, секин назар солди, йигитнинг юзи рангпар, озғинлигидан чакак суяклари билиниб турибди, чакка сочлари
сийрак эди.
Бетоқат бўлиб кутиб турган онасининг нигоҳи саволга тўла эди. Дилдора хўрсиниб:
" Билмасам... "-деди. Шу топда ёқмади деса" ўзи умрингда биринчи марта совчи келганда бу нимаси " деб юзига солишидан чўчидими, хуллас, қалбини чулғаган ғашлик ҳақида ҳеч нарса демади, дея олмади.

Давоми бор.

Реакция ва фикрларингиз илҳом беради, босиб ўтишни унутманг.

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


Ўлжа

Давоми

***
Дилдора ёлғиз қолишни, ёлғиз хаёл суришни яхши кўради.Қани энди, ҳеч бўлмаса бир кун уйда ёлғиз ўзи, хаёллари билан қолса. Бунинг сира иложи йўқ. Дўконлари шундоқ яшаб турган уйларининг биқинида жойлашган. Акалари, баъзан унинг ўзи ҳам дўконда.. У савдода туришни ёмон кўради. Айниқса, беш -олтита бўлиб тўпланишиб олиб , ичадиганларга "майдалаб" сотишдан азоби йўқ. Орада эри ичиб бориб калтакласа, келиб бор аламини тўкиб, қарғаб кетадиган аёллар ҳам бор.
Дилдора синфда аълочи эди. Шифокор бўлишни орзу қиларди. Мактабни битирган йили ўқишга топширмоқчи бўлди. Аммо уни ҳайрон қолдиргани -
дўконни тозалаб,савдо қилиб турса рашки ҳам ғаши ҳам келмайдиган акалари ўқишига баравар қаршилик қилишди. Отаси ҳам рўйхушлик бермади. Орзуларини юрагининг туб тубига кўмди.
Зебо эридан эшитган янгилигидан довдираб қолди. На хурсанд бўлишни билади, на хафа бўлишни. Турмуш ўртоғи билан ҳарбийда бирга хизмат қилган дўсти ўғлига Дилдорани сўрабди. Зебо уйларига йилда бир марта меҳмонга келиб турадиган бу одамни танийди, аммо оиласи қанақа билмайди, унинг устига бошқа вилоятда яшайди.
Дилдора анчадан бери бир -бирига тузук -қуруқ муомала қилмаётган ота -онасининг эрталабдан шивир -шивир қилиб қолишганига ажабланди. Акаси гўшт дўконига чиқиб келди.Онаси меҳмонхонага жой сола туриб қизни чақирди ва дангал қилиб совчи келаётганини, ўғлини ҳам олиб келаётганини айтди. Устига тузукроқ кийиниб олишини тайинлади. Ёши катта бўладими, қизбола барибир қизболада, у қизариб кетди онасига индамай тезгина хонасига кириб кетди.

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


Ҳикоя

Ўлжа

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🕌Эй Ёлғиз Роббим, Сен Ўзинг менга яқинсан! Сен менинг Эгамсан! Дуоларимни қабул қилувчи фақат Сенсан! Касал бўлсам шифо берувчи ёлғиз Ўзингсан! Фақатгина Ўзинг менинг қалбимдаги нарсаларни биласан!
🕋
Эй Роббим, заифлигимга раҳим қил! Қалбимни хотиржам ва масрур қил! Ғамларимни кетказ! Мени безовта қиладиган ва покиза ҳаётимни лойқалатадиган нарсалардан мени асра! Хафалигимни ҳурсандчиликка айлантир! Хотимамни гўзал қил!
АМИЙН Я РОББИЛ АЪЛАМИЙН🤲🏻

Оқшомингиз хайрли, тунингиз осуда ўтсин...

@Mahbuba_Bahodir_qizi


Мен сендан ўзгани сева олмайман,
Мен сени ҳеч кимга ўхшатолмайман...

🎤 Яҳёбек Мўминов

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


"Қизим тенгилар уч -тўртта болали бўлди..." онасининг сўнгги жумлалари ўзи тўлиб, ўксиб турган қалбига сўнгги томчи бўлдими, Дилдора уйга кириб, сандиқ устига тахланган кўрпачаларга юзини босиб, унсиз йиғлади. Анчадан буён безовта қилмаган хотиралари яна ёпирилиб, бостириб келди...
Наврўз байрами эди ўшанда. Бутун қишлоқ сайлга чиққан.
Дилдора энди мактабни битирган кезлари. Ҳаво салқин бўлишига қарамай юпқа, нафис гунафшаранг кўйлагини кийган, тақимини ўпган сочларини битта қилиб ўрганди. Акалари дугоналари каби соч ёйишига рухсат беришмайди, пардознику гапирмаса ҳам бўлади. Аммо шу туришида ҳам оппоққина лўппи юзлар, тим қора қошлар-у, қайрилма киприклар, фақатгина ўн саккиз ёшли бўй қизларда бўладиган малоҳатни кўз- кўз қиларди.
Синфдош дугонаси Нафиса бошқа қизларнинг кўзини шамғалат қилиб, Дилдорани қўлтиқлаб четга судради. Уёқ- буёққа бир қараб қўйиб, қўлига бир парча қоғоз тутқазди ва қулоғига шивирлаб : " Усмон бўлам (шева -холавачча) бериб юборди. Хў, ана ўзи бизга қараб турибди "-деб, сал наридаги қирга ишора қилди. Қиз ялт этиб Нафиса ишора қилган томонга қаради. Ўзига тикилиб турган, Дилдорадан икки -уч йил аввал мактабни битирган, ҳозир шаҳарда муаллимликка ўқиётган Усмонга кўзи тушди. Тезда кўзини олиб қочиб, Нафисадан қўлини тортиб, қизлар даврасига шошилди. Ҳамма байрам билан овора бир пайтда унинг қўлидаги мактуб кафтини ва юрагини қиздирарди.
Уйга келиб, ҳеч ким кирмайдиган меҳмонхонага кирди ва ғижим бўлиб кетган қоғозни текислаб ўқишга тутинди.
Қоғозда бор йўғи икки жумла бор эди.
"Совчи жўнатаман. Илтимос, розилик беринг."
Тавба, шунақаям хат бўладими?!
Лекин барибир ўзгача ҳислар оғушида қолган эди...Усмон ҳамма қизларнинг ҳавасини келтирадиган ўктам йигит эди.
Баҳор ўтиб куз келса ҳам совчилардан дарак бўлмади.Йигитнинг қиёфаси бир зум кўз ўнгидан кетмади. Дилдора дугонасининг қиз базмида атайлаб Нафисанинг ёнига ўтирди. У кутганидай Нафиса Усмондан сўз очди:
"Бўлам сени оламан деб шунча тўпалон қилди, дадаси билан боваси кўнмабди, ароқ сотади улар, шундан кун кўради, қанча одамни қарғишига қолган дебди, Усмон акам энди шаҳардан келмаётганмиш", -деб гарчи пичирлаб айтган бўлсада, унинг овозини ҳамма эшитгандай қизариб мулзам бўлди қиз.
Дилдора ўзини чақираётган онасининг овозини эшитса ҳам қимирламай ўтираверди. Кейин кўз ёшларини артиб ҳовлига чиқди.

Давоми бор.

Реакция ва фикрларингиз илҳом беради, босиб ўтишни унутманг 😊

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


Бисмиллаҳир роҳманир роҳиим



Ўлжа

1-қисм

Дилдора кўча ҳовлиларни супуриб кирганида ҳали кун ёришмаган эди. Уйлари қишлоқ марказидаги катта кўчанинг юзида жойлашган. Йўлнинг нариги бетида у ўқиган мактаб ва ундан сал нарида қишлоқ масжиди жойлашган. Ҳадемай, Ҳайит номозини ўқишга одамлар ўта бошлайди. Отаси билан иккита акаси аллақачон дўконнинг ташқарисига "мол" ларни ёйишни бошлаб юборишибди. Ҳа, бугун байрам, савдо одатдагидан анча яхши бўлади. Отаси икки кундан буён шаҳарга, бозорга қатнайди. Кеча алламаҳалгача хўрозқанд ва совғабоп ўрамдаги ҳолваларни расталарга тахлаб чиқишди.
Онаси ўчоқда сут пишираётган экан, косаларни олиб чиқди.
Ҳаммалари шошилиб нонушта қилдилар, ҳар ким
ўзича тезгина юзига фотиҳа тортиб, ишига югурди.
Кун ёриша бошлади. Савдо қизғин. Акаларининг қўли - қўлига тегмайди. Отасининг кайфияти аъло.
Дилдора ҳар кунги одати бўйича ҳамма уйларнинг ойналарини очиб ҳавосини янгилади, қўлига супурги олиб шошмай супура бошлади. Бугун ҳайит байрами. Бироздан кейин, қизлар саф-саф бўлиб "келин кўрар" га ўтишади. Шу хаёллар билан очиқ деразадан ташқарига бир назар солиб қўйди. У "келин кўрар"га бормайди, уялади, маҳалланинг янги келинлари ўзидан тўрт -беш ёш кичик қизлар. Ҳамроҳ бўладиган дугоналари ҳам аллақачон иккита учта болали бўлиб улгуришган.Ҳали замон ота уйларига келишса, Дилдорани йўқлаб чиқиб қолишар. Аммо улар билан суҳбат аввалгидай қовушмайди. "Тўй қачон" дан нарига ўтишмайди. Қайдан билсин, тўй қачон...
Онаси фотиҳаликка бормоқчи эди, бир қозон мошхўрда солиб кетибди. Дилдора райҳон тўғраб, янги ивитилган қатиқдан идишларга солиб, отаси ва акаларини тушликка чақирди. Аваз ўғилларига тезроқ овқатланиб, дўконга қайтишини тайинлади.
Отаси қўлларини Дилдора берган сочиққа артиб: "Ўзинг ҳам ичмайсанми?"-деб косага қошиқ солди. Шу пайт онаси эшикдан кира солиб жаврай кетди :" Ҳеч бўлмаса бугун шу зормандани сотманг, номусга ўлдику одам. Ҳайит куниям томоғи тақилламай ўлсин, шу пиянисталарни ". Дилдора онасининг қўлидан тоғора тугилган дастурхонни олди.
" Овқатниям заҳар қилдинг,-Аваз қўлидаги қошиғини зарб билан косага солди,- Шуни орқасидан еб -ичиб ўтирипсан, хотин, бировдан кам бўлмай ,ээ ношукур "-юзига жаҳл билан фотиҳа тортиб, ўрнидан турди.
Зебо қимирламай ўтираведи. Кейин ўзига ўзи
гапиргандай:" Бировдан кам бўлмай эмиш, одамларга ўхшаб битта тўй қилдимми, болларимни олди ўттизга чиқди. Қизим тенгилар уч -тўртта болали бўлди"-оҳангида йиғи эмас ғазаб бор эди, аммо кўзларида шашқатор ёш.

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


Қисмли ҳикоя

Ўлжа

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


Ассалому алайкум, яхшилар. Биласиз, май ойида биз каби ўқитувчиларнинг ишлари бироз кўпаяди. Янги асарга илҳом сабабми, ҳорғинлик сабабми қўл ура олмаяпман.
Бугундан эса, эътиборингизга "Ўлжа" асарини такрор бериб борамиз.
Сизга ёқимли мутолаа.
Дуоларингизда эслаб туринг...
Ҳурмат билан

Маҳбуба Баҳодир қизи

@Mahbuba_Bahodir_qizi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Ҳар тонгда сенга икки эшик очилади:
бири — нолиш эшиги, бири — шукр эшиги.
Қайси биридан кирсанг кунни шундай ўтказасан.”

Мавлоно Румий

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
СЕШАНБА ТОНГИ
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!


Алҳамдулиллаҳ! Ўтган кундан ибрат олиб, бугунни яхшилик билан бошлашимиз учун яна бир неъмат берилди.


@Mahbuba_Bahodir_qizi


#HIKMAT


***
…У савдолар ўтганда, бу дунёлар ёш эди,
От минган йигитларга орият йўлдош эди…

"Алпомиш" достонидан

@Mahbuba_Bahodir_qizi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Бошқалардан ололмаган илҳомингизни — Аллоҳга суяниб топинг. Унинг эшиги ҳар тонг очиқ бўлади.”
“Қийинчиликлар сизни синаш учун эмас, ўсишингиз учун юборилади.”
“Сиз орзу қилган нарсага етиш учун энди бир қадам қолган бўлиши мумкин — ҳеч қачон тўхтаб кетманг!”

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🕌ЯКШАНБА ТОНГИ
🌺
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

“Аллоҳим, бу кунни файзли, нафимизга ва оиламизга баракали қилгин! Бизни мусибатлардан асра, қалбимизга хотиржамлик, танамизга шифо, кунларимизга нур ва барака ато эт!”🤲

@Mahbuba_Bahodir_qizi


Ассалому алайкум, хайрли кеч, яхшилар😊
"Ижара" ҳикоясини қайта ўқиб, қайта -қайта дуо қилган сиз азизлардан Аллоҳ рози бўлсин.
Ушбу ҳикоя ёзилаётган пайтда Сабуранинг (ўқувчим, исми ўзгартирилган) тақдири ҳали ҳал бўлмаган паллада эди. Илҳом илоҳий неъмат. Шу асарни тўй саҳнаси билан якунлаган эдим.
Азизлар, шу ойда иншааллоҳ ТЎЙ! 🥰
Илоҳим бахтли саодатли бўлишсин.

1.1k 0 0 15 134

Андиша-ю одоб деган сарпо билан келибди...

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


***
Фотима совчилар дарагини эшитиб, Пўлат берган пулга учиб- қўниб бозор қилди. Мухторнинг машинасида ҳали бирор марта ҳам ишлатмаган янги чинни идишларини олиб келишди. Совчи бўлмишлар ёнгиналаридан, нариги муюлишдаги "бой" маҳалладан экан. Сабура суюқ овқат солиб қўйипти. Зимдан қараб қўйди қизнинг нигоҳларида қандайдир бахтиёрлик бор.
Шоҳиста ва холавачча опаси Сардорнинг машинасидан тушиб, шундоққина маҳаллаларининг бошида жойлашган, маҳаллий халқ тили билан айтганда "общага дом"нинг қаршисида турарди. Биринчи бўлиб хаёлига келган нарса тўнғичини уйлантирганда келадиган меҳмонлардан уялиб, шу домни баннер билан тўсиш ҳаракатида зир югурганларини эслади, ҳатто ўша мансабдорлар билан қуда бўламан деб, ҳаволаниб мана шу" дом"ни таг -туги билан текислаб юборгиси келганди. Тақдири азални қарангки, энди шу уй остонасини супургани келиб турибди. Опаси Шоҳистанинг қотиб туришини кўриб, уй ёқмадиёв деб
ўйлаб: " Юрақол, муҳими боланг бахтли бўлсин, "-деб уйга қарай- қарай одимлади.
Фотима дастурхонга бир қур назар ташлаб кўнгли тўлди. Шу пайт эшик қўнғироғининг овозини эшитиб шоша -пиша совчиларнинг истиқболига чиқиб эшикни очди. Ҳайратдан кўзлари катта -катта бўлиб кетди. Остонада тоғора кўтариб
" Хоним " турарди.
Эски қадрдонини кўриб Шоҳистанинг ҳам кўзлари порлаб кетди.
Тўй тадориги билан елиб- юрган Шоҳистани кўриб Мирисломнинг кўнгли хотиржам бўлди. Хайрият, аёли бу сафар дабдали тўй қилишни эмас, муҳими болалари бахтли бўлишини қайта -қайта такрорлаяпти. Келин томонга ҳеч қанақа сеп керак эмаслигини айтиб келибди.
Фотиҳа тўйини ҳам уч -тўрт киши иштирокида ўтказишди.Маҳалла оқсоқолининг ўзи мезбонлик қилди.
Мирислом бундан тўрт йил аввал шу оқсоқол билан ушбу уй устида тортишганини эслади. Ўша пайтда қилган нодонлигидан уялди. Ўшанда маҳалла оқсоқоли унга қараб: "Нега бунча катта кетасиз, ука, ўзингиз бир ижарада турсангиз"-деган эди. Бу гапдан фиғони фалакка чиққан Мирислом :" Оғзингизга қараб гапиринг, қанақа ижара, ўзимнинг шахсий уйимда тураман. "-деб кўксига уриб бақирганди.
Барибир қизиқиш устунлик қилди, хайрлашар пайти оқсоқолга қараб ўша суҳбатни эслатди. Нега шунақа дегандингиз дея олмади -ю, нигоҳидан саволни уққан оқсақол салмоқлаб жавоб берди :" Биродар, бир сиз эмас, мен ҳам, ҳаммамиз ижарада турамиз. Бу ўткинчи дунёдаги борар манзили маълум йўловчилармиз. Шу уйимиз, ижара эканлигини, дунё чархпалаги айланиб биз зеб бераётган, уйларимиз биздан кейин яна қанча -қанча ижарачиларга хизмат қилишини билсак-да, чин дунёимизни эмас, шу ижара уйимизни обод қилиш билан оворамиз "-деди.
Бугунги тўй тилларда достон бўлмаса ҳам, икки қалбда бахт тантана қиларди. Ушбу шодиёна Мирисломнинг волидасининг самимий дуолари билан бошланди. Тўйга, асосан, қон -қариндошлар таклиф этилган эди. Шоҳиста ерга қараган кўзларида ҳаё мужассам, эгилиб кириб келган келинчакни маҳкам бағрига босаркан,қувонч ёшлари қуйилиб келди.
Айниқса, Мирислом
" Жигарларим "қўшиғини қайта қайта буюртма қилиб, опа -укалари билан берилиб ўйнади.
Ҳақиқий тантана эди бу, соф муҳаббат тантанаси эди. Сардор билан Сабура ҳеч қачон қўл ушлашиб кўча кезиб юрмадилар. Бугун ҳамма рақсга тушаётган, шодон қувнаётган бир паллада келин- куёв саҳнасида ўтирган Сардор ёрининг қўлини маҳкам тутди. Никоҳ аталмиш муқаддас ришта боғланган ушбу лаҳзаларда ҳақли равишда ёрининг кўзларига муҳаббат билан боқди. Ҳа, энди улар бахт аталмиш кўчаларда қўл ушлашиб кезадилар.

Тамом.

Алҳамдулиллаҳ.
Аллоҳим икки дунёимиз учун манфаатли қилсин.
Ўқиганлардан, дуо қилганлардан Аллоҳим рози бўлсин.
Амин. Ажмаъин.


https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi

1.2k 0 3 21 187

***
Сабура соатга қараб, акаси ишдан келадиган вақт бўлиб қолганини билиб, дастурхон тузай бошлади. Акаси келди чоғи, қўнғироқ чалинди. Сабура эшикни очиб, довдираб қолди. Остонада Сардор турарди. Нима дейишини билмай
синфдошига: "Ассалому алайкум"-деди.Қизнинг салом бериши Сардорга хуш ёқиб,жилмайиб :" Ваалайкум ассалом "-деди деди қироат билан. Кейин уйга имо
қилиб :" Пўлат акам келмадими? "-дейиши билан, зинадан кўтарилаётган
Пўлат:" Келдим -деди кулиб-Қани ичкарига юр, "-деб уйга бошлади.
Тайёр тузалган дастурхонга Сабура чой келтирди ва пиёлаларга қуйиб узатиб, энди ўрнидан тураётган эди, Сардор аввал Пўлатга кейин Сабурага қараб ютиниб гап
бошлади : " Мен жиддий масалада келган эдим, илтимос, Сабура сен ҳам ўтир"- деди. Пўлат ҳайрат тўла кўзларини Сардорга тикди, Сабура бир қалқиб кетди. Сардор кўзларини чирт юмди, кейин Пўлатга қаради: "Ака, сизни ўз акамдек яхши кўраман. Сизга ҳурматим шунчаликки, синглингизга бўлган муҳаббатимни ошкор қилишга шунча йил ботина олмадим, аммо қалбимга буюра олмадим. Мени қандай тушунасиз, билмайман, мен Сабурани болалигимдан яхши кўраман."-журъат билан, тўхтамай гапираётган йигит шу ерга келганда жим бўлиб қолди. Сабуранинг уятданми, ҳаяжонданми, қувончданми юрак зарби тезлашиб, кўксига сиғмас, негадир бўғзини йиғи куйдирарди. Ўзини индамай эшитаётган Пўлатга бир қараб олган Сардор бирдан матори ишлаб кетган машинадай тез тез гапира бошлади:" Агар сиз рози бўлсангиз, синглингизни бахтли қилишга, кўз ёшини оқизмасликка сўз бераман... -деб уятдан бошини кўтара олмай ўтирган қизга қараб -Сабура ҳам кўнса -деди ва катта давондан ошгандай чуқур нафас олди.
Пўлат лол эди шу билан бирга тан олиш керак, ич -ичидан хурсанд эди.Доим Сардорга ўхшаган укам бўлса эди дер эди. Айниқса, Сардор эртага онаси келмоқчи эканлигини айтгач, ҳаяжонланиб, кеч бўлса ҳам холасига қўнғироқ қилди.
Сабура бу тун ухламади. Қулоқлари остида
Сардорнинг: " Сабурани болалигимдан яхши кўраман "-деган сўзлари.

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


Сардор ва Пўлат анча қалинлашиб қолишди. Йўлда ҳам, ўқишда ҳам бирга, тушликка ҳам иккиси чиқишади. Пўлат кўпинча синглиси солиб берган ўз қўллари билан пиширган булочками, блинчикми борини сумкасидан чиқариб ўртага қўяди. Сардор ҳам ошхонадан иккиси учун егулик олади, аммо Пўлат олиб келган нарсаларни яхши кўриб ейди. Кўз олдида қизнинг ерга қараб, тортиниб турган қиёфаси гавдаланади.
Ҳадемай, учинчи курсни ҳам тамомлайдилар. Пўлат ҳозир супермаркетдаги кассадан, назоратчи даражасига кўтарилган. Маоши ҳам анча яхши. Охирги пайтларда фақат бир ўй қийнаяпти. Сабура. Синглиси ҳам бўй етиб қолди, қўшма корхонада тикув цеҳида ишлаяпти. Аммо... Ҳозирча совчи йўқ. Фотима холаси Пўлатнинг кўзини очирмайди "яхши жойдан қолиб кетди деб".
***
Сардор уйга келса, онасининг кўзлари йиғидан қизариб кетибди. Отаси бир нуқтага тикилиб ўтирибди. Салом бериш ҳам ёдидан
кўтарилиб: " Тинчликми, ойи "-деб, чўккалаб ўтириб, онасининг қўлларини ушлади. Қўллари муздек.
Шоҳиста баттар йиғига зўр берди. Сардор отасига савол назари билан қаради. Мирислом ўша ўтиришда :" Акангни соғинибди, "-деди. Шоҳиста ҳиқиллаб: " Одам ҳам шунчалик, бўладими, хотинини этагини ушлабкетворди-я, иккита невара кўрсам-у фақат суратига термулсам, -кўз ёшини артиб, бурнини тортиб давом этди-Ҳеч бўлмаса чақирув визаси юборса қанот қоқиб бориб кўриб келардим ўзим, қайнона бўлиб келиннинг қўлидан бир чой ичдимми, одамга ўхшаб -деб баттар авжига чиқди. Онасини ҳеч бунчалик ожиз, чорасиз кўрмаганди. Сардор гўё масалага ечим топган ўқувчидай кўзлари ёниб: "Бошқа келин олсангиз бўлмайдими, сизни ҳурмат қиладиган, хизматингизни қиладиган"-деди-ю, ота -онасининг ўзига анграйиб қолганини кўриб, оғзидан чиқиб кетган сўзнинг залворини ҳис қилиб, ҳижолатдан қаёққа қочишни билмай қолди.
Бир ҳисобдан ўша куни онасини юпатаман деб, уйланиш ҳақида айтиб юборгани яхши бўлган экан. Бир йўла Сабура ва унинг оилавий аҳволи ҳақида ҳам очиқ -ойдин айтиб енгил тортди. Шоҳиста ҳам Мирислом ҳам келиннинг молиявий аҳволи умуман аҳамиятсиз нарса эканини англаб етишган эди. Қизнинг манзилини сўраб, тадорикни бошлашди.

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


Давоми

***
Фотима қаршисида елкалари силкиниб, ўпкасини босолмай йиғлаётган Сабурани нима деб юпатишни билмай қолди. У бугунги хабари қизга бунчалик ёмон таъсир қилади деб, ўйламабди. Сабуранинг елкасидан оҳиста қучиб: "Бўлди, йиғлама, қизим, холамга келманглар дейман, тамом. Юрагимни эзма, бўлди қилақол энди".
Сабура холаси келганда ўқув курсидан энди келиб, тушлик қилиш учун чой дамлаётган эди.
Биргалашиб овқатланиб ўтириб, Фотима, эртага совчилар келишини-ю, йигит билан учрашув тайин қилинганини айтганда қизнинг ҳуши бошидан учди. Кеча Сардордан телеграм орқали келган хабарнинг маъносини энди тушунди ва кўз ёшларига эрк берди. У негадир Сардор хабарни янглишиб жўнатиб юборган деб ўйлаганди. Салом йўқ, алик йўқ...
Фотима Сабура билан хайрлашиб чиқиб, бир зум йўлини тополмай қолди, мияси карахт эди. Буёғи нима бўларкин, холасига-ку бирон баҳона топар, аммо Сабурага яна шунақа тайинли совчи чиқармикан. Ҳозир одамлар, уй жойига мансабига қараб қиз қидираётган пайтда, ақалли ота-онаси бўлса ҳам бошқа гап эди.
Уйга келиб, шу мулоҳазаларини Мухторга айтганди, эри бамайлихотир: " Мана шу фикрларинг, тақдирга қазойи қадарга ишонмаслик, Аллоҳ ҳар бандани жуфти билан яратган. Тақдирлар алмисоқда битилган. Лаҳфул маҳфузда ёзилган. Пешонасига битгани бордир,онаси"- деди.

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


Ижара

Ҳикоя

Маҳбуба Баҳодир қизи

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.