🤲 Қиёмат куни рўза ва Қуръон бандани шафоат қилади
☪️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Рўза ва Қуръон (қиёмат куни) бандани шафоат қилади. Рўза айтади: “Ё, Роббим, мен уни кундузи таом ва шаҳватлардан тўсдим, энди уни шафоат қилишим учун изн бер”. Сўнгра Қуръон айтади: “Ё, Роббим, мен уни кечаси уйқудан тўсдим. Энди уни шафоат қилишим учун изн бер”. Бас, у иккисига (бандани) шафоат қилиш имкони берилади” (Имом Аҳмад ривояти).
Аллоҳ таоло рўзадорнинг ҳар бир ҳолатини ибодат билан хослаган. Рўзадорнинг кўп гапиришдан тийилиши ҳам ибодат, тоат-ибодатга куч тўплаш учун ухлаш ҳам ибодатдир.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Рўзадорнинг сукути тасбеҳ, уйқуси ибодат, дуоси эса мустажобдир. Амали кўпайтириб берилади» (Имом Дайламий ривояти).
Рўзадорнинг ифтор қилиши ҳам шукр хурсандчилиги бўлиб, улуғ ибодатдир. Рўзадорнинг ифтор пайтидаги дуоси мустажобдир.
Ҳадиси шарифда «Рўзадор учун ифтор қилаётган вақтда ижобат қилинадиган дуо бор», дейилган (Имом Ибн Можа, Имом Ҳоким, Имом Абу Довуд ва Имом Байҳақий ривояти).
➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇
🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик Дуолар каналига аъзо бўлинг